1. Занжирнинг бир қисми ва бутун занжир учун Ом қонунлари нимани ифодалайди?
2. Кирхгофнинг 1 ва 2 қонунларини айтинг?
3. Нима учун ўтказгич қаршилиги температурага боғлиқ?
4. Ишчи формулани келтириб чиқарилишини тушунтиринг?
5. Уитстон кўпригининг ишлаш принципи қандай?
ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ № 8
ШУНТЛАШ МЕТОДИ БИЛАН ГАЛPВАНОМЕТРНИНГ ҚАРШИЛИГИНИ АНИҚЛАШ.
Керакли асбоблар: галpванометр, 100000 Ом ли қаршилик магазини, қаршилиги 1000 дан 900 Ом гача бўлган шунт қаршилиги, 1,5-2,5 волpтли ток манбаи, иккита калит.
НАЗАРИЙ ҚИСМ:
Галpванометр билан одатда жуда кичкина токларни ўлчанади. Галpванометр билан амперметр ва волтғметр орасида принципиал фарқ йўқ. Галpванометрга қўшимча қаршилик улаш билан уни амперметрга ёки волpтметрга айлантириш мумкин. Агар кўшимча қаршилик галpванометрга параллел уланса, у амперметрга айланади. Бу галpванометрга параллел уланган қўшимча қаршиликни шунт деб аталади. Уни қаршилиги галpванометрнинг ўзини ички қаршилигидан бир неча марта кичик бўлади. Агар галpванометрдан волpтметр сифатидан фойдаланмоқчи бўлсак, унга кўшимча қаршилик кетма-кет уланади. Бу қўшимча қаршилик бир неча минг Ом бўлиши керак. Чунки волpтметр занжирнинг икки нуқтаси орасидаги потенциаллар айирмасини ўлчайди. Агар волpтметрни ички қаршилиги катта бўлмаса, у кучланишни ўлчай олмайди. Чунки унинг ўзидан ток ўтиб кетади. Галpванометрга қўшимча қаршилик ва шунт улаш 1-расмда кўрсатилганидек бўлади.
1-расм
Бизнинг лабораториямизда галpванометрнинг ички қаршилигини галpванометрга шунт улаш усулидан фойдаланиб аниқланади. Галpванометр қаршилигини Кирхгофнинг II-қонунига асосан топилади.
Бу қонунга кўра, тармоқланган занжирнинг берк контурида ток манбаларининг электр юритувчи кучларининг алгебраик йиғиндиси ток кучининг шу контурнинг тегишли қисмлари қаршиликларига кўпайтмасининг алгебраик йиғиндисига тенг.
Яъни:
Доимий ток манбаи, галpванометр ва қаршилиги R бўлган қаршилик магазинидан ъамда калит К дан иборат занжир тузамиз (2-расм).
2-расм
Галpванометр ва шунт қаршилиги Rш параллел улангани учун занжирнинг тармоқланган қисмидаги кучланиш,
формула билан аниқланади. Юқоридаги тенгликдан шунт орқали ўтувчи токни топамиз:
Элементнинг ички қаршилигини ъисобга олиб, Кирхгофнинг II-қонунига асосан иккита тенгликни ёзиш мумкин.
а) шунт уланмаган вақтда
(2)
Шунт уланган вақтда эса
(3)
бўлади.
Iш ни қийматини (3) тенгликка қўйсак, (2) ва (3) тенгликларни чап томонлари тенг, ъамда I=Ig эканлигини ъисобга олиб, тенгламани Rg га нисбатан ечсак,
(4)
ъосил бўлади. Шу (4) ифода ишчи формула ъисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |