К-т
67. Роялтилар бўйича қарзлар ҳисобланди:
Д-т
К-т
68. Ҳисобланган роялти бўйича қарзлар нақд пулда тўланди:
Д-т
К-т
69. Узоқ муддатли қарз мажбуриятларининг жорий қисми бўйича суммалар тўланди:
Д-т
К-т
70. Ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар тўланди:
Д-т
К-т
71. Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар бўйича корхонага берилган даъво суммасининг акс эттирилиши:
Д-т
К-т
72. Шартнома мажбуриятларига риоя килмаганлиги учун жарималар, ўсимлар суммалари бўйича қарзларни акс эттириш:
Д-т
К-т
73. Асосий ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ҳаражатларни амалга оширганлиги учун ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар акс эттирилди:
Д-т
К-т
74. Маҳсулот сотиш билан боғлиқ бўлган сарфларни амалга оширганлиги учун ҳисобдор шахсларга қарзлар ҳисобланди:
Д-т
К-т
75. Бошқа мажбуриятлар чет эл валютасида нақд пулда тўланди:
Д-т
К-т
VI БОБ. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРДА ХУСУСИЙ КАПИТАЛНИ ҲИСОБГА ОЛИШ.
VI.1. КОРХОНАЛАРДА УСТАВ КАПИТАЛИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ. Устав капитали - бу таъсис хужжатида белгиланган корхона мулкини белгилашда, унинг фаолиятини бир маромда юргизишда таъсисчиларнинг пул ифодасида қўйган маблағларининг йигиндисидир.
Бозор муносабатларининг ривожланиши корхона фаолиятини молиявий таъминлашда, маблағлар таркиби ва тузилишида қатор ўзгаришлар содир бўлишига олиб келади. Бундай шароитда корхона ишлаб чикариш - хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун ўзининг маблағларига эга булиши лозим. Корхонанинг ўз маблағлари турли молия ресурсларидан ташкил топиши мумкин. Масалан, устав фонди, тақсимланмаган фойда, махсус мақсадларга мўлжалланган фондлар ва бошқалар. Ҳозирги вақтда мулкчилик шаклларидан қатъий назар, корхоналарда устав фонди миқдори мазкур корхона ташкил бўлганда тасдиқланган таъсис хужжатларида кўрсатилган миқдор билан мувофиқ келиши лозим. Унинг миқдори йил давомида ўзининг мулкчилик шаклини ўзгартирмайдиган корхоналарда ўзгармайди. Давлат корхонаси хусусийлаштирилганда мазкур корхона мулкини сотиб олиниш қийматини аниқлаш талаб қилинади, чунки таъсис хужжатида устав фонди миқдорини кўрсатиш лозим.
Устав фондининг бухгалтериядаги ҳисоби 8300 - «Устав капитали» ҳисобварағида юритилади. Бу ҳисобварақда корхона ўзига қарашли маблағлари ҳисобини қуйидаги ҳисобварақлар бўйича юритади:
8310 - «Оддий акциялар»
8320 - «Имтиёзли акциялар»
8330 - «Пай ва улушлар»
Устав капитали ҳисобварағи давлат корхоналари устав фонди, ҳиссадорлик ва ўртоқлик жамиятлари устав капиталини ҳисобга олишга мўлжалланган. Бу ҳисобварақда рўйхатга олинган миқдор чегарасидаги хақикий устав капитали ёки тўланган акцияларнинг капитал қиймати акс эттирилади. Устав капиталининг миқдори рўйхатга олинган устав суммасидан ошиб кетмаслиги керак. Иштирокчиларга улар улуши бир қисмининг қайтарилиши устав капитали суммасини камайтирмаслиги лозим, балки ҳиссадорлик жамияти ўз акцияларини сотиб олиш, деб расмийлаштирилади.
8310 - «Оддий акциялар» ҳисобварағи оддий акцияларни ўзида мужассам этган акционерлик капитали ҳолати ва харакати хақидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Акционерлик жамияти давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг, унинг устав капитали рўйхатдан ўтказиладиган суммада ҳисобварақларда акс эттирилади. Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси тузилади:
Д-т 4610 - «Устав капиталига улуш бўйича таъсисчилар қарзи» ҳисобварағи
К-т 8310 - «Оддий акциялар» ҳисобварағи
Акционерлик жамияти ўзининг устав капиталини кўпайтириши мумкин. Бунинг учун янги акциялар чиқариши ёки акциялар номинал қийматини ошириши мумкин.
8320 - «Имтиёзли акциялар» ҳисобварағи имтиёзли акциялар кўринишида чиқарилган акционерлик капитали ҳолати ва харакати хақидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Акциялар 8310 - «Оддий акциялар», 8320 - «Имтиёзли акциялар» ҳисобварақларида номинал қиймати бўйича ҳисобга олинади.
8330 - «Пай ва улушлар» ҳисобварағи мулкдор капитали ёки унинг ташкилий-хуқуқий шаклига боғлик ҳолда иштирокчилари улуши кўринишидаги корхона устав капиталининг ҳолати ва харакати хақидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Корхона рўйхатдан ўтказилгандан кейин унинг устав капитали, уставда акс эттирилган таъсисчилар пай ва улушлари суммаси ҳисобварақларда қуйидагича акс эттирилади:
Д-т 4610 - «Устав капиталига тўлов бўйича таъсисчилар қарзи» ҳисобварағи
К-т 8330 - «Пай ва улушлар»
Устав фондининг миқдори корхона балансининг алоҳида моддасида акс эттирилади.
1-мисол. Устав капиталини кўпайтиришга фойданинг бир қисмини ўтказилиши:
Д-т 8710 - «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси» ҳисобварағи
К-т 8310-20 - «Устав капитали» ҳисобварағи
2-мисол. Корхона таъсисчиларига улушларининг қайтарилишини акс эттирилиши:
Д-т 8310-30 - «Устав капитали» ҳисобварағи
К-т 6620 - «Чиқиб кетаётган таъсисчиларга уларнинг улушлари бўйича қарзлари» ҳисобварағи