Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Деҳристианлаштириш. Янги тақвим. 1793 йилнинг октябри-
да Конвент «Инқилобий тақвим»ни киритди. «Жаҳолат ва ёлғон
билан булғанган» йил ҳисоби республика йили ҳисоби билан ал-
маштирилди. Янги даврнинг бошланиши деб 1792 йилнинг 22 сен-
www.ziyouz.com kutubxonasi


204
тябри (республика ўрнатилган биринчи кун) эълон қилинди. Ой 
учта декадага бўлинди, ойлар қишлоқ хўжалик ишлари ва об-ҳаво 
шароитига қараб ном олди (мессидор – ҳосил ўриш ойи, мивоз – 
қор ойи ва ҳоказо). Францияда инқилобий йил ҳисоби 12 йил давом 
этди.
1793 йилнинг октябрида ҳукумат черков ҳудудидан ташқарида 
барча диний маросимларни тақиқлади, мотам маросимларига дунё-
вий тус берди. Қабристонларнинг кираверишига «Ўлим бу – аба-
дий уйқу» деган ёзув қўйилиши буюрилди. Кейин Конвент ҳар бир 
алоҳида коммуна католик маросимларга риоя қилишдан воз ке-
чиш ҳуқуқига эгалиги ҳақида қарор чиқарди. Шу пайтдан бошлаб 
деҳристианлаштириш жараёни тезлашиб кетди.
1793 йилнинг ноябрида Париждаги барча динларнинг черков ва 
ибодатхоналарини ёпиш ҳақида Париж Коммунаси қонун чиқарди 
ҳамда ниҳоят, ҳукумат руҳонийларга маош тўлашни тўхтатди. Чер-
ков амалда давлатдан ажратилган эди.
Энди бир йилда бешта байрам мавжуд бўлиб, булар Даҳо куни, 
Меҳнат, Ҳаракат, Мукофотлаш ва Фикр, кабиса йилида эса яна бир 
байрам – Инқилоб куни мавжуд эди.
Республикада Онгга сиғиниш кенг тарқалди, бироқ тезда уни 
Озодлик жафокашларига сажда қилиш билан алмаштирдилар. Ибо-
датхонадаги файласуфларнинг бюстлари ўрнига аксилинқилобчилар 
қўлида ҳалок бўлган инқилоб арбобларининг бюстлари ўрнатилди.
Якобинчилар ўртасидаги ажралиш. Якобинчилар атрофида 
аҳолининг турли қатламлари жипслашдилар. Бу иттифоқ ташқи 
душманларга ва ички исёнларга қарши биргаликда кураш зарурати 
туфайли сақланиб турарди. Фронтдаги ғалабалардан ва исёнлар бо-
стирилгандан кейин аксилинқилобий
хавф камайди ва дарҳол яко-
бинчилар ўртасида келишмовчиликлар бошланиб кетди. Халқнинг 
пастки табақалари ислоҳотни янада чуқурлаштиришни талаб 
қиларди. Буржуазияга, ҳатто инқилобий буржуазияга ҳам бунинг 
кераги йўқ эди.
Энди якобинчилар «санклюлот демократияси»ни бостира бош-
ладилар. «Қутурганлар» биринчи қурбон бўлди. 1793 йил 5 сен-
тябрда Жак Ру якобинчилар клубига келиб, хусусий мулкка қарши 
навбатдаги нутқи билан чиқди ва «талончилик»ка чақираётган 
«шубҳали» шахс сифатида қамоққа олинди. Иш инқилобий трибу-
налга берилди. Қамоқхонада Ру ўзини ўзи ўлдирди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


205
1794 йилга келиб Конвентга «бойлар синфи»нинг зулмини
тугатиш талаблари қўйилган жуда кўп халқ петициялари келиб тур-
ди.
Судья Клемансо шундай деб ёзади: «Менинг принципим – са-
ройларга уруш, капаларга тинчлик, барча ҳақиқий санклюлотлар-
ни ерга эга қилиш, демакки, барча собиқ зодагонларнинг ерлари-
ни бўлиб беришдир». Клемансо «эмигрантларнинг барча ерларини
кичик фермаларга бўлишни» ва «ҳар бир республикачи учун ана 
шундай кичик фермаларнинг биттасидан зиёд ерга мулкдор ёки 
ижарачи бўлишни» тақиқлашни маслаҳат берганди.
Бошқа бир петицияда бундай ёзилганди: «... ҳеч ким ўта бой ҳам, 
ўта камбағал ҳам бўлмаслиги, ҳамма-ҳамма нарсага етарлича эга 
бўлиши керак».
Бу ғояларни Париж Коммунаси кенгашида ва инқилобий клуб-
ларда «ўта» якобинчилар – Эбер ва Шоммет ташвиқот қиларди. 1794 
йилнинг мартида улар ва кўпгина уларнинг тарафдорлари қамоққа 
олинди. Суд уларни француз халқининг эркинлигига қарши фитна 
уюштиришда, монархияни қайта тиклашга уринишда айбдор деб 
топди ва ўлим жазосига ҳукм қилди.
«Ашаддий» якобинчилар қатл қилингандан ва Париж Ком-
мунаси заифлашгандан кейин, Робеспьер бошчилигидаги жами-
ят қутқарув қўмитаси Конвентда лидери бўлган «юввошлар» ёки 
«шафқатлилар» деб аталмиш гуруҳнинг таъсири ошиб кетишидан 
хавотирда эди. Дантон қобилиятли юрист ва ажойиб нотиқ эди. 
У жуда кўп вақт мамлакатда конституцион монархияни сақлаб 
қолиш керак, деган фикрда эди, лекин аста-секин бу қарашлардан 
йироқлашди, якобинчиларга яқинлашди ва 1792 йил 10 августдаги 
қўзғолонни маъқуллади.
Ички сиёсат соҳасида Дантон ўзаро кураш олиб бораётган пар-
тияларнинг келишиш тарафдори эди. У барча партиялардаги яхши 
ниятли кишиларнинг иттифоқини тузиш йўли билан келишмов-
чиликларни тугатиш ва кучли ҳукмрон партия тузиш лозим деб 
ҳисобларди. У пулнинг, олтиннинг кучига ишонар ва инқилоб йил-
ларида ўзига катта бойлик тўплаган эди. Озодлик ва мулк унинг 
идеаллари эди.
1793 йилнинг кузидан бошлаб Дантон ва унинг тарафдорла-
ри инқилобий диктатурани тўхтатишди. Конституцион тартибга 
қайтишни, террор сиёсатидан воз кечишни ва шу кабиларни талаб 
www.ziyouz.com kutubxonasi


206
қила бошладилар. Амалда бу демократия ўрнатишга, ҳуқуқий дав-
лат тузишга интилиш эди.
Робеспьер ва унинг атрофидагилар «шафқатлилар»ни тугатишга 
қарор қилдилар. 30 мартга ўтар кечаси хавотирли хабар тарқалди. 
Эрталаб Дантон ва унинг тарафдорлари қамоққа олинганлиги маъ-
лум бўлди.
Қамоқхонада Дантон афсусланиб қамоқдагиларга деди: «Жано-
блар! Мен тез орада сизнинг ҳаммангизни бу ердан озод қиламан 
деб умид боғлагандим, бироқ мана мен ўзим ҳам шу ердаман ва бу-
нинг бари нима билан тугаши номаълум».
Суд жараёнида Дантоннинг овози ҳамманикини босиб кетар-
ди. Унинг нутқи самимийлиги билан барчани ларзага соларди. Суд 
ташкилотчилари шошардилар. Ҳатто қамоққа олингандан сўнг ҳам 
Дантон хавфли эди. Ҳукмда шу куниёқ қатл қилинсин дейилганди. 
Қатл пайтида Дантон ўзини мағрур тутди, сафдошларини тинчлан-
тирди. Унинг сўнгги сўзлари жаллодга қаратилган эди: «Сен менинг 
бошимни халққа кўрсат, у шунга муносиб».
Бу қатллар якобинчилар диктатураси тарихидаги сўнгги, фожиа-
ли даврни очиб берди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish