Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Саноат ва савдо. Францияда ҳукмрон бўлган эски тартиб са-
ноат ва савдонинг ривожини ҳам тўхтатиб турарди. Агар деҳқон 
камбағаллиги учун ҳеч нарса сота олмаса, унда унинг сотиб олишга 
ҳам пули бўлмас эди. Бу эса ички бозорни торайтирарди.
Кўмир, металлургия, тўқимачилик соҳалари баъзи бир ютуқларга 
эришдилар. Безак буюмларини ишлаб чиқариш эса гуллаб-яшнар-
ди, бой французларга қимматбаҳо матолар, чиннивор, заргарлик бу-
юмлари керак эди.
Францияда цех тизими қисқарган, лекин мамлакатнинг муҳим 
шаҳарларида у ҳали сақланиб қолганди. Қирол ҳокимияти йирик 
мануфактуралар қурилишини қувватларди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


185
Мамлакатнинг энг йирик молиявий ва саноат маркази Париж 
эди. XVIII аср 80-йилларига келиб у ерда 60 та банк очилди. Ма-
нуфактураларни ишчи кучи билан таъминлаш мақсадида ҳукумат 
махсус ишчилар уйи ёки госпиталлар ташкил қилди. Иш куни қуёш 
чиққундан то ботгунга қадар давом этарди, жарималар, ойликдан 
ушлаб қолиш одатий ҳол эди. Мануфактураларнинг ишчилари кор-
хонанинг ўзида яшашарди, уларга фақат якшанба куни дуо ўқиб ке-
лиши учунгина дарвозадан чиқишга рухсат бериларди. Аёлларга эр-
какларга тўланган ҳақнинг ярми бериларди, холос. Болалар меҳнати 
ундан ҳам арзон турарди.
XVIII аср охирида Франция ҳали саноат тўнтаришини бошидан 
кечирмаган, машиналар камдан-кам қўлланиларди. Масалан, 1789 
йили Франция тўқимачилик саноатида 900 та «женни» типидаги ма-
шиналар мавжуд бўлса, шу пайтда Англияда улар сони 20 мингдан 
зиёд эди. Турли хил тўсиқларнинг мавжудлигига қарамасдан XVIII 
асрда Францияда ишлаб чиқаришнинг ўсиши кузатилади. Имти-
ёзли (қиролга қарашли) мануфактуралар сони 1715 йилги 135 та 
ўрнига 1789 йили 532 тага етди. 1722 йили суюқ чўян олиш усули 
ўзлаштирилди. 1720 йили Анзен яқинида кўмир конлари очилиб, 
1734 йили уни қазиб олиш бошланди. Шу йили Францияда биринчи 
буғ машинасидан фойдаланилди. Аср ўрталарига келиб такомил-
лаштирилган тўқув станокларини ясаш йўлга қўйилди (1747, Во-
кансон).
Ички савдони божхона чегаралари сиқувга оларди. Бир вилоят-
дан бошқасига маҳсулот ўтказилганда ҳам бож олинарди. Сеньор-
лар уларнинг ер мулкларидан ўтаётган савдогарлардан йўл солиғи 
талаб қиларди. Шунга қарамасдан ички йўлларнинг қурилишига 
катта эътибор берилади. 1789 йилга келиб мамлакатда 12 минг лье 
янги йўллар қурилади.
XVIII асрда Франция йирик денгиз ва мустамлакачилик давлати 
бўлиб, катта ҳарбий ва савдо флотига эга эди. Айниқса денгиз сав-
досининг кенгайиши янги географик кашфиётлар ва техник мукам-
малликларни талаб қиларди: 1734 йили Бугер ўзининг кемасозлик 
назариясини эълон қилади, 1748 йили Леруа очиқ денгизда аниқ ку-
затувлар учун зарур бўлган хронометрни яратади. Француз денгиз 
саёҳатчиларининг кашфиётлари олимларни Ернинг юзасини ўлчаш 
фикрига олиб келади. Бунинг натижасида 1735–1745 йиллари эк-
www.ziyouz.com kutubxonasi


186
ваторга, Лакондамин ва Лапландияга Мопертюи
1
(1734 –1737) экс-
педициялари уюштирилиб, ўз даврида астрономик билимларнинг 
ривожланишига катта туртки бўлди.
Бутун XVIII аср давомида ташқи савдо тўхтовсиз ўсиб борди. 
Савдогарлар Янги Дунё билан, Шимолий Африка,
Ўрта денгизи
давлатлари билан савдо юргизар эди. Француз савдогарлари мустам-
лакаларда плантацияларга, қулларга, заводларга эгалик қилишарди, 
қул савдоси билан шуғулланарди. Қисқа вақт ичида улар улкан бой-
лик тўпларди. Аммо мавжуд эски тартиблар янги, капиталистик му-
носабатларнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган эди. Барча – 
буржуазиянинг кенг қатламлари ҳам, ҳунармандлар ҳам, ёлланма 
ишчилар ҳам, илғор зодагонлар ҳам, деҳқонлар ҳам ўзгаришларни 
кутаётган ва улардан манфаатдор эди.
Шаҳарлар тез ўсиб борди. XVIII аср ўрталарига келиб пойтахт 
Парижнинг аҳолиси 1 миллион кишидан ошиб кетди. Айниқса,
Париж XVIII аср иккинчи ярмида тез кенгайди ва қайта қурилди.
Аҳоли сонининг ошиб боришига қарамасдан XIX аср ўрталарига 
қадар Парижда туғилиш ўлимдан ортиқ эмасди. XVIII аср 80-йил-
ларида ҳар йили ўртача 20 минг одам ўларди. Айниқса, чақалоқлар 
ўлими юқори бўлиб, туғилган ҳар 1000 та чақалоқдан 273 таси 
ўларди
2
. Бунинг устига 1870 – йиллари Парижда 30 минг чақалоқдан 
7 ёки 8 минги ташлаб кетилган болалар бўларди. Бундай болаларни 
касалхонага олиб келишнинг ўзи бир ҳунар бўлиб қолди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish