6.10-расм. Ички юзаларни жилвирлаш схемаси.
6.11-расм. Хонинглаш каллаги.
Хонинглаш усулидан очиқ ва берк цилиндрик ва конуссимон бўлган қайроқ тошлар ёрдамида пардозлаш учун фойдаланилади. Амалда хонинглашдан айланиш жисмларининг сиртқи цилиндрик ва конуссимон юзаларига, масалан, тирсакли валларнинг бўйинларига, шунингдек, текис ва шакл-дор юзаларига пардоз беришда фойдаланилади. Хонинглашда хон деб аталадиган махсус асбобдан фойдаланилади, бунда хон танасига абразив (қайроқ тошлар) брусоклар жойланади. Ишлов бериладиган юзаларга қараб, брусоклар хонинг-лаш каллакнинг сиртқи ёки ички юзаларига ўрнатилади ва маҳкамланади. Брусоклар сони, одатда, учта каррали (6,9,12) қилиб олинади. Хонинглашда электрокорунд брусоклари (пўлатга ишлов беришда) ва кремний арбид брусоклари (чўянга ва рангдор металларнинг қотишмаларига ишлов беришда) ишлатилади. Хонинглаш брусоклари металл боғловчили майда олмосларидан ҳам тайёрланади. Олмос брусокларнинг турғунлиги абразив брусокларникига қараганда 100-120 баравар юқори бўлади ва улар юқори унумни, ишлов берилган юза аниқлиги ва тозалигини таoминлайди.
6.11-расмда хонинглаш каллаги тасвирланган. Абразив брусоклари 2 ўрнатилган колодкалар 1 тана 3 нинг пазларига киритилади. Колодкалар 1 ҳалқасимон пружиналар 4 ёрдамида конуссимон чиқиқларни ҳалқа 7 учун тешик очилган шток 6 га маҳкамланган қисиш шайбалари 5 га сиқади. Конус 8 хонинглаш каллагининг марказланишини таoминлайди. Хонинглаш жараёнида хон ишлов берилаётган заготовка ўқи бўйлаб бир вақтнинг ўзида ҳам айланма ҳаракат, ҳам илгариланма-қайтар ҳаракат қилади. Хон каллакнинг айланиш тезлиги 45-65 м/мин га тенг, илгариланма-қайтар ҳаракат тезлиги эса 10-20 м/мин бўлади. Ҳар қайси қўш юриш охирида шток 6 шайба 5 ни сиқади, абразив брусокларни радиал йўналишда керади, натижада қўйим кесиб олинади. Хонинглаш учун қолдириладиган қўйим, ишлов бериладиган материалларга қараб, диаметрга 0,01-0,08 мм бўлади. Хонингланган юзанинг тозалиги Ra 0,16-0,08 мкм, аниқлиги эса IT 4-5 квалитетга тўғри келади. Хонинглаш вақтида совитиш суюқлиги мўл (50 л/мин гача) бериб турилади. Совитиш суюқлиги сифатида 80-90% керосин билан 20-10% машина мойидан иборат аралашма ишлатилади.
Мустаҳкамлаш учун саволлар
Ички цилиндрик юзаларга ишлов берувчи қайси кесувчи
асбобларни биласиз?
Пармалаш деб нимага айтилади?
Зенкерлаш деб нимага айтилади?
Разверткалаш деб нимага айтилади?
Сидириш йўли билан ишланган ички юзаларнинг шакли қанақа бўлади?
Сидиргич кайси қисмлардан иборат?
Доиравий сидиргич ёрдамида нима иш бажарилади?
Ички юзалар қайси усулда жилвирланади?
Хонинглаш деб нимага айтилади?
Хонинглаш каллагини тузилиши қанақа?
Do'stlaringiz bilan baham: |