Шарипова Рахима Мухторовна Замонавий ўзбек шеъриятида табиат рамзларининг бадиий талқини 5 Шарипова Рахима Мухторовна


Тадқиқот натижаларининг апробацияси



Download 243 Kb.
bet5/11
Sana27.03.2022
Hajmi243 Kb.
#512573
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
aziza

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Диссертация иши натижалари 18 та, жумладан, 11 та халқаро ва 7 та республика илмий-амалий анжуманларида маъруза кўринишида баён этилган ва апробациядан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича 20 та илмий иш, жумладан, Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 5 та, хорижий журналда 2 та мақола чоп этилган.
Тадқиқотнинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация 154 саҳифадан иборат бўлиб, кириш, уч асосий боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан ташкил топган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва зарурати асосланган, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, объекти ва предмети тавсифланган, республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш, нашр этилган ишлар ҳамда диссертациянинг тузилишига доир маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг биринчи боби «Адабиётшуносликда табиат рамзларининг ўрганилиши, уларнинг халқ оғзаки ижоди ва мумтоз шеъриятдаги генетик асослари » деб номланган ва икки фаслдан таркиб топган. Дастлабки фаслда адабиётшуносликда табиат рамзларига бағишланган тадқиқотларнинг назарий асослари ёритилган.
Шеъриятда табиат рамзлари ҳаётий мазмун-моҳият касб этади. Шу жиҳатдан шамол, булут, ёмғир, қор сингари табиат рамзларига бағишланган шеърлар ўзига хос бадиий тизимни ташкил этади. Адабиётшунослик илмида бу образлар моҳиятини очиб бериш йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилган. Хусусан, рус адабиётшунослигида бу борада анча ютуқларга эришилганлигини таъкидлаш зарур.
Е.Шохина йил фаслларининг шеъриятдаги маъноларини ўрганар экан, улар билна боғлиқ табиат рамзларига ҳам эътибор қаратади. Олиманинг фикрича, Р.А.Вяземскийнинг “Биринчи қор” шеърида шоирнинг истак-интилишларини акс этган8. Айни чоқда бу образ совуқ ва аёз билан биргаликда маҳзун кайфиятни ифодалайди. Унинг фикрича, совуқ, аёз, қор – учаласи бирга ўлим белгиларини билдириб келади9. Эътибор берилса, бунда бир қор тасвири орқали лирик қаҳрамон кайфиятидаги икки контраст ҳолат ифода этилган. Ёки ҳаётнинг маъноси ва инсоннинг яшашдан мақсади ҳақидаги фалсафий қарашлар Пушкин даври шоирларининг куз ҳақидаги асарларида ифода этилган. Олиманинг фикрича, куз манзараси “зерикарли”, унда хотиралар қайта тикланади. Шунинг учун кузга нисбатан “маъюс”, “зерикарли” эпитетлар кўп қўлланади. Бу фаслнинг об-ҳаво шароитлари билан ҳам боғлиқ: доимий туман тушиши, енгил ёмғир ёғиши, дўлнинг бўрон ва кучли шамолларни бошлаб келиши кабиларда кўринади10. Демак, Шохина табиат рамзларини лирик қаҳрамон кайфиятига боғлаб ифода этади.
А.Г.Альмухаметова11 Борис Пастернак шеърларидаги ёмғир образини махсус ўрганган. Унинг фикрича, табиатда кучли ёмғирлар момақалдироққа айланади; шамол, табиий кучлар ғалаёнини юзага келтиради. Ёмғир дунёни тозалаш учун осмон худоси юборган деган қадимий қарашларга ҳам боғланган. Пастернак шеърларига қадимги славянларнинг ёмғир суви ҳақидаги фикрлари сингдирилган: унга кўра, ёмғир унумдорлик тимсолидир12. Шу билан бирга ёмғир шеъриятда руҳий таъсир ва покланиш рамзи сифатида талқин этилади. У сувни тозалаб беради13.
