4.1. Иқтисодий ўсиш турлари
Иқтисодий ўсиш категорияси иқтисодиёт амал қилишининг асосий
кўрсаткичлари жумласига кирган ҳолда, у реал ялпи ички маҳсулотнинг
йилдан-йилга ҳажмининг кўпайишини ёки аниқроқ қилиб айтганда аҳоли жон
бошига реал ялпи ички маҳсулот миқдорининг ошишини кўрсатади.
“Иқтисодий ривожланиш” категорияси “иқтисодий ўсиш” билан чамбарчас
боғлиқ кўп ўлчамли ва кўп қиррали кўрсаткич бўлиб, мамлакатда ижтимоий
институционал ва сиёсий ўзгаришлар, аҳолининг турмуш даражасини, инсон
эҳтиёжларининг қондириш даражасини ифодалайди. Дарҳақиқат, “иқтисодий
ривожланиш” категорияси “иқтисодий ўсиш” тушунчасига нисбатан кенг
маъноли ҳисобланади. Баъзан иқтисодий ўсиш яққол таъминланган ҳолда
“иқтисодий ривожланиш” юз бермаслиги мумкин. Демак, “иқтисодий
ривожланиш” инсон эҳтиёжларини таъминлаш, яшаш шароитини, тиббий
хизматни, таълим олиш, баркамол авлодни тараққий этиш имкониятларини
ўзида қамраб олади. Таҳлилларга кўра, иқтисодий ривожланиш сифати
иқтисодиётни интеллектуаллаштириш ва глобаллаштириш унинг ички
96
омилларига айланиши билан белгиланган иқтисодий ривожланиш сифат ва
миқдорий хусусиятлари динамик нисбати билан белгиланади.
Ушбу асосда замонавий иқтисодий ривожланишнинг янги сифати
мазмуни очиб берилади, у технологик тартиблар алмашуви, технологик
тараққиётнинг экзоген ривожланиш омилидан эндоген омилга айланиши,
ижтимоий ишлаб чиқариш жараёни ва натижаларига интеллектуал меҳнат
улушнинг ортиши, шунингдек, у замонавий технологияларнинг номоддий
ишлаб
чиқариш
соҳасига
жадал
кириб
келиши
умумиқтисодий
тенденцияларини акс эттиради.
Мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиши кўп омилли ва шу билан
бирга зиддиятли жараён ҳисобланади. Иқтисодий ривожланиш ҳеч қачон бир
текис, юқорилаб борувчи чизиқ бўйича рўй бермайди. Иқтисодий ривожланиш
ўз ичига юксалиш ва инқироз даврларини, иқтисодиётдаги миқдор ва сифат
ўзгаришларни, ижобий ва салбий тамонларни олиб нотекис боради.
Миллий иқтисодиётда иқтисодий ривожланиш қийин аниқланадиган
жараён бўлганлиги сабабли, унинг мезонларидан бири бўлган иқтисодий ўсиш
кўпроқ таҳлил қилинади. Иқтисодий ўсиш иқтисодий ривожланишнинг
таркибий қисми бўлиб, ўз ифодасини реал ЯММ (ЯИМ) ҳажмининг ва унинг
аҳоли жон бошига кўпайишида топали.
Маҳсулотнинг ўсиш суръати билан ишлаб чиқариш омиллари
миқдорининг ўзгариши ўртасидаги нисбат иқтисодий ўсишнинг экстенсив ёки
интенсив турларини белгилаб беради.
Экстенсив иқтисодий ўсишга ишлаб чиқаришпинг авввалги мехникавий
асоси сақланиб қолган ҳолда ишлаб чиқариш омиллари миқдорининг кўпайиши
туфайли эришилади. Айтайлик, маҳсулот ишлаб чиқаришни икки ҳисса
кўпайтириш учун мавжуд корхона билан бир қаторда ўрнатилган
ускуналарншгг қуввати, миқдори ва сифати бўйича, ишчи кучининг сони ва
малака таркиби бўйича худди ўшандай яна бир корхона қурилади. Экстенсив
ривожланищда, агар у соф ҳолда амалга оширилса, ишлаб чиқариш
самарадорлиги ўзгармай қолади.
97
Иқтисодий ўсишнинг интенсив тури шароитида маҳсулот чиқариш
миқёсларини кенгайтиришга ишлаб чиқариш омилларини сифат жиҳатидан
такомиллаштириш: янада прогрессивроқ ишлаб чиқариш воситаларини ва янги
техникани қўллаш, ишчи кучи малакасини ошириши, шунингдек мавжуд ишлаб
чиқариш потенциалидан яхшироқ фойдаланиш йўли билан эришилади.
Интенсив йўл ишлаб чиқаришга жалб этилган ресурсларнинг ҳар бир-
бирлигидан олинадиган самара, пировард маҳсулот миқдорининг ўсишида,
маҳсулот сифатининг ошишида ўз ифодасини топади. Бунда маҳсулот ишлаб
чиқаришни икки ҳисса ошириш учун мавжуд корхонага тенг бўлган яна бир
корхона қуришга ҳожат йўқ. Бу натижага ишлаб турган корхонани
реконструкция қилиш ва техник қайта қуроллантириш, мавжуд ресурслардан
яхшироқ фойдаланиш ҳисобига эришиш мумкин.
Реал ҳаётда экстенсив ва интенсив омиллар соф ҳолда, алоҳида-алоҳида
мавжуд бўлмайди, балки муайян уйғунликда, бир-бири билан қўшилган тарзда
бўлади. Шу сабабли устувор экстенсив ва устувор интенсив иқтисодий ўсиш
турлари таҳлил қилинади.
Иқтисодий ўсиш мураккаб ва кўп қиррали жараёндир. Шу сабабли уни
баҳолаш учун қандайдир битта кўрсаткич кифоя қилмайди, муайян
кўрсаткичлар тизими талаб қилинади. Бу кўрсаткичлар тизимида жисмоний ва
қиймат ифодасидаги кўрсаткичлар фарқланади.
Иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари анча аниқ натижа беради, (чунки улар
инфляция таъсирига берилмайди), лекин унверсал эмас (иқтисодий ўсиш
суръатларини ҳисоблашда ҳар хил неъматлар ишлаб чиқаришни умумий
кўрсаткичга келтириш қийин). Иқлим кўрсаткичлар кенг қўлланилади, аммо
хар доим хам уни инфляциядан тўлиқ «тозалаш» мумкин бўлавермайди. Шу
сабабли иқтисодий ўсиш суръатлари қиёсий ёки доимий нархларда
ҳисобланади.
Макроиқтисодий даражада иқтисодий ўсишиш асосий қиймат
кўрсаткичлари қуйидагалар ҳисобланади:
-
ЯММ (СММ) ёки миллий даромад ҳажмининг реал кўпайиши;
98
-
ЯММ (СММ) ёки миллий даромаднинг ахоли жон бош ҳисобига
ўсиши;
-
ЯММ (СММ) ёки миллий даромаднинг иқтисодий ресурс харажатлари
бирлиги ҳисобига ортиши;
Иқтисодий ўсишни аниқлашда ҳар учала кўрсаткичдан ҳам фойдаланиш
мумкин, лекин уларнинг аҳамияти турлича.
Масалан: агар диққат марказида иқтисодий салоҳият муаммоси турса,
биринчи кўрсаткичдан аниқлаш кўпроқ мос келади. Алохида мамлакат ва
ҳудудлардаги аҳолининг турмуш даражасини таққослашда, кўпроқ иккинчи
кўрсаткичдан фойдаланилади. Иқтисодий самарадорликни баҳолашда учинчи
кўрсаткичга устуворлик берилади.
Одатда иқтисодий ўсиш фоизда ўсишнииг йиллик суръати сифатида
аниқланади. Масалан, агар ўтган йили реал ЯММ 60 млрд. сўмни ва жорий
йилда 70 млрд. сўмни ташкил қилган бўлса, ўсиш суръатини жорий йилдаги
реал ЯММ ҳажмига бўлиш йўли билан аниқлаш мумкин. Бу ҳолда ўсиш
суръати 16,6% ни (70/60*100) ташкил қилади.
Иқтисодий ўсишнинг алоҳида томонларнни характерловчи кўрсаткичлари
ҳам мавжуд бўлиб, улардан асосийлари ишлаб чиқарувчи кучлар ривожланиш
даражаси, меҳнат унумдорлиги ва иш вақтини тежаш, шахсий даромад ва
фойда массаси, миллий иқтисодиётнинг тармоқ тузилиши кабилар
ҳисобланади.
Ишлаб чиқарувчи кучлар даражаси қуйидаги кўрсаткичлар билан
характерланади:
а) ишлаб чиқариш воситаларининг ривожланиш даражаси, яъни унинг
унумдорлиги;
б) ходимнинг малакаси ва тайёргарлик даражаси;
в) ишлаб чиқаришнинг моддий ва шахсий омили ўртасидаги нисбат;
г) меҳнат тақсимоти, ишлаб чиқаришнинг ташкил этилиши, кооперацияси
ва ихтисослаштирилиши.
99
Иқтисодий ўсишнинг жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган бошқа
кўрсаткичи иқтисодиётнинг тармоқ тузилиши ҳисобланади. У тармоқлар
бўйича ҳисоблаб чиқилган, ЯММ кўрсаткичи асосида таҳлил қилинади. Бунда
миллий иқтисодиётнинг йирик соҳалари, моддий ва номоддий ишлаб чиқариш
тармоқлари ўртасидаги нисбат ҳам ўрганилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |