2. Метчик ва плашкалар ёрдамида резpбаларни қирқиш
М етчиклар тешикларга резpба қирқиш ва улардаги резpбаларни калибрлаш учун ишлатилади. Метчик ўқи бўйлаб тўғри ёки винтсимон ариқчалар ўйилган винтдан иборат бўлиб, бу ариқчалар кесувчи қирралар ҳосил қилади. Очиқ тешикларга ўнақай резpба қирқишда винтсимон ариқчаси чапақай бўлган метчиклардан фойдаланиш тавсия этилади. Агар метчик тўғри ариқчали бўлса, унинг кесувчи қисмига бурчак остида кесик қилинади, бундай метчик билан резpба қирқишда қиринди суриш йўналишида чиқади. Ёпиқ тешикка резpба қирқишда қириндини суриш йўналишига тескари йўналишда чиқариш яхшироқ.
Пўлат ва чўян учун ишлатиладиган метчикларнинг олдинги бурчаги = 5 - 100 атрофида, кетинги бурчаги эса =6 - 80 бўлади.
7.4-расм. Метчик
Дастакли метчиклар комплектида иккита ёки учта метчик бўлади, улар очиқ ва ёпиқ тешикларга резpба қирқиш учун ишлатилади. 7.4-расмда метчикнинг асосий элементлари тасвирланган бўлиб: 2-кесиш қисми конусининг бурчаги; -кесиш қисмининг қиялик бурчаги; l1 – кесиш қисми;- l2-калибрловчи қисми; l- иш қисмининг узунлиги; 1-ариқча; 2- қуйруқ; 3-квадрат. Метчик қуйруғининг шакли цилиндр шаклида бўлиб, учи воротокка кирадиган квадрат кесимли қилиб тайёрланади. Учта метчикдан иборат комплектдаги метчикларнинг бири материалнинг 55–60 процентини, иккинчиси – 25–30 процентини, тозалаб қирқувчи учинчиси эса материалнинг 10-15 процентини қирқиб олади.
7.5-расм. Доиравий плашка
Плашкалар сиртқи резpбалар қирқиш учун ишлатилади, резpба плашкалар билан фақат бир йўла қирқилади. Плашкалар конструкциясига кўра: яхлит, қирқма ва сурилма; шаклига кўра: доиравий, квадрат, трубасимон ва бошқача бўлади. Энг кўп ишлатиладигани доиравий плашкалар бўлиб, улардан дастгоҳларда ҳам, қўл билан резpба қирқишда ҳам фойдаланилади. 7.5-расмда доиравий плашканинг конструкцияси кўрсатилган, бу плашка гайкага ўхшаш бўлиб, кесувчи асбобга айлантирилганлиги билан гайкадан фарқ қилади. Кесувчи қирралар ва ариқчалар ҳосил қилиш, қириндини чиқариш учун плашкаларда тешиклар бўлади. Плашкаларда металлнинг кесиладиган қатламини чиқариш учун 3–5 та қиринди тешиги қилинади. Плашкаларнинг кесувчи қисми икки томондан қамров конуси билан таoминланади. Плашка кесувчи қисмнинг узунлиги икки-уч ўрамдан иборат бўлади. Очиқ тешикларга резpба қирқишда 2 бурчак 40-600, ёпиқ тешикларга резpба қирқишда эса 2=900 қилинади (7.6-расм.а).
Резpба қирқиш каллаклари автомат, револpвер ва болт қирқиш дастгоҳларида қўлланилади (7.6-расм.б).
Do'stlaringiz bilan baham: |