Кўрсаткичлар
Ресурс-сарф
ёндашуви
Мақсадга йўналтирилганлик ёндашуви
Кўрсаткичларни
ҳисоблаш усули
С = натижа / харажат
Ташқи самарадорлик
С = ҳақиқий натижа / мақсадли натижа
Ички самарадорлик
С = мақсад сарфлари / ҳақиқий сарфлар
Умумий самарадорлик
С = С.ички х С.ташқи
Кўрсаткичларнинг
оптимал аҳамияти
Максимал
≥ 1
Самарадорлик ва
унумдорликни
ўзаро боғлиқлиги
Бир хил кўрсаткичлар
Кўрсаткичлар тизими
Аҳамияти
Миқдорий
кўрсаткичлар
Сифат кўрсаткичлари
Қўллаш соҳаси
Ишлаб чиқариш
соҳасида
Ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш
соҳаларида
Юқорида келтирилган таҳлиллардан қуйидагиларни хулоса қилишимиз
мумкин:
- биринчидан, “ресурс-сарф” ёндашуви нуқтаи назаридан меҳнат
самарадорлиги меҳнат унумдорлиги кўрсаткичлари тизимига мувофиқ
ҳисобланади ва талқин қилинади;
-
иккинчидан,
меҳнат
самарадорлигини
баҳолашда
“мақсадга
йўналтирилганлик” ёндашуви самарадорлик ва унумдорлик кўрсаткичларини
алоҳида мустақил кўрсаткич сифатида талқин қилади ва у “ресурс-сарф”
124
ёндашувидан фарқли равишда ижтимоий, иқтисодий ва ижтимоий-иқтисодий
самарадорликни ҳисоблашда кенг қўлланилиш имкониятига эга.
Саноат ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат самарадорлигини
баҳолашда “ресурс сарф” ва “мақсадга йўналтирилганлик” ёндашувларидан
фойдаланган ҳолда самарадорликни миқдорий жиҳатдан таҳлил қилиш мумкин.
5.2. Ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларига
инвестициялар
Инвестицияларнинг устувор йўналишларини аниқ белгилаш, илмий
асосланган инвестиция қарорларини қабул қилиш, инвестиция фаолиятини
оқилона тартибга солиш асосида ички ва ташқи молиявий манбаларни, барча
шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда жалб қилиш, миллий иқтисодиётнинг
келажагини белгилайди. Инвестиция ва сармоялар ҳақида гап борганда, бир
муҳим масалага яъни, жойларда иқтисодиётни юксалтириш, замонавий техника
ва технологиялар билан жиҳозланган янги корхоналарни барпо этиш ҳамда
таъмирлаш учун хорижий сармояларни жалб қилиш кўзда тутилади. Бу борада
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш соҳаси ҳамда
касаначиликни ривожлантириш нечоғлиқ катта, ҳал қилувчи аҳамиятга эга
эканини кимгадир исбот қилиб беришга ҳожат йўқ. Бу авваламбор, аҳоли
бандлиги, унинг иш ҳақи ва даромадларини ошириш, бу охир-оқибатда
республикамиз ҳудудлари, шаҳар ҳамда туманларидаги энг муҳим ижтимоий
муаммоларни ечиш демакдир.
Бунда албатта саноат ишлаб чиқаришининг улуши нисбатан кўпроқ
бўлиши ҳаммага маълум. Мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш,
хусусийлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, республиканинг
ортиқча ишчи кучи мавжуд бўлган минтақаларда янги иш ўринларини яратиш
дастурларини амалга ошириш учун ўзак тармоқларни ривожлантиришдир.
Иқтисодиёт тармоқлари бўйича хорижий инвестицияларнинг таркибида
маълум ўзгаришлар содир бўлди. 2000 йилда ўтган 1999 йилнинг мос даврига
125
нисбатан хорижий инвестициялар саноат тармоқларида 15,6 фоиз даража
камайган бўлса, қишлоқ хўжалигида эса 5,7 фоиз даражага ортган.
Инвестициянинг катта миқдордаги қисмини саноат тармоғига киритилиши
натижасида, саноат тармоғида дастлабки беш йил мобайнида ўртача 117,52
млрд. сўмга ортиб, ЯИМ ишлаб чиқаришдаги улуши ўртача 209,87 млрд. сўмни
ташкил этган бўлса, 2012-2017 йилларда бу кўрсаткичлар мос равишда 676,82
млрд. сўм ва 2167,62 млрд сўмга етди.
Юқоридаги ютуқлар билан бирга шуни таъкидлаш лозимки, 2017 йилда
саноат ишлаб чиқаришининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши жорий баҳода
55472,6 млрд. сўмни ташкил этди. Саноат соҳасига киритилаётган
инвестицияларнинг самарадорлик даражалари 1995-2000 йилларда ўртача 1,68
фоизни ташкил этди ва 2012-2017 йилларда бу кўрсаткич 1,24 фоизга ортиб,
2,86 фоизга тенг бўлди. Олинган натижалардан кўринадики, саноат тармоғига
киритилган инвестициялардан фойдаланиш ўз самарасини бермоқда.
Тармоқда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг умумий саноат ҳажмидаги
улуши 6,4%ни ташкил этди. Шу боис, саноатга киритилган инвестиция
миқдори ва унинг самарадорлиги таҳлилини кўриб чиқиш мақсадга
мувофиқдир. 2017 йилда киритилган инвестиция миқдори 1240,5 млрд. сўмни
ташкил этиб, ЯИМ ишлаб чиқаришдаги жорий баҳолардаги қиймати 5423,5
млрд. сўмга етди. 2017 йилда саноат корхоналарига киритилган
инвестицияларни ошиши натижасида ЯИМдаги улуши 2016 йилга нисбатан 4,4
фоизга ўсди.
Мамлакатимиз аграр соҳага ихтисослашгани учун қишлоқ хўжалиги
тармоғига ҳам катта аҳамият берилдики, қишлоқ хўжалиги тармоғига
киритилган инвестиция миқдори ва ЯИМ даги улуши бўйича ўзгариш албатта,
иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, иқтисодиётни эркинлаштириш
шароитида амалга оширилган ишларнинг самарали натижаси деб қараш
имконини беради.
126
Қишлоқ хўжалиги салмоғининг 2017 йилда 19,4 фоизга қадар пасайиши эса
мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти таркибининг такомиллашиб, унда саноат,
қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг улуши йилдан-йилга ошиб
бораётганлигини англатади. Айни пайтда ялпи ички маҳсулот таркибидаги соф
солиқлар ҳиссасининг 9,3 фоизга қадар қисқарганлиги мамлакатимиздаги солиқ
юкининг тобора пасайиб бораётганлиги кўрсатади. Бу ўз навбатида мамлакат
иқтисодиётини ривожланиши билан аҳолини ижтимоий турмуш тарзини
оширишга
қаратилган
чора-тадбирларни
амалиётга
тадбиқ
этиб
бораётганлигидан далолат беради. Бундай ислоҳотларни амалга оширилиши
натижасида 2017 йилда қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми
47849,4 млрд. сўмни ёки 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 106,8 фоизни
ташкил қилди, жумладан, деҳқончилик маҳсулотлари - 18452,5 млрд. сўмни
(106,4 фоиз), чорвачилик маҳсулотлари - 12396,9 млрд. сўмни (107,4 фоиз)
ташкил этди. Қишлоқ хўжалик иқтисодиётига киритилган инвестиция
самарадорлигини йиллар давомидаги динамик ўзгаришини қуйидаги 2-расмдан
кўриш мумкин.
Таҳлил қилиш натижаси бўйича қишлоқ хўжалигига киритилган
инвестициянинг самарадорлик даражаси 1995-2000 йилларда ўртача 15,23
фоизга тенг бўлган бўлса, 2012-2017 йилларда 38,58 фоизни ташкил этди.
Киритилган инвестициялар ЯИМ ишлаб чиқаришдаги улушида ижтимoий
сoҳa oбъeктлaрини қуриш вa фoйдaлaнишгa тoпшириш мaсaлaлaригa устувoр
aҳaмият бeрилиши нaтижaсидa 113 минг 200 ўқувчигa мўлжaллaнгaн 169 тa
кaсб-ҳунaр кoллeжи вa 14 минг 700 ўринли 23 тa aкaдeмик лицeй қурилиши вa
рeкoнструкция қилинши ҳамда шулaр қaтoридa 184 тa бoлaлaр спoрти
иншooтлари, 26 тa қишлoқ врaчлик пункти вa 7 миллиoн 240 минг квaдрaт мeтр
турaр-жoй бинoлaри вa бoшқa oбъeктлaр қурилши билан изоҳлаш имконияти
мавжуд.
Умумтаълим мактабларни қуриш ва қайта таъмирлашда 154,2 млрд.
сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди, бу эса ноишлаб чиқариш соҳасига
йўналтирилган инвестицияларнинг 1,7 фоизини ва таълим соҳасига киритилган
127
инвестицияларнинг 20,8 фоизини ташкил қилди.Шунга қарамай қурилиш
тармоғига киритилаётган инвестициянинг самарадорлик даражасини таҳлил
қилиш мақсадга мувофиқ.
Бу амалга оширилган ишларнинг ўзгариш жараёнларини таҳлил этиш
билан самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш қуйидаги натижаларни ўзида
мужассамлаштиради: Самарадорлик кўрсаткичи 1995-2000 йилларда 46,2
фоизни ташкил қилган бўлса, 2001-2007 йилларда бу кўрсаткич 9,8 фоизга
камайиб, 36,4 фоизга тушиб қолган бўлса, 2017 йил якунига кўра қурилиш
ишларига 53,5 млрд. сўм маблағ киритилиб, ЯИМ ишлаб чиқаришдаги улуши
40,4 фоизга ўсишини таъминлади.
2017 йилнинг январ-декабрида 15080,8 млрд. сўмлик қурилиш ишлари
бажарилиб, ўсиш суръати 2016 йилнинг январ-декабрига нисбатан 116,6
фоизни ташкил этди. Қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 79,5 фоизи
корхоналарни янги қурилиши, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва техник
жиҳатдан қайта жиҳозлашга, 19,0 фоизи капитал, жорий таъмирлашга ва 1,5
фоизи бошқа пудрат ишларига тўғри келади.
2017 йил январ-декабрда чакана товар айланмаси 47463,7 млрд. сўмни ёки
2016 йил январ-декабрига нисбатан 114,8 фоизни ташкил қилди. Пуллик
хизматлар ҳажми 18278,6 млрд. сўмни, унинг ўсиш суръати 2016 йилнинг
январ-декабрига нисбатан 113,7 фоизни ташкил қилди.
Пуллик хизматлар умумий ҳажмида маиший хизматлар 9,2 фоизни ёки
1690,6 млрд. сўмни ташкил қилди, уларнинг реал ҳажми 2016 йил январ-
декабрига нисбатан 19,6 фоизга ошди. Маиший хизматларнинг 87,7 фоизи
хусусий тадбиркорлар томонидан амалга оширилиб, ушбу секторнинг
хизматлар ҳажми 1481,9 млрд. сўмни ташкил қилди ва 20,2 фоизга ошди.
Хизматлар таркибида энг катта улуш транспорт (логистика хизматларини
кўшган ҳолда) (жами хизматларнинг 27,7 фоизи), савдо ва умумий овқатланиш
(22,4 фоизи), молиявий хизматлар (8,5 фоизи), алоқа ва ахборотлаштириш (5,5
фоизи) хизматлари ҳиссасига тўғри келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |