Капитал қўйилмаларни ҳисобга олиш.
Капитал қўйилмалар деганда- асосий воситаларни ва бошқа узоқ муддатда фойдаланиладиган активларни сотиб олиш ва яратиш билан боғлиқ бўлган ҳаражатларга айтилади.
Капитал қўйилмалар бўйича барча ҳаражатлар қуйидаги ҳисобварақларда умумлаштирилади:
0810-«Тугалланмаган қурилиш»
0820-«Асосий воситаларни сотиб олиш»
0830-«Номоддий активларни сотиб олиш.
0840-«Асосий подани шакллантириш»
0850-«Ерни ободонлаштириш учун капитал қўйималар»
0860-«Узоқ муддатли ижара шартномаси асосида олинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар»
0890-«Бошқа капитал қўйилмалар»
Капитал қўйилмалар ҳисобварақларининг қисқача шарҳи қуйдагича:
0810-«Тугалланмаган қурилиш» ҳисобварағида иморат ва иншоатлар барпо этиш бўйича сарфланган ҳаражатлар ҳисобга олинади. Бино ва иншоатлар қуриб битказилгандан сўнг асосий воситалар таркибига ўтказилади ва амортизацияланади.
0820-«Асосий воситаларни сотиб олиш» ҳисобварағида асосий воситаларни сотиб олиш ёки корхонанинг ўзида асосий воситалар объектларини яратиш билан боғлиқ барча ҳаражатлар ҳисобга олинади.
0830-«Номоддий активларни сотиб олиш» ҳисобварағида номоддий активларни ҳарид қилиш ёки корхонанинг ўзида номоддий активлар объектларини яратиш билан боғлиқ барча ҳаражатлар ҳисобга олинади.
0840-«Асосий подани шакллантириш» ҳисобварағида асосий подага ўтказиладиган хўжаликдаги ёш, маҳсулдор ва ишчи ҳайвонларни ўстириш бўйича ҳаражатлар, ҳайвонларни етказиб бериш сарфлари ҳисобга олинади.
0850-«Ерни ободонлаштириш учун капитал қўйилмалар» ҳисобварағида ерларни ободонлаштириш учун сарфланган ҳаражатлар ҳисобга олинади.
0860-«Узоқ муддатли ижара шартномаси асосида олинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар» ҳисобварағида ижарага олинган асосий воситалар қийматини оширадиган ҳаражатлар ҳисобга олинади.
0890-«Бошқа капитал қўйилмалар» ҳисобварағида асосий воситалар дастлабки қийматининг қўшимча қурилиш, модернизация, реконструкция ва бошқа сифат ўзгаришлари учун сарфланган ҳаражатлар ҳисобга олинади.
Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети бўйича асосий воситалар объектларининг дастлабки қийматига ўрнатилган тартибда киритиладиган, қурувчиларнинг ушбу объект учун хақиқатда сарфланган барча ҳаражатлари, шунингдек, корхонанинг асосий воситаларини, номоддий активларини ҳарид қилиш, асосий подани ташкил қилиш ва бошқа капитал қўйилмалар билан боғлиқ ҳаражатлар акс эттирилади.
Капитал қўйилмалар билан боғлиқ ҳўжалик муомалалари бухгалтерия ҳисобварақларида тегишли ўтказмалар ёрдамида акс эттирилиб борилади.
Мисол: Биноларни қуришда фойдаланилаётган транспот воситаларига ойлик амортизация суммаси ҳисобланди. Ушбу ҳўжалик муомаласига қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси тузилади (тегишли суммада):
Д-Т 0810-«Тугалланмаган қурилиш» ҳисобварағи
К-т 0160-«Транспорт воситаларининг эскириши» ҳисобварағи
Do'stlaringiz bilan baham: |