Н.Морозованинг фикрича, биринчи қор гўзаллиги, табиатнинг сирли ва мўъжизали ҳодисаси сифатида Р.Вяземский, А.Жемчужников, А.Бунин, И.Суриков сингари XIX аср шоирларини ҳаяжонга солиб келган. Рус шеъриятида Р.Вяземский ҳақли равишда биринчи қор куйчиси сифатида танилган. Зеро, қор ярим тундаги булутли осмоннинг ўғлидир, у кундузги табиатнинг бетакрор жозибасини ўзида намоён этади14. Ёки олима Д.Самойлов асарларини таҳлил этар экан, уларда биринчи қорни ҳиссий идрок этиш ёрқин намоён бўлганлигини таъкидлайди. Яъни илк қор тасвири лирик қаҳрамоннинг ички дунёси билан шу қадар уйғунки, у энг яқин қариндош билан кўришишдек илиқ туйғуни пайдо қилади15.
Маълумки, Анна Ахматова жуда мураккаб даврда яшаб, ижод этди. Шоира шеърияти рамзий ифода ва образларга бойлиги билан ажралиб туради. Шоира шеъриятидаги шамол образини ўрганган В.Виленкин бу образнинг рамзий маъноларига тўхталади. Бинобарин, шамол тимсоли орқали Анна Ахматова Ватан урушидан олдинги ва уруш йилларидаги бутун мамлакатни қамраб олган мисли кўрилмаган даҳшатларни акс эттирган16. Демак, халқнинг дардларини очиқ айтиш мушкул бўлган ўша йилларда оташқалб шоира шамол образига мурожаат этган. Олим яна бир жиҳатга алоҳида эхтибор қаратади: Анна Ахматованинг сўнгги йиллар лирикасида шамол аччиқ тақдир йўлакларида ҳаракат қилаётган инсон образини ифодалаб келган17.
Т.Шкуратова поэтик символларни ўрганар экан, бу тимсоллар романтик шеъриятга хослигини таъкидлайди ва табиат ҳодисалари ҳам рамз бўлиб келишини асослаб беради18.
Хитой олими Ван Вэньцянь рус ва Хитой поэзиясидаги табиат образларини қиёсий ўрганар экан, шамол ва ёмғир образларига алоҳида тўхталади. Унинг фикрича, ўтган асрнинг биринчи ўн йилликларидаги рус ва Хитой шеъриятида тез-тез учрайдиган ва аҳамиятли бўлган бир қатор табиат образлар мавжуд (масалан, ёмғир, туман, шамол, ёруғлик ва зулмат...) Икки халқ лирикасидаги бу образлар тарихий вазиятларнинг муштараклиги нуқтаи назаридан ўхшашдир19. Олим фикрларини давом эттириб, Хитой шеъриятида ёмғир қайғу, мавҳум туйғуларни ифодалаб келади. Рус шеъриятида эса давр воқелигидан келиб чиқиб, кўпроқ инқилобий воқеалар билан уйғун маъноларни ифодалаган20. Кўринадики, олим табиат рамзлари тасвирида ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришларни кўради. Адабиётшуноснинг шамол образи билан боғлиқ фикрлари ҳам эътиборли. У А.Блок шеърларини таҳлил этар экан, шамол шоир лирикасида муҳим ўрин тутган образлардандир. У ўзи билан қорларни, булутларни олиб келади. Гуо Моруо лирикасида эса ёмғир илиқ ва хурсандчилик лаҳзаларини акс эттиради21. Хитой шеъриятида, хусусан, Гуо Моруо шеърларида изғирин ва кучли шамол табиатнинг фожиали сурати деб талқин қилинади. Шоир одамлар ундан азобланади, дейди22. Олим кузатишларидаги яна бир жиҳат диққатга сазовор: у шамолнинг ҳам хилларини ажратади, шимолий-ғарбий шамолни қиш, жанубий-шарқий шамолни баҳорнинг рамзи дейди.
Кўринадики, рус адабиётшунослигида табиат рамзлари ва уларнинг шеъриятдаги маънолари анча кенг ўрганилган.
Таниқли адабиётшунос Н.Раҳимжонов Рауф Парфи шеърларида юз кўрсатган ёмғир тимсоли ҳақида шундай ёзади: “Рауф Парфи тасвирида ёмғир – қоп-қоронғу кеча шаклида. Кеча эса сув сингари жилдираб оқади. Шу боисдан ҳам кеча шод ва беармон кечаётир. Боиси – бағрида сувдек ҳаётбахш ойдинлик, эртанги куннинг ёруғ эпкини бор”23. Олим Рауф Парфи ижодида муҳим ўрин тутган ёмғир тимсолида ҳаётбахш ойдинлик, эртанги кун умидини кўради. Ёхуд Н.Раҳимжонов Фарида Афрўз шеърларидаги ёмғир образини таҳлил қилар экан, ёзади: “Лирик қаҳрамоннинг қалб ҳолатлари кўз очиб дунё кўрган, дунёни таниган аснолардаги ўзига яқин ва ўзлигини ифодаловчи сўзларни танлаётир. Яна, эҳтирос ўз кучи ва аҳамиятини тўлароқ намоён этиш учун сўзларнинг такрорланиб келишини хуш кўрар экан. Хусусан, лирик қаҳрамоннинг охирги илинжи бўронларда дийдираб қалтираб турган ёлғиз барг мисоли дир-дир титрайди. Уни шамоллар учиради ва яна ўз бағрига яширади. Ёмғирларга қолганда эса, улар “ўчиради, ювиб кетар ёмғирлар”24. Бунда адабиётшунос Фарида Афрўз яратган ёлғиз барг, шамол ва ёмғир образларида ҳаётий уйғунлик кўради. Яъни бу образлар лирик қаҳрамон руҳияти ва кайфиятини акс эттириб келади.
Таниқли адабиётшунос А.Улуғовнинг замонавий шеърият тадқиқига бағишланган тадқиқотларида табиат рамзлари талқини билан боғлиқ янги қарашлар кўзга ташланади. Жумладан, у А.Ориповнинг “Ёмғирлар оралаб ўтади умрим” деб бошланадиган шеъри ҳақида ёзади: “Шоир ёмғирнинг ҳар томчисини бир умрга, ўзига хос алоҳида бир дунёга ташбеҳ этади.Натижада, бизнингча, ҳеч бир бошқа шоир ижодида кузатилмаган оҳорли умумлашма – кир дунёнинг ёмғирда ювиниб бораётгани ҳақидаги поэтик хулосага келади”25. Ҳақиқатан, ёмғир ўз маъносида гардларни ювади, кўчма маънода эса кир дунёни тозалайди, поклайди. Табиат рамзларини шахслантириш кўп асрлик адабий анъанадир. А.Улуғов ҳам шунга таяниб, А.Орипов шеърларидаги “Оппоқ қор чойшабин тагида беҳуш”, дейилиши билан тоққа айнан инсон сифати берилаётгани аниқ бўлади”26. Ёки шоирнинг “Тоғлар” шеъридаги сифатлашлар таҳлилида ҳам табиат рамзларига эътибор қаратилган:
“Пар булутлар, марварид қорлар
Юксак чўққи узра қўйган бош.
Бунда “пар”, ”марварид” отлари билан ифодаланган сифатлашлар сифатланмишнинг муайян бир белгисини англатмоқда:биринчи ҳолда ранг ва юмшоқлик(оқ булут)ни, иккинчи ҳолда ранг(ялтироқ оқ)ни. Aлбатта, бунда белгини от билан аташ ҳам ўхшашлик асосида амалга ошмоқда, шунинг учун уни метафорик сифатлаш дейилади. Бироқ бу ерда битта муҳим жиҳатга эътибор қаратиш керак: бирикма ҳолида ҳам улар нарса (булут, қор)ни атамоқда, фақат аталаётган нарса белгиси билан аниқлаштирилиб аталмоқда”27. Олимнинг “шаббода-гўдак” метафораси билан боғлиқ кузатишлари ҳам эътиборли: Бунда шоир, аввало, шамолнинг даражаларини инсон умри фаслларига ўхшатади: ”Бўронга айланмай шаббода-гўдак” . Сўнг гўдак кишининг кўнглига беғуборлик бергани каби, баҳор шаббодаси ҳам дилни яратади деган маънони ифодалайди”28.
Ёш тадқиқотчи З.Соҳибованинг замонавий шеъриятда йил фаслларининг рамзий-тимсолий талқинларига бағишланган диссертациясида табиат рамзлари фасллар билан боғлиқда текширилган ўринлар бор.
II. Табиат рамзларининг халқ лирикаси ва мумтоз шериятдаги генезиси ва тадрижийлиги. Табиат рамзлари тасвири ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналарида ва мумтоз адабиётда муҳим ўрин тутади. Шу жиҳатдан бу рамзларнинг генезисини қуйидагича таснифлаш мумкин:

  1. Ўзбек халқ оғзаки ижодида.

  2. Ўзбек мумтоз шеъриятида.

Ўзбек фольклори жанрларида қор, булут, ёмғир, шамол тимсоллари бир қатор рамзий маъноларни ифодалаб келади. Мақол ва қўшиқларда акс этган табиат рамзларининг ўзига хослиги айниқса диққатни тортади. Жумладан, “Қиш қорли – ёз ёмғирли”29 мақолида табиатнинг икки фасли ҳақида фикр юритилган. Қадимда кўпроқ икки фасл: зимистон ва тобистон ажратилган. Юқоридаги мақолда ҳам шу назарда тутилган ва қор қишнинг, ёмғир эса ёзнинг (аслида баҳор) хусусиятини ифодалаб келган. “Қишнинг қори – ёзга дори” мақолида эса қишда ёққан қор ёзда мўл ҳосил учун асос бўлиши маъноси ифода этилган. “Ёз ёмғири ёндан ўтар, Қиш ёмғири жондан” мақолида ёз ёмғири ва қиш ёмғири контраст қўйилган. “Ёз ёмғири – илон билан чаён” мақолини тарихий тараққиётнинг маҳсули дейиш мумкин. Халқимизда ёзда ёққан ёмғир хосиятли саналмайди, у дарахтлар ва экинларга салбий таъсир кўрсатади. “Ёмғир – экиннинг жони”да эса баҳор ёмғири ҳақида сўз кетмоқда. Унда ёмғир экинларнинг гуркираб ўсишига ёрдам бериши назарда тутилган. “Савр ёмғири – сариқ олтин”да баҳорда ёққан ёмғир мўл ҳосил учун замин ҳозирлашига ишора бор. Чунки Шарқ тақвимига кўра ҳамал (21 мартдан 21 апрелгача)дан кейин савр ойи келади. Бу вақтда ёққан ёмғир наъфли бўлади. “Сойда ётма, сел олар, қирда ётма, ел олар” мақоли ҳаётий мазмунга эга. Чунки сойда ётган вақтда сел оқизиш эҳтимолга яқин, қирда ётса, ел таъсирида шамоллаш мумкин. “Тоққа қалин қор тушгани – ернинг қониб сув ичгани” мақолида ҳам қишда қор ёғиши ернинг ҳосилдор бўлишига ёрдам бериши ифода этилган. “Чилла қори – ернинг қони” эса бунга синоним бўлиб келган. “Баланд тоғда қор бўлур, Эр йигитда ор бўлур” мақолида параллелизм қўлланган. Яъни баланд тоғдаги қор билан эр йигитдаги ор ёнма-ён қўйилган.
Халқ топишмоқларида эса табиат рамзлари предмет номи бўлиб келган. Табиат ҳодисаларини халқона сифатлаш уларнинг ўзига хос образли ифодасини яратади. Жумладан, “Оёғи йўқ қочади, Қаноти йўқ учади” топишмоғидаги ҳолатлар ифодасидан булут эканлиги англашилади. “Новча йигит том тешар”нинг жавоби ёмғир бўлиб, новча йигит ёмғир рамзи бўлиб келган. “Оппоққина дастурхон, Ер юзини қоплаган”нинг жавоби қор бўлиб, бунда оппоқ дастурхон қорнинг метафораси бўлиб келган. “Қўлсиз, оёқсиз эшик очар” топишмоғининг жавоби шамол бўлиб, унинг ҳаракатига ишора қилинган30. “Суст хотин” қўшиғи ёмғир чақириш маросимида ижро этилган. Қурғоқчилик бўлиб, экинлар қурий бошлаганда халқ шу қўшиқни айтиб, яратгандан ёмғир сўраган. Чунки ёмғир ёғсагина, ҳосиллар мўл бўлган, омборлар буғдойга тўлган. Кўринадики, ёмғир қут-барака, тўкинчилик ва халқ фаровонлигининг рамзи бўлиб келган.
Чоймомо, чой, чой, чой
Чайилиб қолсин бу шамол.
Боса-боса беринглар,
Босилиб қолсин қув шамол.
Уча-уча беринглар,
Училиб қолсин қув шамол.
Чоймомалар ўлибди,
Ўғли етим қолибди.
Чоймоманинг онаси,
Aмакисига борибди31.
Табиатда шамолнинг ҳам ижобий, ҳам салбий жиҳатлари мавжуд. “Чоймомо” ва “Ялли момо” маросимлари бир неча кун эсган сурункали шамолни тўхтатиш учун ўтказилса, “Ё Ҳайдар” шамол чақириш маросими эканлиги фикримизга далилдир. “Чой момо” маросимида ижро этилган юқоридаги мисралар орқали кишилар ўз турмушларига зарар етказувчи шиддатли шамолнинг тўхташини яратгандан сўраганлар.
Диссертациянинг иккинчи боби «Замонавий ўзбек шеъриятида табиат рамзларининг рамзий-фалсафий талқинлари» тарзида номланган ва тўрт фаслдан таркиб топган. Дастлабки фаслда шамолнинг рамзий образ сифатидаги талқинлари ўз аксини топган.
Шамол ҳозирги ўзбек тилда кенг маънода қўлланилади. Махсус китобларда жанубдан эсган ел – “жануб” деб аталади. Aммо бугунги ўзбек тилида “жануб” сўзи бу маънода ишлатилмайди. Ғарбдан Шарққа томон эсадиган шамол “дабур” дейилган32. “Дабур” фонетик ўзгаришларга учраб, “довул” шаклини олган ва вайроналик келтирадиган кучли шамолни билдирадиган сўзга айланган. Ҳаво ҳаракатини билдирувчи: “ел”, “бод”, “шамол”, “жануб”, “сабо”, “дабур”, “шурта”, “эсин”, “насим”, “шаббода”, “тундбод”, “гармсел”, “самум”, “сарсар”, “изғирин”, “бўрон”, “бўрағон”, “пурга”, “тўфон”, “тайфун”, “ураған” ёки “ураган”, “гирдибод”, “қуюн”, “уюрма” сингари шамолнинг турли номланишлари тез ёки секин эсишини билдириб келади.
Шамол баҳорга интилган лирик қаҳрамон кайфиятини ифодалаши (Чўлпон), янги куннинг бошланишини, инсон умрининг ўткинчилигини, бахтдан хабар беришини билдириши (Ҳ.Олимжон); баҳорги шамолнинг ошиқнинг кўтаринки кайфиятини ифодалаб келиши, унинг майинлиги, дилга ёқувчилик фазилати, кўклам тимсоли даражасига кўтарилганлиги (Зулфия); кеча ва бугунни боғлагувчи ришта, кўклам шамолининг хосиятли ва дилларга завқ бериш фазилати акс этганлиги, куз шамолида инсон умрининг тез ўтиши ифода этилганлиги (Р.Парфи) сингарилар муҳим хусусиятлар сифатида кўзга ташланади.
Шамол каби келиб, шамол каби кетиш – умрнинг тезда ўтишини, ўткинчилигини билдириб келади (А.Орипов); илҳом дақиқалари, яралаётган шеър деразадан кираётган шамолга ўхшататилади, тонгги шабада суюклига ишқ хабарини етказувчи сифатида келади (Э.Воҳидов); “шамолда соврилиш” ифодаси умрнинг ўтганини билдириб келади (И.Мирзо).
Ойбек шеърларида ҳам шамол образи турли маъно товланишларига эга:
Нафис чайқалади бир туп наъматак
Юксакда, шамолнинг беланчагида.
Қуёшга кўтариб бир сават оқ гул,
Виқор-ла ўшшайган қоя лабида
Нафис чайқалади бир туп наъматак...33
Бунда шамолнинг беланчаги – шоирнинг бадиий топилмаси. Бинобарин, шамолнинг эсиши беланчакка ўхшатилган.
Ҳ.Олимжон ижодида шамол тимсоллари ранг-баранг мазмун касб этган:
Тинмай эсар ҳар томонга ел,
Қўймай сочар ўрикнинг гулин.
Дарахт шохларини силкитар,
Уйғотишга бошлар уни тун…34
Бунда баҳорда эсгувчи шамол ҳақида сўз бормоқда. Кўклам тонгидаги манзара жонлантирилган. Эрталабки шабада ўрик гулларини ҳар ёнга сочади, дарахт шохларини силкитади. Шоир шамолни янги куннинг бошланиши тарзида беради.
Ёшлик зангор фасл – баҳорга қиёс этилган. Мумтоз шеъриятда инсон умри фаслларга бўлиб талқин этилади. Р.Парфи ҳам шу анъанани давом эттирган. Шамол образи бунда хазон яъни куз билан ёнма ён ҳолда тасвир этилган. “Шамоллар пойида синмоқда хазон” сатрида икки хил маъно мужассам. 1. Кузда дарахт баргларининг ерга тўкилиши. Шоир ташхиси ниҳоятда оҳорли. Баргларнинг ерда ётиши шамол билан боғлиқ, шамол уларни синдиради. 2. Инсон умри тасвири. Зангор фасл ёшлик ўз ўрнини кузга – кексаликка бўшатиб беряпти. Демак, бунда шамолнинг куздаги тасвири орқали инсон умрини ҳам акс эттирмоқда.
Сўзимга тўлди соғинч, сўзим-да ёлғиз,
Кўзимга тўлди ёлғиз Aллоҳ жамоли.
Белги берди фалак. Номаълум бир из.
Жисмимни синдирди – ажал шамоли,
Тобутимни қучиб йиғладингиз Сиз,
Нечун, дунёнинг энг гўзал Aёли?!35
Табиат ҳодисалари орасида шамол катта қудратга эгалиги билан ажралиб туради. У шунчалик кучлики, катта талафот етказадиган қуюнларни ҳосил қилишга қодир. Шу маънода у Aллоҳнинг неъмати. Шоир шамолни ажалга қиёслаши ҳам тасодифий эмас, уларни бирлаштирувчи унсур бу – тезлик. Яъни ажал ҳам худди шамол сингари тез келиб, тез кетади. Кучли шамол ўзидан кўп талофатларни қолдирса, ажал эса дард, ҳасратларни қолдириб кетади.
Шамол, аввало, табиат фаслларига мос равишда турли маъноларни ифодалаб келади. Бинобарин, кўклам шамолидаги майинлик, ўзига хос ифор, ўйноқилик лирик қаҳрамон кайфияти ва руҳиятини кўтарувчи восита сифатида ифода этилган. Шамолнинг эсиши билан боғлиқ ифодалар: қишда “увлаши”, баҳорда “ўйнаши”, “сўйлаши”, “шивирлаши”, кузда “шовуллаши” сингариларда бу образнинг лирик қаҳрамон руҳиятига мутаносиблигини, инсон умри билан боғлиқлик касб этишини кўрсатиб туради.
А.Орипов ҳам баҳор кунларидаги кузнинг ҳавосини кўнгил призмасидан ўтказади ва ўзининг изтиробли кечинмаларини унга сингдиради. Шамолнинг танани жунжитиши – табиий ҳолат. Шу табиий ҳолат лирик қаҳрамон руҳиятига кўчади ва унга маҳзунлик инади. Бу Д.Қуронов таъбири билан айтганда: “орзу-умидлар чилпарчин бўлгани, дилдан ишонганларнинг саробга айланганидан келувчи маҳзунлик”36дир.
Еллар ҳам уйғонди ишқалаб кафтин,
Офтоб ҳам юксалди – тик келар қуёш.
Тоғлар ҳам юк ташлаб кўтарди кифтин,
Безавол майса ҳам силкитади бош37.
“Елларнинг уйғониши” – ташхис бўлиб, майин шабаданинг эсиш ҳолатини ифода этади. Айни шу манзара кўклам ташрифини билдириб келади.
Бу гулшан водийда мен ҳам бир шамол, Шамол каби келдим, шундай кетурман38.
Бунда гулшан водий – ёруғ олам, ундаги шамол эса – инсонни ифода этмоқда. Бинобарин, инсон умри сарҳадли, бу умр шамолдай шошиб ўтиб кетади. Шамол каби келиб, шамол каби кетиш – умрнинг тезда ўтишини, ўткинчилигини билдириб келади.
Бобнинг «Булут образининг бадиий талқини» деб номланган иккинчи фаслида булутнинг шеъриятдаги тимсолий маънолари ёритилган. Булут образи ижодкорлар инсон умрининг шижоатга тўлган даври, меҳнат палласи сифатида талқин қилинади. М.Кошғарийнинг «Қиш ва Ёз» мунозараси, А.Навоийнинг «Саратон» қасидаси, Бобурнинг «Ёз фасли, ёр васли, боданинг кайфияти» матласи билан бошланувчи ғазалларидаги булут таърифининг ўзига хос поэтик тасвири кейинги давр ижодкорларининг асарларида давом эттирилди. Бунда, албатта, ижодкорнинг бадиий тафаккурига мувофиқ тарзда ҳам шаклда, ҳам мазмунда ўзгаришлар кузатилади. Янги ўзбек адабиётининг Абдулҳамид Чўлпон, Ҳамид Олимжон, Ойбек, Зулфия, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Рауф Парфи сингари етук намояндалари ижодида булут поэтик образи алоҳида ўрин тутади.
Оқ булут замонавий шеъриятда “кўк юзидаги қоп-қора кўмир” (Чўлпон), “кумуш булут”, “оқ туя” (Ойбек), “лахча-лахча булут” (Ҳ.Олимжон), “осмон тўла оққув”, “баланд қорли чўққи”, “кўз илғамас оқ барқут”, “тепа-тепа пахта” (Миртемир), “оппоқ булут” (Р.Парфи), “қат-қат булут” (У.Азим) сингари ифодаларда рамзий мазмун касб этган.Чўлпон шеърларида қора булут кўпроқ ижтимоий мазмун ташиганлиги кузатилади. Буни “кўк юзидаги қоп-қора кўмир”, “қора булут тўдаси”, “ўч булути” сингари тасвирларда кўриш мумкин. Булут тасвири орқали пейзаж ифода этилган. Табиат манзараси фонида мавжуд тузумга ва воқеликка муносабат яширинган. Шу билан бирга бу тимсол лирик қаҳрамон руҳиятини акс эттирувчи рамзий восита ҳам бўлиб келган. Муайян ижодкорлар ижодида такрорланиб келиши нуқтаи назаридан булут мотив образга киради.
Бобнинг учинчи фасли «Ёмғир образининг тимсолий маънолари» деб номланган. Ёмғир ўзбек шеъриятида кўп қўлланилувчи рамзий образдир. Деярли ҳар фаслда ёғадиган ёмғир ўзининг турли маъно-мазмунига эга. Шу боис баҳор, ёз ва куз ёмғирлари алоҳида мазмун ташийди. Қолаверса, бошқа табиат рамзлари каби ёмғир ҳам, аввало, пейзаж лирикасини яратишга асос бўлса, иккинчида, лирик қаҳрамон руҳий ҳолатини, маҳзун кайфиятини ифода этишга хизмат қилади. Қадимда ёмғир ёғса, кўкдан раҳмат ёғди, дейилган. Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В) «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди»39 – деганлар. Агар ёмғир ёғса: «Аллоҳумма соййибан наафиъан», дер эдилар»40.(Бухорий ривояти) (Маъноси: «Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин»).
Замонавий шеъриятда бундай тимсоллар умумлаштириш даражасига кўра “мотив, топос, архетип деб юритилувчи кўринишлари ҳам ажратилади. Мотив (мотив образ) шаклий ва мазмуний жиҳатдан муайян турғунлик касб этган, бир ёки бир неча ижодкорнинг асарларида қайтарилиб туриши билан уларнинг ижодий интилишларини намоён этувчи образ”41дир. Шу хусусиятига кўра Усмон Азим ижодидаги ёмғирни мотив образ қаторига киритиш мумкин. Чунки бу образ шоир ижодида такрорланиб туради:
Кетдим...Ёмғирдайин ўтдим-у кетдим,
Минг аср танҳолик кечди бошимдан.
Минг аср оралаб қайтадан етдим,
Ўша ёлғиз қолган аёл қошига42.
Табиатда ёмғирнинг турли хил ёғиш ҳолати кузатилади. Жумладан, бир ёғиб, тезда ётиб кетувчи ёмғир лирик қаҳрамоннинг муҳаббатсиз ўтган ҳаётини ифода этади.
Ёмғир образи ижтимоий маъно (Чўлпон) ифодалайди; пейзаж ва лирик қаҳрамон ҳисларининг уйғунлигини акс эттиради, ҳуррият рамзи бўлиб келади (Зулфия), куз ёмғири лирик қаҳрамоннинг гоҳ маҳзун, гоҳ хушнуд кайфиятини, табиатдаги сокинликни билдириб келади (Р. Парфи); руҳиятдаги эврилишларни, изтиробли кечинмаларни акс эттиради (А.Орипов); ёмғир лирик қаҳрамон қалбига илиқ туйғуларни солади (М.Юсуф); ошиқнинг қалб оғриқларини, уни маъшуқага етказувчи йўл маъносини ифодалаб келади (У.Азим).“Кўкларнинг сўзлари” (Чўлпон), “исмсиз ҳасрат” (Р.Парфи), “кузнинг баёти” (У.Азим) сингари ёмғирга нисбатан қўлланган метафоралар табиат манзарасини таъсирчан ифода этишдан ташқари, лирик қаҳрамоннинг руҳий ҳолатини ҳам образли ифодалаб келади. Ёмғир замонавий шоирлар ижодида мотив образ даражасига кўтарилган.

Download 243 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish