135
5.5. Бир омилли эмпирик моделда меҳнат омили
Бир омилли эмпирик модел қуйидаги кўринишда бўлади:
)
(
L
f
Y
.
Агар иқтисодий ўсишни бир кўрсаткичнинг вақт давомидаги динамикаси
билан беришнинг имконияти бўлмаса, кўп кўрсаткичли иқтисодий ўсиш
концепциясидан фойдаланишга тўғри келади. Умуман иқтисодий ўсишни битта
жамланган меҳнат каби умумлашган иқтисодий кўрсаткич ёрдамида ҳам
ифодалаш мумкин эмас. Чунки, меҳнат ҳар хил шаклдаги моддий ва маънавий
бойликлар ва хизматлар ҳамда, ҳар хил шаклда моддий ва маънавий
бойликларни яратиш ва тақсимлаш кўринишида юзага келади. Шунинг учун
ҳам меҳнатнинг вақт давомида бундай ўзгариб турадиган шаклларини ва
натижаларини битта кўрсаткич ёрдамида ифодалаш мумкин эмас, буни фақат
кўп кўрсаткичлар ёрдамида амалга ошириш мумкин.
Меҳнат унумдорлигининг ўсишга олиб келувчи омилларни тўлароқ кўриб
чиқамиз. Фан-техника тараққиёти меҳнат унумдорлиги ва иқтисодий ўсишни
таъминловчи муҳим омил ҳисобланади. Техника тараққиёти ўз ичига нафақат
ишлаб чиқаришнинг бутунлай янги усулларини, балки бошқариш ва ишлаб
чиқариш ташкил қилишнинг янги шаклларини ҳам олади. Умуман айтганда,
фан-техника тараққиёти дейилганда, пировард маҳсулот чиқаришни
кўпайтириш мақсадида мавжуд ресурсларни янгича уйғунлаштиришни тақозо
қилувчи янги усулларнинг топилиши ҳам тушунилади. Амалиёт техника
тараққиёти ва инвестициялар мустаҳкам ўзаро боғлиқ, техника тараққиёти
кўпинча янги машина ва ускуналарга инвестициялар қўйишга олиб келади.
Масалан, қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича технологияни қўллаш учун
қуёш электростанцияларини қуриш зарур бўлади.
Қуйидаги 1-расмдан кўринадики, реал маҳсулотни икки асосий усулда
кўпайтириши мумкин :
136
1-расм. Реал маҳсулотни кўпайтириши усуллари
Республика олдида техника тараққиёти соҳасидаги асосий вазифа, ишлаб
чиқаришга янги техника ва технологияни қўллаш, ишлаб чиқаришни ташкил
қилиш ва бошқаришнинг янги усул ва шаклларини жорий қилиш ҳисобланади.
Меҳнат унумдорлигининг ўсишини аниқлаб берувчи асосий омил ҳар бир
ишловчига тўғри келувчи асосий капитал ҳажми ҳисобланади.
Маълум вақт ичида капиталнинг ҳажми мутлақ кўпайиши мумкин, аммо
ишчи кучи сони тезроқ ўсса, меҳнат унумдорлиги пасаяди, чунки ҳар бир
ишчининг асосий капитал билан қуролланганлик даражаси камаяди. Буни
олдини олиш учун:
1. Асосий капиталдан анча унумли фойдаланиш.
2. Реал маҳсулот ҳажмини кўпайтириш зарур.
Таълим ва малака тайёргарлиги меҳнат унумдорлигини оширади ва
натижада анча ўсиш ҳақига эга бўлиш имкониятини беради. Инсон капиталига
инвестициялар қўйиш меҳнат унумдорлигини оширишнинг муҳим воситаси
ҳисобланади. Ўз-ўзидан аниқки, ишчи кучи сифатининг энг оддий кўрсаткичи
таълим даражаси ҳисобланади. Ҳозирги даврда республикамиз иқтисодиётида
банд бўлганларнинг 80 фоизга яқини олий ва ўрта махсус таълимга эга.
1.Банд бўлганлар сони.
2. Ишлаган киши соатларининг
ўртача миқдори.
Меҳнат
унумдорлиги
Меҳнат
сарфлари
1.Техника тараққиёти.
2. Капитал қўйилмалар ҳажми.
3. Таълим ва малака
тайёргарлиги.
4. Ресурсларни жойлаштириш
самарадорлиги.
5 Бошқа омиллар .
Ишлаб чиқаришнинг
реал ҳажми
137
Do'stlaringiz bilan baham: |