III.6. УЗОқ МУДДАТЛИ ДЕБИТОРЛИК қАРЗЛАРИ ВА МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛГАН ҲАРАЖАТЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ
Корхонанинг узоқ муддатли дебиторлик қарзлари, жумладан, товарлар, тайёр маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун олиниши керак бўлган тўловлар, кредитга сотилган товарлар бўйича харидорларнинг қарзлари, турли корхоналарга берилган қарзлар, моддий зарарни қоплаш бўйича моддий жавобгар шахсларнинг қарзи, бўлинмаларга кўрсатилган ҳизматлар учун олинадиган тўловлар қуйидаги ҳисобварақларда умумлаштириб борилади:
0910-«Олинган векселларнинг узоқ муддатли қисми»
0920-«Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар»
0930-«Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари»
0940-«Бошқа узоқ муддатли дебиторлик қарзлари»
0950-«Вақтинчалик фарқ бўйича муддати узайтирилган даромад солиғи»
0960-«Дисконтлар (чегирмалар) бўйича муддати узайтирилган узоқ муддатли ҳаражатлар»
0990-«Бошқа муддати узайтирилган узоқ муддатли ҳаражатлар»
Узоқ муддатли дебиторлик қарзлар ва муддати узайтирилган ҳаражатлар ҳисобварақларининг қисқача шарҳи қуйидагича:
0910-«Олинган векселларнинг узоқ муддатли қисми» ҳисобварағида бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар, етказиб берилган товар моддий бойликлар учун харидор ва буюртмачилар томонидан тўлов хизмати тарзида берилган векселлар ҳисобга олинади.
0920-«Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар» ҳисобварағи лизинг берувчи корхоналар томонидан ишлатилади. Молиявий лизинг бўйича берилган асосий воситаларнинг қиймати лизинг олувчи ва лизинг берувчи билан келишилган баҳода узоқ муддатли қисми 0920-«Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар» ҳисобварағининг дебетига, қисқа муддатли қисми 4810-«Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» ҳисобварағининг дебитига ва дебиторлик қарзнинг жами суммаси 9210-«Асосий воситаларнинг тугатилиши» ҳисобварағининг кредитига ўтказилади. Молиявий лизинг шартномаси бўйича узоқ муддатли қисмида ҳисобланган фоизлар суммаси 0920-«Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар» ҳисобварағининг дебети бўйича 9550-«Узоқ муддатли ижарадан олинадиган даромадлар» ҳисобварағи билан боғлиқликда акс эттирилади.
0930-«Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари» ҳисобварағида корхона ходимларига кредитга сотилган товарлар юзасидан ҳисоблашишлар, берилган қарзлар юзасидан қарзлар, етказилган моддий зарарларнинг қопланиши бўйича бошқа қарзлар ҳисобга олинади.
0940-«Бошқа узоқ муддатли дебиторлик қарзлар» ҳисобварағида жўнатилган маҳсулотлар, товарлар, бажарилган ишлар ва хизматлар учун банк томонидан тўлов хужжатлари қабул қилингандан кейин харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловларнинг узоқ муддатли қисми ҳисобга олиб борилади.
0950-«Вақтинчалик фарқ бўйича муддати узайтирилган даромад солиғи» ҳисобварағининг дебетида ҳисобланган фарқлар бўйича даромад солиғи 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз» ҳисобварағининг кредити билан боғлиқликда акс эттирилади. 0950-«Вақтинчалик фарқ бўйича муддати узайтирилган даромад солиғи» ҳисобварағининг дебетидаги қолдиқ келгувси даврларда бюджетга тўланадиган умумий солиқ суммасига камайтириш зарур бўлган солиқ суммасининг узоқ муддатли қисмини кўрсатади.
0990-«Бошқа муддати узайтирилган узоқ муддатли ҳаражатлар» ҳисобварағида кейинги даврлар учун ижара ҳақи, абонент тўловлари, асосий воситаларни таъмирлаш учун нотекис сарфланаётган ҳаражатлар (агар корхона томонидан заҳира яратилмаса) ҳисобга олинади. Шунингдек, мол етказиб берувчиларга, турли шахсларга моддий бойликларни, бошқа активларни етказиб берганлиги ва ишларни бажарганлиги учун берилган бўнакларнинг узоқ муддатли қисми ҳисобга олинади.
Узоқ муддатли дебиторлик қарзлари ва муддати узайтирилган ҳаражатлар билан боғлиқ ҳўжалик муомалалари тегишли ҳисобварақларда акс эттирилади.
Мисол. Кредитга сотилган тайёр маҳсулотлар бўйича қарз суммасининг узоқ муддатли қисми акс эттирилди. Ушбу ҳўжалик муомаласига қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси тузилади:
Д-т 0990-«Бошқа узоқ муддатли муддати узайтирилган ҳаражатлар» ҳисобварағи
К-т 9010-«Тайёр маҳсулотни сотишдан олинадиган даромадлар» ҳисобварағи
Do'stlaringiz bilan baham: |