Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Қиролнинг қочиши. Таъсис мажлисидаги овозларнинг кўпчи-
лиги бой буржуазияга тегишли эди. Улар Оттон епископи Ш. Та-
лейран ишлаб чиққан ҳужжат асосида черков ерларини «миллий 
мулк» деб эълон қилишди ва сотувга қўйишди. Иш ташлашларни 
тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилинди, қиролнинг ҳуқуқлари че-
кланди.
Кўпгина зодагонлар чет элларга «оқ байроқни асраб қолиш» 
учун (Бурбонларнинг байроғи) қочишди, шунинг учун эмиграцияни 
«оқ эмиграция» деб атадилар. Улар қирол ўзларига қўшилади, деб 
умид қиларди. 1791 йил 20 июнда у оиласи билан хизматкор кийи-
мини кийиб олиб, саройни яширин тарк этади. Бегона ҳужжатлар 
www.ziyouz.com kutubxonasi


195
билан қирол оиласи каретада шарқий чегаралар томон йўл олади-
лар. Лекин икки кундан кейин монархни таниб қолдилар ва ушлаб 
Парижга жўнатдилар.
1791 йилги Конституция. Қонун чиқарувчи мажлис. Инқи-
лобий урушларнинг бошланиши. 1791 йилнинг сентябрида Кен-
гаш Франция тарихида биринчи марта Конституция қабул қилди. 
25 ёшга етган 4,3 миллион эркаклар сайлаш ҳуқуқига эга бўлдилар. 
Овоз ҳуқуқи камбағалларга берилмади. Бож солиғи бекор қилинди, 
цех тизими, провинцияларга (мамлакатни 83 департаментга бўл-
гандилар) бўлишлар ҳам бекор қилинди. Феодал мажбуриятларни 
бекор қилиш масаласи ҳал қилинди. Конституцияни қабул қилган 
Таъсис мажлиси тарқалди.
1791 йилнинг 1 октябрида янги қонун чиқарувчи мажлис ўз 
ишини бошлади. Унда Жиронда департаментидан депутатлар кўп 
эди – уларни «Жирондачилар» деб аташди ва улар аввалги Кенгаш 
раҳбарларидан кўра қатъироқ эдилар. Жирондачилар ўз таъсири-
ни мустаҳкамлашни истар ва бу ишда уларга Франция инқилоби 
душманларига қарши ғолибона уруш ёрдам бериши мумкин деб 
ҳисобларди.
1792 йил 20 апрелда қирол ва Қонун чиқарувчи Мажлис 
Австрияга уруш эълон қилди. Бироқ фронтда французларни 
муваффақиятсизликлар кутарди. Француз қўшинлари Бельгия 
ҳудудига кирди, бунга жавобан австрияликлар ва прусслар Фран-
цияга бостириб кирдилар ҳамда бир неча қалъаларни эгалладилар. 
Франция душманларига Англия ҳам қўшилди.
Парижликлар орасида қиролнинг қатъиятсизлигидан норозилик 
ошиб борарди. 1792 йил 20 июнда халқ тўдаси Тюильри қасрига 
ёпирилиб кирди. Людовик XVI қизил фригий (чўққили) қалпоғини 
кийди ва деразага яқинлашди. У нима учун бундай қилди? Қизил 
қалпоқни Қадимги Римда озод қилинган қулнинг бошига кийди-
ришган ва қирол бу билан халққа у озодлик тарафдори эканлигини 
кўрсатмоқчи эди.
1792 йилнинг июлида Қонун чиқарувчи Мажлис халққа «Ватан 
хавф остида» чақириғи билан мурожаат қилди.
Халқ ўз бошидан кечираётган ватанпарварлик ҳисси машҳур 
«Марсельеза»да («Марселликлар мадҳияси») ўз ифодасини топ-
ди. Унинг сўзи ва мусиқасини ҳарбий муҳандис, шоир ва компа-
зитор Клод Жозеф Руже де Лиль (1760 –1836) ёзган. «Олға, Фран-
www.ziyouz.com kutubxonasi


196
ция! Гўзал юрт ўғлонлари, шуҳрат онлари келди!», деб куйларди 
бутун Франция. Парижга эса бу сўзларни Марсель батальонининг 
кўнгиллилари олиб келди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish