Шодиев Т. Ш., Ишназаров А. И., Алимов Р. Х. ИҚтисодий ўсишнинг математик


 Кўп омилли иқтисодий ривожланиш моделида



Download 3,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/121
Sana07.07.2022
Hajmi3,6 Mb.
#754803
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   121
Bog'liq
3218-Текст статьи-7725-1-10-20200908

5.6. Кўп омилли иқтисодий ривожланиш моделида
омиллар тўплами
Кўп омилли иқтисодий ўсиш бир нечта танлаб олинган омиллар таъсири 
натижаси бўлмасдан, кўп омиллар биргаликдаги таъсири натижасидир. 
Маълумки, иқтисодий ўсиш моделларидаги омиллар сонлари чеклангандир. 
Аммо, иқтисодий ўсишнинг эмпирик (амалий) таҳлилларида кўп омилли 
ёндашувлар ҳам учрайди. 
Иқтисодий ўсишнинг кўп омилли концепцияси юқорида кўриб чиқилган 
кўп кўрсаткичли иқтисодий ўсиш тушунчаси билан чамбарчас боғлиқдир. 
Масалан, иқтисодий ўсишнинг асосий кўрсаткичлари жамланган меҳнатнинг 
миқдори ва сифатидир. Бу меҳнат моддий ва маънавий бойлик ва қадриятларда 
жамланган бўлиб, буларни ишлаб чиқариш ва тақсимлашнинг ҳар хил 
шакллари мавжуддир. Демак, иқтисодий ўсишга таъсир килувчи барча 
омилларни эътиборга олиш учун жамланган меҳнатга хос бўлган барча 
шаклдаги кўринишларни мустақил кўриб чиқилиши керак. Бу фақат моддий ва 
маънавий бойликларни яратувчи омилларнигина ҳисобга олиш етарли 
эмаслигини кўрсатади. Моддий ва маънавий бойликларни ва ҳар хил ишлаб 
чиқариш ва тақсимот шаклларини яратишда катнашувчи барча асосий 
омилларни эътиборга олинишини тақозо этади. 
Кўп ўлчамли иқтисодий ўсишни амалда кенг қўлланиладиган битта 
кўрсаткич миллий бойлик билан характерлашимиз мумкин. Чунки, миллий 
бойлик таркибига табиий ресурслар, ишчи кучи, ишлаб чиқариш фондлари, 
илм-фан ва бошқа иқтисодий кўрсаткичлар киради. 
Кўп кўрсаткичли иқтисодий ўсиш таҳлилида иқтисодий фаолиятнинг 
айрим йўналишларини ва маҳсулотларининг айрим хусусиятларини миқдорий 
аниқлаш қўшимча мураккабликлар билан боғлиқ. 
Иқтисодий ўсишнинг асосий элементлари бир-биридан ҳам шаклан, ҳам 
мазмунан фарқ қилади. Бу элементларнинг натурал кўринишлари ҳам, бошқа 
кўринишлари ҳам бир хил бўлмайди. Ҳар хил сифат хусусиятларни 


138 
агрегирлашни ҳам турли сифатларни бир вақтда ўлчайдиган ва баҳолайдиган 
ягона, умумий шарт мавжуд бўлгандагина амалга оширилиши мумкин. 
Кўп кўрсаткичли иқтисодий ўсишда статистик маълумотлар билан 
таъминлаш муаммолари юзага келади. Чунки, маънавий бойликлар ва ишлаб 
чиқариш ҳамда истеъмол бўйича кўп ҳолларда кузатувлар олиб борилмайди. 
Айримларини фақат танлаб баҳоланади ва бу эса тўлиқ бўлмаган статистик 
ахборотга эга бўлишга сабаб бўлади. Айрим ҳолларда иқтисодий ўсишнинг 
элементларини ва қоидаларини қисман баҳолашгагина имкон берадиган 
статистик маълумотлар мавжуддир. 

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish