Мурожаати азиз ватандошлар!



Download 18,62 Kb.
bet1/3
Sana24.02.2022
Hajmi18,62 Kb.
#184829
  1   2   3
Bog'liq
VIII Курултой делегатларининг халлка мурожаати 3(4)


Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII қурултойи делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга
МУРОЖААТИ
Азиз ватандошлар!

Биз, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII қурултойи делегатлари, уюшмамизнинг беш ярим миллиондан ортиқ аъзоси номидан 11 ноябрь Федерациямиз тарихига зарҳал ҳарфлар билан ёзилади, деб эътироф этамиз.


Мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Президенти касаба уюшмалари қурултойи қатнашчиларига табрик йўллади, 11 ноябрни «Касаба уюшмалари куни» этиб белгилашни таклиф этди. Барчамиз учун бу катта шараф бўлиш билан бирга, юксак масъулият ҳамдир.
Жаҳон ҳамжамияти «Янги Ўзбекис­тон» дея ҳақли равишда эътироф этаётган мамлакатимиз янги Маърифий уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига шаҳдам ва дадил қадам ташламоқда. Бу янги давр табиий равишда Юртбошимиз, муҳтарам Шавкат ­Миромонович Мирзиёев бошчилигида қисқа муддатда эришган ютуқларимизни тарих қатига жойлаб, олдимизга янгидан-янги вазифаларни ҳам қўймоқда.
2020 йил бутун дунё мамлакатлари ва халқлари учун оғир келди. Она Ватанимиз учун эса бу синовлар биргина пандемия билан кифояланиб қолмади, халқимиз яна икки офат – «Бухоро тўфони» ва «Сардоба воқеаси» каби фалокатлар ситамларини ҳам бошидан ўтказди. Кўп минг йиллик шонли тарихга эга буюк халқимизнинг ирода, сабот ва матонати яна бир бор синовдан ўтди. Минг шукрки, Миллатимиз сардори бошчилигида халқимизнинг қадди букилгани йўқ! Президент атрофида жипслашган, унинг қараш ва ғояларини якдиллик билан қўллаб-қувватлаган, бу офатларни биргаликда ва ҳамжиҳатликда, бир мушт бўлиб енгиб ўтишга аҳд қилган халқимиз бугун ўз салоҳияти мўъжизасини кўриб турибди.
Бу Президент ва халқ якдиллигининг энг олий намунасидир!

Азизлар!
Яқинлашиб келаётган – 2021 йил мазмунан янги ўн йилликни бошлаб беради. «Янги Ўзбекистоннинг Янги касаба уюшмалари» Президентимиз стратегик вазифа сифатида белгилаб берган, миллий ғоя даражасига кўтарган, халқимиз ва халқаро ҳамжамият томонидан юксак баҳоланаётган Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда барча имкониятларини сафарбар этишни ўз фаолиятининг устувор йўналиши сифатида кўради.
Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий ва барча соҳалардаги ислоҳотлар давлат сиёсатининг ўзагини МИЛЛАТ ва ВАТАН манфаатлари ташкил этади. Зеро, ушбу халқона сиёсат жонажон юртимизда адолатли жамият яратиш ва демократик давлат қуриш, аҳолининг турмуш фаровонлиги ва юксак ҳаёт даражасини таъминлаш, мамлакат равнақи ва қудратини оширишни ўзида мужассам этган.
«Халқ қабулхоналари», ҳокимиятлар ва давлат идораларининг халқ билан юзма-юз учрашиб, одамлар дардига қулоқ тутиши давлат ва жамият ўртасидаги олислашиб кетган масофани бартараф этди. Шу маънода, Президентимизнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш ҳақидаги ғоя ва қарашлари, инсонпарвар стратегияси ҳам биз учун энг улуғ ва азиз мақсад-муддао­­га айланмоғи керак.
Янги Ўзбекистоннинг Янги касаба уюшмалари мазкур инсонпарвар стратегияни амалга ошириш йўлида халқ билан мулоқотни кенгайтириб, Юртбошимизнинг халқчил сиёсатини қўллаб-қувватлашга, бу борадаги улуғвор миллий ҳаракатларига камарбаста бўлишга, мамлакат тараққиёти, эл фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилишга тайёр эканини билдиради.



Download 18,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish