Тўлов-контракт (уч томонлама) асосида мутахассис тайёрлаш тўғрисида
ШАРТНОМА № _________________
bbID: 002-______________________
Тошкент ш. 2020 йил«___»сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2012 йил 28 декабрдаги 508-сон буйруғи билан тасдиқланган «Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўловконтракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисида»ги Низом (Адлия вазирлигидан 2013 йил 26 февралда 2431-сон билан рўйхатдан ўтказилган), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон ва 2020 йил 31 январдаги 59-сон қарорлари билан тасдиқланган «Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги ва «Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомлар ҳамда Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 июндаги «Жахон иктисодиёти ва дипломатия университетини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 3795-сон қарорига мувофиқ, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети номидан биринчи проректор М.Т. Бакоев, Устав ва Ишончномага асосан, бир томондан, кейинги ўринларда «Университет»деб юритилади, ___________________________________________________
номидан
1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Университет Талабага танлаган таълим йўналиши ва мутахассислиги бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган таянч олий таълим олиши учун таълим хизматини кўрсатади. Буюртмачи мазкур шартнома шартлари асосида Талабани ўқитиш хизмати ҳақини тўлйди.
2. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Университет мажбуриятлари:
2.1.1, Талабани ўқитиш учун Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»га мувофиқ Университет Низомида назарда тутилган зарур шарт-шароитларни яратиш ва таъминлаш,
2.1.2. Талабаларга қонун билан берилган ҳуқуқларнинг эркин амалга оширилишини Университет Уставнга му вофиқ мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш,
2.1.3. Мутахассисни тасдиқланган ўқув режа ва дастурларга мувофиқ давлат таълим стандарти талаблари даражасида тайёрлаш,
2.1.4. Якуний давлат аттестацияси синовидан муваффақиятли ўтгандан сўнг, талабага мувофик даражадаги олий маълумот тўғрисидаги диплом ва унинг иловасини бериш;
2.1.5. Агар талаба стипендияли тўлов-контракт асосида таълим олаётган бўлса, унга ҳар ойда ўрнатилган муддатда стипендия тўловларини амалга ошириш,
2.1.6. Янги ўқув йили (семестри)да ўқитиш учун тўловнинг белгиланган миқдори тўғрисида ўз вақтида (ўқув жараёни бошланишидан олдин) хабар бериш,
2.17. Ўқув йили давомида ўқитиш тарифлари ўзгарганда таълимнинг колган муддати учун тўлов миқдори ва муддатлари ҳақида хабар бериш,
Do'stlaringiz bilan baham: |