Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар


СПОРТ ТАЛАНТИНИ ЭРТА АНИҚЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ



Download 3,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/312
Sana24.02.2022
Hajmi3,24 Mb.
#191213
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   312
Bog'liq
Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения (1)

СПОРТ ТАЛАНТИНИ ЭРТА АНИҚЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 
Орипова Н.М., талаба 
Бухоро давлат университети, Бухоро, Ўзбекистон 
 
Ўзбекистон Республикаси худудларида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада 


Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар 
Халқаро иштирокчилар ҳамкорлигида республика илмий-амалий анжумани материаллари
 
21 
ривожлантириш Дастурининг асосий йўналишлари қаторида - таълим муассасалари ўқувчилари 
орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш (селекция) ва уларни мақсадли тайёрлаш 
вазифалари муҳим аҳамият касб этади [1].
Ҳозирги даврда спортчи шахсига нисбатан эътибор ва талаблар мажмуида болалар
спортидаги иқтидор ва малакаларни саралаш назариясининг юзага чиқаришга алоҳида урғу 
берилмоқда. Болаларни спортга саралаш назариясининг бошланиш даври 60-йиллар ўрталарида 
Россия ва чет мамлакатларда бошланганлигига қарамасдан бугунги кунда энг долзарб
муаммолар қаторида ўрин олган [2].
Иқтидорли болаларни спортга саралаш муаммолари доимий изланиши орқали 
мукаммаллаштириш ва давомий тадқиқотлар олиб боришни тақазо этади Спорт мактабларига 
болаларни саралаш, бўлажак натижаларни прогнозлаштириш методларининг илмий
асосланганлиги, болалар спортидан бошлаб юқори натижалар спортига қадар муҳим ва 
ажралмас босқич саналади [3,4]. 
Болаларнинг спортдаги бошланғич натижаларидан қониқиш ҳисси-спорт турини тўғри 
танланганлиги билан тўғри пропорционалдир. Шунинг учун спорт турини тўғри танлаш қайта - 
қайта синаш орқали эмас, балки ўқитувчи, спорт мураббийлари каби мутахассислар ва кенг 
жамоатчилик томонидан бошқариладиган жараёндир. Болаларни саралаш ва спорт орентация 
масаларида “спортограмма” орқали амалга оширилади (алоҳида спорт турининг организмга 
кўрсатадиган талаблари, иқтидор ва қобилият). 
Қобилият - белгиланган фаолиятга нисбатан шартли эҳтиёж, фаолият билан боғлиқ 
вазифалар учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларни тез эгаллаш натижасидаги 
самарадорликдир. 
 
Спорт иқтидори - организмнинг анатомо-физологик хусусиятлари бўйича жисмоний 
ҳаракатни осон бажара олиш орқали самарадорликка эришиш йўлида фаолиятга йўналтирилган 
қобилиятлар бирикмасидир. 
 
Спорт ариентацияси - инсоннинг маълум бир спорт тури билан шуғулланишига 
йўналтирилган, 
унинг қизиқиши, бўлажак спорт машғулотларидан қониқишини 
прогнозлаштириш каби тадбирлар тизимидир.
Жисмоний тарбия ва спорт оммавийлигини ривожлантириш вазифаси мумкин қадар кўпроқ 
болаларни ушбу фаолиятга мунтазам жалб қилиниши билан боғлиқ. Бир қатор муаллифлар 
фикрларига таянадиган бўлсак, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг бошланғич спорт 
тайёргарлиги босқичи вазифалари қаторида ўқувчиларнинг соғлигини мустаҳкамлаш, 
жисмоний ривожланиш даражасини ошириш, аҳлоқий бурч ва иродавий сифатларни 
тарбиялашга қаратилган масалаларнинг ҳам белгиланиши муҳим аҳамият касб этади [1].
Аксарият спорт мактабларида, айнан бошланғич спорт тайёргарлиги гуруҳларида 10-
20% гача ўқувчилар қўнимсизлиги аниқланди. Паст самарадорлик сабаблари сифатида ўқув-
машғулот жараёнининг ташкилланишидаги баъзи йўл қўйилган хатолар ва умуман тарбиявий, 
тарғибот ишларнинг сустлиги кузатилди. 
Спорт мураббийларнинг фикрларича айрим сабабларга кўра спорт фаолиятларини 
тўхтатган ўқувчиларнинг аксарият қисми ўзининг башланғич спорт ихтисислигида юқори 
натижаларга эришиши мумкинлиги эътироф этилди. Спотдан нерационал кетиб қолишлар 
сабабини ўқув-машғулот жараёни ва тарбиявий ишларда қўлланиладиган восита ва методлардан 
қидириш лозим. Бундан ташқари спорт мактабларидан эрта кетиб қолишга сабаб мураббий-
ўқувчиларнинг касбий маҳоратидаги нуқсонлар ҳам эҳтимолликдан холи эмас. Спорт 
мактабларнинг боланғич спорт тайёргарлиги гуруҳида (кураш мисолида) маълум муддат 
шуғулланган ва кейинчалик кетиб қолган ўқувчилар орасида (n = 20) ўтказилган сўров 
натижасига кўра 100% якдиллик билан шуғулланиш истаги, мураббий томонидан эътибор ва 
гуруҳда жамоавий ишлашга бўлган ижобий муносабатлари аниқланиши билан бир қаторда 
асосий сабаб сифатида мусобақаларда қатнашиш истаги йўқлиги 25% ни (9-10 ёш) ташкил этди.
Умумтаълим мактабларнинг бошланғич (1-4 синф) мактаб ёшдаги болалар ўзларининг 
хоиш-истакларини имкониятларини объектив баҳолашга қодир эмасликлари ҳам аниқланди,
яъни уларнинг асосий қизиқиш сабаблари чемпион бўлишликни (n=78%) ташкил этади. Бундан 
ташқари, ўқувчилар спорт таълимининг боланғич этапларида жамоавий ишлар, мусобақа, 
баҳслашувларнинг айрим элементлари, яъни жамоавий фаолиятни баҳолашга қаратилганлиги 



Download 3,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish