Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар


Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения



Download 3,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/312
Sana24.02.2022
Hajmi3,24 Mb.
#191213
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   312
Bog'liq
Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения (1)

Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения 
Материалы республиканской научно-практической конференции с международным участием
 
22 
уларга кўпроқ маъқул келади. Айнан 9-10 ёшдаги ўқувчилар билан ишлашда индивидуалликка 
хос иш юритиш маълум маънода ўзини оқламайди, чунки бу ёшда асосий мотив сифатида ўз 
тенгдошлари ва ўқитувчи билан биргаликда жамоавий муносабатлар хусусияти устунлиги 
жиҳатидан ажралиб туради. 
Ўқувчиларнинг 
томонидан бошланғич спорт ихтисиослигини танлаш, спорт 
машғулотларида 
кўникмаларни 
аста-секинликда 
мустаҳкамланиши 
вазифалари 
самарадорлигини таъминлашда ота-оналарнинг муносабатлари ҳам муҳим омил саналади. 
Бошланғич спорт тайёргарлиги босқичида салбий узилиш ҳолатлари кузатилган ўқувчиларнинг 
ота-оналари, спортнинг шахс ривожига, организмга ва кундалик ҳаёт тарзига таъсири, аҳамияти 
тўғрисида тизимли маълумотга зга эмаслар. Энг нохуш вазиятлардан бири оилавий кудалик 
турмуш вазифаларнинг фарзандларимиз истиқболидан кўра аҳамиятлироқ деб билишимиз.
Таълим муассасаларда, кенг жамоатчилик орасида спорт фаолиятига доир махсус 
билимларни оммалаштириш, болалар қизиқишларини шакллантиришга йўналтирилган ишлар 
асосини тарғибот ташвиқот тадбирлар ташкил топади. Амалиётда асосан жисмоний тарбия 
дарслари жараёнида қисқа назарий билимлар бериш орқали, синфдан ташқари ишлашда, 
мусобақаларда амалга оширилади (якка тартибда маслаҳат ва кўрсатмалар). Педагогик 
кузатишлар натижасида муҳим жараённинг тизимсизлиги узлукcизлиги ва энг асосий илмий 
асосланмаган шакл ва методлар қўлланилишидаги самарасизлик оқибатида аксарият бошланғич 
синф ўқувчиларида спортга бўлган қизиқиш, интилишларини тушунтира олмадилар. Яъни 
сўров натижаларида 77 нафар бошланғич синф ўқувчиларидан фақат 22% спортга бўлган 
муносабатларни мустақил изоҳлаб берадилар. 
Умумтаълим мактабларининг биринчи синфдан бошлаб жисмоний тарбия дарс 
жараёнида болаларни спортга саралаш йўлланма бериш учун қуйидаги тартибдаги технологик 
ёндашув тавсия этилади. 
1. Умумтаълим мактаб, турар жой, маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган турли спорт 
турларига хос тестлар мажмуасида 1-4синф ўқувчилари қобилиятларини индивидуал 
равишда аниқлаш. 
2. Яқин атрофдаги спорт тўгараклари ҳақида батафсил маълумотларни ота-оналарга 
етказиши.
3. Жисмоний тарбия таълим мазмунида ўқувчиларни олимпиада спорт турлари билан 
таништириш. 
4. 6-10 ёш хусусиятларида жисмоний қобилятларнинг табиий динамикасида намоён 
бўладиган сензетив даврлага хос жисмоний сифатларнинг ривожланиш хусусиятларини 
ўрганиш. 
5. Спорт турларига хос ҳаракатларнинг техникавий элементларини ҳаракатли ўйинлар 
воситасида ўзлаштириш. 
6. Табиатдан координацион қобилиятлар риожланган иқтидорларни, жисмоний ҳаракат 
фаоллигига нисбатан индивидуал мойилликни аниқлаш. 
7. Ўқувчилар ўртасида турли спорт мусобақаларини ташкил қилиш ҳамда унинг 
натижаларини мактаб миқиёсида таҳлил қилиш. 
8. Ҳар бир ўқувчининг психик хусусиятларидан келиб чиқиб, уларни спорт ўйинларига 
жалб қилишни йўлга қўйиш. 
Мактаб амалиётида мавжуд бўлган муаммоларни ўрганиш жараёнида социологик тадқиқот 
ўтказилди. Тадқиқот мақсадига асосан етук спортчиларнинг (2014 - 2019 йиллар Осиё ўйинлари, 
олимпиада, совриндорлари, унверсиада қатнашчилари) спортга кириб келиши сабаблари 
ўрганилди. 
Респондентлар сони п = 47 спортчиларнинг берган жавоблари таҳлилида: 
- жисмоний тарбия ўқитувчилари 60%; ота-оналарлари 18 %; ўртоқлари 12% 
-яқин кишилари 7%; мустақил 3% етук спортчиларнинг спорт турини танлашдаги сабаб, 
оқибатлар ўрганилади.
Демак жисмоний тарбия ўқитувчилари бу вазифаларни ечишга қодир бўлган етакчи 
таълим субъекти сифатида намоён бўляпти. Масалага ўзгача ёндашадиган бўлсак ўқитувчи 
фаолияти билан боғлиқ жисмоний маданият таълим тизими самарадорлиги ва ўқувчиларнинг 
ота-оналари, ўртоқлари, яқин кишилари, мустақил имкониятлари орасида ижобий боғлиқлик 



Download 3,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish