Шошилинч педиатрия экстремал тиббиёт асослари билан



Download 6,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/194
Sana03.10.2022
Hajmi6,9 Mb.
#851240
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   194
Bog'liq
Шошилинч педиатрия

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Жабрланганлар эвакуацияси. 
 
Фалокатларда тиббий эвакуация асосий ўринни эгаллайди. Тиббий эвакуацияда 
кейинги даволаш учун жабрланганларни воқеа жойидан олиб чиқишни бир неча 
тадбирлари тузилган. Бу тадбир жабрланганларни ташиш, олиб чиқиш, даволаш - 
профилактика муассасаларига олиб боришдан бошланади. 
Катта фожеаларда жабрланганларни эвакуацияси учун санитар, жиҳозланган ва 
жиҳозланмаган 
автотранспортлардан 
фойдаланилади. 
Жабрланганларни 
махсус 
марказларга олиб бориш учун эвакуацияда авиацион транспортлардан фойдаланилади. 
Жиҳозланмаган транспортлардан фойдаланганда (юк машиналари, автобуслар, темир йўл 


49 
транспорти, сув транспорти) жиҳозлаш чоралари ўтказиш керак: замбилларни 
жойлаштириш учун универсал санитар жиҳозлар, автомобилни силкинишига қарши,
кузовига юмшатувчи балласт қўйиш, кузовни бинт билан ѐпиш, транспортни мато билан 
таъминлаш, жун кўрпалар ва бошқалар. Эвакуация вақтида эватранспорт саралаш ва 
қандай турдаги транспорт, қандай ҳолатда ташиш кераклигини ѐки бўлмаса махсус 
транспортларда тиббий бригада кузатувида олиб бориш кераклигини аниқлаш керак. 
Бундай шикоятлар бўлмаганда шу жойда госпитал майдонда ѐрдам кўрсатишни 
давом эттириш керак. Эвакуацияда болалар ва ҳомиладорлар катта аҳамиятга эга, кейин 
ўртача ва енгил жароҳат олганлар. 
Замбилли жароҳатланганлар транспорт шиналари билан, гипс боғламлари билан 
салоннинг юқори ярусларида жойлашади. Замбилнинг бош томони кабинага қараган ва 10-
15 см оѐқдан баландроқда жойлашиши керак. Енгил жароҳатланганлар (ўтирадиганлар) 
охирида ўтиргичларга жойлаштирилади. Юк машиналарида ѐғоч ўтиргичларда, ѐн 
бортларга маҳкамланган ҳолатда эвакуация амалга оширилади. Транспорт тезлиги 30-
40км/с. Албатта эвакуацияланган гуруҳда тиббий ѐрдам ходими бўлиши керак. 
Эвакуацияни умумий қоидаси замбилларни ўзгартирмаслик ҳисобланади. 
Руҳий қўзғалувчан ҳолатдаги беморларни эвакуациясида чоралар кўрилади,
транспортдан йиқилиш эҳтимолини истисно қилиш керак, (замбиллар фиксацияси,
седатив дорилар юбориш, енгил жароҳатланганлар кузатуви). 
Эвакуация ―Ўзига‖ тамойилида намоѐн бўлади (тез ѐрдам машинаси, ЛПУ,
регионал, тиббий ѐрдамни териториал марказлари) ва ―Ўзидан‖ (жароҳатланган объект 
транспортида, қутқарувчи гуруҳ ва бошқалар). 
Нотранспортабел беморларга ўчоқдан ташқаридаги госпитал майдонда ѐрдам 
кўрсатилади.
Жабрланганларга тиббий ѐрдам кўрсатиш ва саралаш, ѐки махсус муассасаларга 
транспортировка қилиш. 
Қуйидагиларга бўлинади: 
1.
Юқори устунлик: 
(1)
Нафас йўллари ва нафас муаммолари. 
(2)
Тўхтатиб бўлмайдиган ва жиддий қон кетишлар. 
(3)
Эс-ҳушни сусайиши. 
2.
Иккинчи устунлик. 
(1)
Нафас йўллари ўтказувчанлиги бузилмаган куйишлар. 
(2)
Массив жароҳатланиш ѐки кўп сонли касаллар, оѐқ-қўллар деформацияси. 
(3)
Бел жароҳати. 


50 
3.
Энг кам устунлик. 
(1) Минимал касаллар, оѐқ-қўллар деформацияси. 
(2) Юмшоқ тўқималарда кам ўзгаришлар. 
(3) Ўлим. 
Жабрланганлар умумий ҳолатига, жароҳат таснифига, асоратларга қараб қуйидаги 
гуруҳларга сараланади: 
1.
Саралаш гуруҳи - жуда оғир жароҳатланганлар, ҳаѐтга мос келмайдиган 
жароҳатланишлар, уйқу артериясида пульс бўлмаслиги билан, билак артериясида 
массив қон кетиши билан, летал оқибатларга 1 неча дақиқада олиб келиши. 
Булар даво ва парваришга мухтож. Эвакуацияга мухтож эмас. 
2.
Саралаш гуруҳи –оғир жароҳатлар олганлар, организмнинг ҳаѐтий 
фаолиятларининг ривожланувчи бузилишлари, ҳушсиз, билак артериясида пульс 
йўқлиги, буни олдини олиш учун даво чораларини бошлаш керак. Бусиз летал 
оқибат келиб чиқади. 
3.
Саралаш гуруҳи – ўрта оғирликдаги жароҳатланганлар, функционал бузилишлар 
билан кечади. Периферияда пульс аниқланади. Ҳушсиз, лекин ҳаѐтига бевосита 
хавфсиз ҳолатда. Тиббий ѐрдам 2- чи ўринда кўрсатилади ѐки маълум вақтда. 
Оқибати нисбатан яхши.
4.
Саралаш гуруҳи. Енгил ва ўртача жароҳатланганлар, травмалар билан, ҳушида,
махсус даво муассасаларида даволанишга мухтож (енгил жароҳатланганлар 
шифохонасида) ҳаѐт учун оқибати яхши. 
Умумий тавсиядаги транспортда 2 чи ўринда эвакуация қилинади.
5. Саралаш гуруҳи. Енгил жароҳатланганлар, аҳамиятсиз жароҳатлар билан. Ҳаѐт 
учун оқибати яхши. Меҳнат фаолияти тикланувчи. Амбулатор давога муҳтож. 2 чи ўринда 
эвакуация қилинади.
Ўта хавфли инфекция ўчоқларидаги беморлар госпитилизация қилинмайди ѐки 
эвакуациянинг махсус йўлидан ўтади, тўхтовсиз, беморнинг йиғилган ажралмаларини 
дезинфекцияловчи воситалар Билан зарарсизлантириш лозим. 
Йиғувчи пунктда тиббий ѐрдам кўрсатиш тамойиллари. 
1.
1-чи гуруҳга тиббий ходимлар жалб қилинади: тез ѐрдамда ишлайдиган, хирургия, 
реанимация бўлимида ишлайдиган тиббий ходимлар. Бирламчи реанимация ўтказилади. 
(экспиратор СЎВ, ЮЁМ), ташқи қон кетишни тўхтатиш (бармоқ босиш, босувчи боғлам,
жгут қўйиш), юқори нафас йўллари ўтказувчанлигини тиклаш (оғиз бўшлиғини тозалаш,
тилни фиксациялаш Сафар усули, Геймлих ва Лаборд усулларидан фойдаланиш.) 


51 
2.
2-чи гуруҳга тиббий ходим ва ҳоҳловчилар киради. Жисмоний зўриқишни 
бажарадиганлар (эркаклар); жароҳатланганларни оѐғини кўтарган ҳолатда ѐтқизилади,
сиқиб бинт боғлайди, баъзида қўлларни иммобилизация, импровизацияланган шиналар 
қўлланилади. 
3.
3-гуруҳга тиббий ходим ва ҳоҳловчи ѐрдамчилар киради. Бу жабрланганларда 
қўшимча вақт бор, улар тез ѐрдам шифокорларини кутиши мумкин. Жабрланганларни 
ѐнбошига ѐтқизилади. Қўл ва оѐқлар иммобилизацияси, совуқ сув билан 
оғриқсизлантирилиш ўтказилиб, терини бутун жойлари боғланади. 
4.
4-гуруҳга тиббий ходимлар фақат имкониятига қараб олинади. Рўйхатдан 
ўтказилади. Иммобилизация, совуқ сувда оғриқсизлантириш ѐки парентерал дори 
юбориш. 
5.
5-гуруҳга тиббий ходимлар фақат имкониятига қараб олинади. Жабрланувчилар 
рўйхатдан ўтказилади. Оғриқсизлантирилади. Ҳуш назорати ўрнатилади. Беморлар
махсус даво профилактик муассасага олиб борилади.

Download 6,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish