Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Буюк француз инқилобининг асосий сабалари



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Буюк француз инқилобининг асосий сабалари
Феодал уклад билан ривожланаётган капитализм ўртасидаги
зиддиятлар
Табақалар ўртасидаги зиддиятлар
Мамлакатда сарой сиёсатидан норозилик
Буржуазия ҳокимият тепасида
Инқилоб бутун мамлакатни қамраб олди. Париждаги ғалаба 
бутун мамлакат бўйлаб инқилобнинг тарқалишига туртки бўлди. 
Бастилиянинг олинишидан кейин икки-уч ҳафта ичида қиролнинг 
эски маъмурияти чеккага чиқариб қўйилди. Йирик буржуазия Па-
риж коммунасини ўз қўлида сақлаб турарди. Бошқа шаҳарларда 
ҳам худди шу аҳвол эди. Ўзига тўқ фуқаролардан Миллий гвардия 
тузилди. Маркиз Жильбер де Лафайет (1757–1834) унинг бошлиғи 
бўлди.
Лафайет йирик аристократик оилада дунёга келди. 17 ёшида у ка-
валерия капитани унвонига эга эди. Ҳали коллежда эканлигидаёқ у 
Руссо, Монтескье, Рабле асарлари билан танишган, «инсоннинг та-
биий ҳуқуқлари» ҳаётга татбиқ этилган жамиятни орзу қиларди. Ан-
глиянинг Шимолий Америкадаги мустамлакаларида мустақиллик 
учун кураш бошланганида адолат туйғуси уни мустақиллик учун 
курашаётганларга мойилликка ундади. Кейинроқ Лафайет шундай 
деб ёзади: «Менинг олдимда «Америка» сўзи айтилиши биланоқ 
уни севиб қолдим: у ўз озодлиги учун курашаётганлигини билганим 
заҳотиёқ менда унинг учун қонимни тўкиш истаги пайдо бўлди...».
www.ziyouz.com kutubxonasi


193
Ёш офицер Лафайет ўзининг жасурлиги ва қўрқмаслиги туфай-
ли Вашингтоннинг ҳурмати, конгресснинг ишончи ва аскарларнинг 
муҳаббатини қозонди. У ўз пулларига унга ишониб топширилган 
дивизияни кийинтирди ва қуроллантирди. Унинг жасорати Франци-
яда машҳур бўлди ва Лафайетни Вольтер «Янги Дунё қаҳрамони» 
деб атади. Парижга қайтиб келиш беқиёс тантанавор бўлди: қирол 
унга фельдмаршал унвонини инъом қилди (бу пайтда Лафайет 24 
ёшда эди). У Америка инқилобининг тирик рамзи, миллий қаҳрамон 
бўлиб қолди.
Хавотирли кунларда Лафайет Парижда тартиб ўрнатди. Уни оқ 
от минган ҳолда Парижнинг барча жойларида учратиш мумкин эди.
Абсолютизмнинг қулаши билан мамлакатда тинчлик ўрнатил-
мади. Бутун мамлакатни деҳқонлар қўзғолонлари қамраб олди. 
Қуролланган деҳқонлар мажбуриятларини бажаришдан бош тортди, 
озиқ-овқат омборларини эгаллаб олдилар, қасрларга ўт қўйдилар.
Айниқса, июлнинг охири ва августда тўполонлар жуда кучай-
ди. Таъсис мажлиси «имтиёзларни йўқотиш ҳақида декрет»
1
қабул 
қилишига тўғри келди. Иккинчи даражали феодал мажбуриятлар 
ҳеч қандай тўловсиз бекор қилинди. Асосий мажбуриятларни сотиб 
олишлари керак эди. Амалда деҳқонлар ўрнатилган бу тўловларни 
ҳеч қачон тўламаганлар.
Декретнинг биринчи қаторида шундай ёзилганди: «Таъсис маж-
лиси феодал тартибларни тўлиқ бекор қилади» ва шундан кейин 
деҳқонлар сеньорлардан ҳеч нарса қарз эмасмиз, деган қарорга кел-
дилар.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish