Шодиев Т. Ш., Ишназаров А. И., Алимов Р. Х. ИҚтисодий ўсишнинг математик



Download 3,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/121
Sana07.07.2022
Hajmi3,6 Mb.
#754803
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   121
Bog'liq
3218-Текст статьи-7725-1-10-20200908

 
 
 
Q
s
 
Q
D
 
Q
0
 


P
1
 
P
0
 
Q
1
 
Q
S
1
 
Q
s
 
Q
S
1
 
Q
D
 
Q
0
 


P
0
 
Q
1
 
P
1
 

Q
s
 
Q
S
1
 
Q
D
 
Q
0
 


P
2
 
P
0
 
Q
1
 
P
1
 




117 
Назорат саволлари 
1. Бир ва кўп ўлчамли ўсишнинг қиёсий таҳлили нимадан иборат? 
2. Иқтисодий ўсиш ва ривожланишнинг эконометрик моделларини 
тушунтиринг. 
3. Миллий даромад ва иқтисодий ўсиш нима? 
4. Иқтисодий ўсиш ва ривожланишга характеристика беринг. 
5. Ишлаб чиқариш функцияларининг қандай турлари мавжуд? 
6. Меҳнат унумдорлигини тушунтириб беринг?
7. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш деганда нимани тушунасиз? 
8. Ишлаб чиқариш функцияси ёрдамида нимани аниқлаш мумкин? 
9. Иқтисодий мувозанат нима? 
10. Мувозанат моделларининг қандай турлари мавжуд? 


118 
V боб. БИР ОМИЛЛИ ВА КЎП ОМИЛЛИ ИҚТИСОДИЙ 
РИВОЖЛАНИШ МОДЕЛЛАРИ 
5.1. Ишлаб чиқаришнинг миқдорий ўзгариши. 
5.2. Ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларига инвестициялар. 
5.3. Ишлаб чиқаришдаги сифат ўзгаришлар. 
5.4. Бир омилли иқтисодий ривожланишнинг моҳияти. 
5.5. Бир омилли эмпирик моделда меҳнат омили. 
5.6. Кўп омилли иқтисодий ривожланиш моделида омиллар тўплами. 
5.1. Ишлаб чиқаришнинг миқдорий ўзгариши 
Иқтисодий 
адабиётларда 
бутун 
ишлаб 
чиқаришни 
иқтисодий 
самарадорлигига баҳо бериш масаласи кенг ёритилган. Ишлаб чиқаришнинг 
иқтисодий самарадорлиги назариясини тадқиқ қилиш билан кўплаб олимлар 
илмий-тадқиқот ишларини олиб боришган. Шунга қарамай, унинг айрим 
жиҳатлари чуқур тадқиқ қилинмасдан, мунозаралигича қолмоқда. Саноат 
ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат самарадорлигини миқдорий ёндашувлар 
асосида баҳолаш ҳақидаги масалалар шулар жумласидандир. Иқтисодий 
фанларнинг ривожланиб бориши жараёнида меҳнат самарадорлигини 
баҳолашда миқдорий ёндашувлар тадқиқ қилинган бўлсада, бироқ ушбу 
тадқиқотларда мавжуд миқдорий ёндашувларнинг моҳияти ва ўзаро 
самарадорлик кўрсаткичларини таққослаш масалалари тадқиқот объекти 
сифатида тадқиқ этилмаган. 
Меҳнат самарадорлигини миқдорий ёндашувлар асосида баҳолаш, 
уларнинг барчаси умумий бўлган белгилари бўйича бир-биридан фарқ қилувчи 
“ресурс-сарф” ва “мақсадга йўналтирилганлик” ёндашувларга бўлинади. 
Қуйида уларнинг моҳияти ва мазмунини батафсил таҳлил қилиб чиқамиз. 
Бирмунча 
кенг 
тарқалган 
“ресурс-сарф” 
ёндашувда 
меҳнат 
самарадорликни ўлчаш унумдорлик кўрсаткичларидан фойдаланиш орқали 


119 
ифодаланади. “Ресурс-сарф” ёндашуви орқали меҳнат самарадорлигини 
баҳолашда меҳнат унумдорлиги кўрсаткичларидан фойдаланишда унумдорлик 
ва самарадорлик тушунчаларининг ижтимоий-иқтисодий мазмунига кўра турли 
хил категориялар эканлиги ҳисобга олинмоғи лозим. Агар унумдорлик 
тушунчаси фақат ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ бўлса, самарадорлик 
шу фаолият натижаси билан аниқланади. Ресурс-сарф ёндашуви доирасида 
унумдорлик ва самарадорликнинг ўзаро боғлиқлигининг асосий сабаби 
шундаки, бу ёндашув ХIХ асрнинг бошларида, яъни индустриал 
иқтисодиётнинг шаклланиши ва ривожланиши шароитида вужудга кела 
бошлаган. Албатта, бу ҳолда ресурслар ёндашуви моддий неъматлар ишлаб 
чиқариш оммавий стандартлаш асосида самарадорликни баҳолаш масаласини 
назарда тутади. Бунда асосий мақсад бўлиб “энг кам сарф қилиб юқори 
хўжалик фойдасига эришиш” ҳисобланади. Мазкур мақсаддан келиб чиққан 
ҳолда шуни қайд этишимиз мумкинки, индустриал иқтисодиёт шароитида 
моддий ишлаб чиқариш асосий аҳамиятга эга бўлган. Натижада бу ёндашувга 
асосан ҳар қандай ишлаб чиқаришнинг асосий мақсади - максимал фойда олиш 
ҳисобланади. Яна шуни таъкидлаш мумкинки, ХХ асрнинг бошларида ҳам кам 
сарфлар эвазига юқори фойда олиш самарали фаолиятнинг асосий мақсади, 
балки иқтисодиёт назарияси фанининг ҳам бирламчи мақсади ҳисобланган. 
Меҳнат унумдорлиги, ишлаб чиқариш самарадорлиги, маҳсулдорлиги 
иқтисодий маконнинг бир-бирини тўлдириб турувчи параметрларидир. Чунки, 
улар айни бир ўша объектнинг – ишлаб чиқарилган маҳсулотини турли 
томондан, яъни жонли меҳнатни тежаш, ишлаб чиқариш чиқимларини 
қисқартириш ва жамият эҳтиёжини мумкин қадар қондириш томонидан кўриб 
чиқади. Иқтисодий маконнинг аниқланган параметрлари табиийдир, чунки улар 
иқтисодий ҳодисалар моҳияти ва табиатини акс эттиради. Шундай қилиб, 
ресурс-сарф нуқтаи назаридан меҳнат самарадорлиги ва меҳнат унумдорлигини 
таҳлил қилишда бир хил кўрсаткичлар сифатида тадқиқ этилади. Шунинг учун 
ресурс-сарф ёндашуви бўйича меҳнат самарадорлигини баҳолашда унумдорлик 
кўрсаткичлари тизимига тўхталиш мақсадга мувофиқ. 


120 
Ушбу унумдорлик кўрсаткичлари тизими ишлаб чиқариш омиллари 
назарияси асосида амал қилади. Мазкур назарияга мувофиқ унумдорликнинг 
асосий вазифаси - минимал сарфлар асосида максимал натижаларга эришиш 
ҳисобланади. Бунга кўра унумдорликни умумий формуласи қуйидагича: 
У
рс
=
М
ич
/
C

(1) 
бу ерда: 
У
рс
– ресурс-сарф ёндушувида унумдорлик; 
М
ич
– маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми; 
С
 
– қилинган сарф миқдори. 
Мазкур кўрсаткични ҳисоблашда бир-биридан фарқланувчи уч турдаги 
унумдорликни ажратиб кўрсатишимиз мумкин: хусусий унумдорлик, умумий 
унумдорлик, кўп омилли ва ишлаб чиқариш омилларининг ялпи унумдорлиги. 
Хусусий 
унумдорлик 
– 
ишлаб 
чиқариш 
омили 
сифатида 
фойдаланиладиган бир ресурсни пировард натижага нисбатан тавсифлайдиган 
кўрсаткич. Бу кўрсаткич ишлаб чиқаришнинг бир омилли самарадорлигини 
намоён этади. 
Умумий унумдорлик – ишлаб чиқариш омиллари сифатида бир неча 
ресурсларни пировард натижаларига нисбатан тавсифловчи кўрсаткич. Мазкур 
кўрсаткич ишлаб чиқариш омилларининг самарадорлигини ифодалайди. 
Ялпи унумдорлик – ишлаб чиқариш омили сифатида фойланадиган барча 
ресурсларни барча пировард натижага нисбатини таснифлайдиган кўрсаткич 
бўлиб, ялпи фаолият самарадорлигини ифодалайди. 
Шуни эътироф этиш мумкинки, ялпи, умумий ва хусусий унумдорлик 
қабул қилинган кўрсаткичлар бўлиб, ишлаб чиқаришнинг барча даражаларида, 
яъни тармоқ, соҳа, ҳудуд ёки алоҳида корхона миқёсида фойдаланиш мумкин. 
Унумдорликни ҳисоблашда хусусий унумдорлик кўрсаткичини ҳисобга 
олувчи ишлаб чиқаришнинг уч омили (меҳнат, капитал ва материаллар) асосида 
аниқланади (1-жадвал). 
Ҳозирда амал қилаётган унумдорлик кўрсаткичлари турлича бўлиб, 
таркибига меҳнат унумдорлиги, материал қайтими, фонд қайтими, рентабеллик 
кабиларни қамраб, уларни ҳисоблаш ягона тамойил асосида ишлаб чиқариш 


121 
натижаларини сарфларга нисбати асосида (1-формула асосида) амалга 
оширилади. 
Қуйидаги 1-жадвал кўрсаткичлар таснифи ишлаб чиқариш натижаларини 
(ишлаб чиқариш ҳажми, фойда, қўшилган қиймат) ҳамда ишлаб чиқариш 
омиллари мезон асосида турли хил вариантлардан фойдаланиш бўйича 
тузилган. 
1-жадвал 
Ишлаб чиқариш омиллари унумдорлигининг асосий кўрсаткичлари 
Натижа,сарфлар

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish