201
1793 йилнинг ёзида ёш зодагон аёл Шарлотта Корде Маратни
ўлдирди. Судда, нима учун ўлдирганлиги ҳақидаги саволга Шарлот-
та: «Мен юз минглаб бошқаларни сақлаб қолиш учун бир одамни
ўлдирдим, бегуноҳларни сақлаб қолиш ва ўз Ватанимга дам бериш
учун мен ярамасни, қутурган ёввойи ҳайвонни ўлдирдим», – дейди.
Уни ўлимга ҳукм этдилар.
Якобинчиларнинг энг муҳим тадбирлари. 1793 йилда Конвент
Францияни республика деб эълон қилувчи ва кенг демократик эр-
кинликлар берувчи янги Конституцияни қабул қилишига қарамай,
мамлакатда фавқулодда ҳолат ҳукм сурарди. Бироқ энг муҳими –
Конвент феодал қарамлик ва тўловларнинг барчасини бекор қилиш
ҳақидаги машҳур декретни қабул қилди. Деҳқонлар ўз ерларининг
озод эгалари бўлиб қолдилар. Уч ойлик муҳлат ичида собиқ се-
ньорларнинг феодал ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар ёқиб
юборилиши шарт эди. Уларни гулханга отганларида деҳқонлар
«Марсельеза»ни куйлашар ва «Яшасин, республика!», «Яшасин,
Тоғ!» деб қичқирардилар. Бу декрет француз инқилобининг аграр
қонунчилик соҳасидаги чўққиси бўлди.
Чет элларга кетиб қолганларнинг ерлари майда бўлакларга
бўлиниб, сотиб юборилди. Деҳқонлар энди тўловни 10 йилга кечик-
тирган ҳолда ўзларига шахсий ер майдони сотиб олишлари мумкин
эди.
Қишлоқ жамоасининг махсус декрети билан деҳқонларга помеш-
чик сеньорлар инқилоб арафасида тортиб олган ерларини қайтариб
берди. Янги ҳокимиятга қишлоқдаги эски тартибни йўқ қилиш учун
ҳаммаси бўлиб икки ой кифоя эди. Лекин барибир ҳамма деҳқонлар
ҳам ер олишган эмас. Кўпгина оилалар шунчалар қашшоқ эдиларки,
ер олишнинг мутлақо иложи йўқ эди.
Санклюлотларнинг таъсири остида
якобинчилар биринчи за-
рурат буюмларига қатъи нархлар ўрнатди. Париж атрофи тантана
қиларди. Полиция назоратчиси шундай ахборот беради: «Бутун
санклюлот халқи савдогарлик ва хасисликка тўсиқ қўйилганидан
жуда миннатдор». Бироқ қатъи нархлар қўйилган заҳотиёқ
дўконларнинг пештоқлари бўм-бўш бўлиб қолди. Савдогарлар ўз
молларини яширинча ва уч баробар қимматга сота бошладилар. Ҳаёт
учун энг керакли маҳсулотларни энди фақат «қора бозор»дангина
олиш мумкин эди. Бунинг орқасидан ойлик маошнинг энг кўп
миқдорини ўрнатувчи декрет қабул қилинди. Бунга жавобан ишчи-
www.ziyouz.com kutubxonasi
202
ларнинг иш ташлашлари бошланди, уларни якобинчилар қатъилик
билан бостиришди. Ҳали ҳам 1791 йилги
ишчи ташкилотлари ва
бирлашмаларини тақиқловчи қонун ўз кучида эди.
Фронтларда ва ичкарида аҳвол кескинлашган сари санклюлот-
лар сафида қатъи террор ўрнатиш ғояси мустаҳкамлана борди. 1793
йил 17 сентябрда Конвент шубҳали кишилар ҳақида қонун қабул
қилди. У барча «шубҳалилар»ни то тинчлик ўрнатилгунча қамоққа
олиш ва сақлашни кўзда тутарди. Ўзининг қирол тарафдори экан-
лигини сездиришган, Конвент комиссарлиги
лавозимидан олиб
ташлашган, чет элга кетганларнинг қариндошлари ана шундай
ҳисобланарди.
Конвентда қолган 73 та жирондачилар қамоққа олинди. 9 ок-
тябрь куни биринчи депутат қатл этилди. Қамоққа олинган жирон-
дачилардан бири суд ҳукмидан кейин: «Халқ ухлаб ётгани учун
бизлар ўлаяпмиз, сизлар эса у уйғонгани учун ўласизлар!», – дея
хитоб қилади. Қатл пайтида ҳукм қилинганлар «Марсельеза»ни
куйлашайди.
Жойлардаги инқилобий қўмиталар бу қонунни бажаришга жон-
жаҳдлари билан киришдилар. Қамоқхоналар «шубҳалилар» билан
тўлиб кетди. Шов-шувли сиёсий жараёнлар бирин-кетин бўлиб
турарди. 14 октябрда собиқ қироличани суд қилишди, 16 октябрда
эса Мария Антуанетта қатл қилинди.
Кейин жирондачиларнинг
раҳбарларини қатл этишди. Гильотинани шарафловчи мақолалар
чоп қилинди.
Жамоат қутқаруви қўмитасининг раҳбари Робеспьер инқилобни
қўллаб-қувватламаганларнинг ҳаммасини душманлар сафига қў-
шарди ва уларнинг ўлдирилишини оқларди. Ўзини эса, Робеспьер,
ким «соф» фуқаро, ким эса йўқ эканлигини ҳал қилиш ҳуқуқига эга
бўлган судья деб ҳисобларди.
Конвентнинг вакиллари бўлган комиссарлар Франция шаҳар-
ларида «тартиб ўрнатишарди».
Do'stlaringiz bilan baham: