Кириш
2017-2021йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизатсия қилиш ва диверсификатсиялаш, таркибий ислоҳотларни чуқурлаштириш орқали унинг рақобатбардошлигини ошириш асосий устувор йўналишлар сифатида белгиланган.
Енергетика соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларга мувофиқ, Жиззах вилоятида замонавий нефтни қайта ишлаш комплекси барпо этилади. Қиймати 2,2 миллиард доллар бўлган лойиҳа йилига 5 миллион тонна нефть хомашёсини қайта ишлаш имконини беради.
2017 йилдаги Президентимизнинг Қозоғистон ва Россияга давлат ташрифларида олиб борилган самарали музокаралар натижасида мажмуа учун хомашё яқинда барпо этиладиган нефть қувури орқали етказиб келинади. Бу энергия ресурсларини етказиш харажатларини кескин камайтиради ва лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини оширади. Мажмуанинг географик жойлашуви ишлаб чиқарилган маҳсулотни мамлакатимизнинг барча ҳудудларига ва экспортга минимал харажатлар билан етказиш имкониятини таъминлайди.
“Шарқий Бердах” ГКТУ ҳақида умумий малумот“.
“Шарқий Бердах” ГКТУ (газни комплекс тайёрлаш ускунаси) Шарқий Бердах газоконденсат конидан чиққан газни комплекс тайёрлаш мақсадида 2002 йилда ЎзЛИТИ институти томонидан ишга туширилган. “Шарқий Бердах” ГКТУ.
“Шарқий Бердах” ГКТУ 2003 йилнинг декабр ойидан бошлаб диаметри Д=530 мм ва узунлиги Л=64 км бўлган қувур орқали “Бухоро-Урал” магистрал газ қувурига уланган. “Шарқий Бердах” ГКТУнинг газ бўйича унумдорлиги 2005 йилда 2.0∙109 м3 гача кўтарилган.
Қурилмада “Шарқий Бердах” конидаги турғун ҳолатдаги газ ёнувчан табиий газни керакли талабгача қуритилади.
Табиий газдан қуйидагиларни олиш мумкин:
метан – хом ашё метанол ишлаб чиқиш учун ёқилади;
этан - органик синтез учун, пластик ишлаб чиқаришда, СФМ, синтетик материаллар;
пропан – коммунал-маиший, совуқ агент, органик синтез учун;
бутан – юқори октанли қўшимча мотор ёқилғиси учун хомашё, синтетик каучук каучук ишлаб чиқариш учун;
пентан – юқори октанли қўшимча мотор ёқилғиси учун, хомашё нефткимёси учун;
водород сульфид – хом ашё олтингугурти олиш учун,ўғит ишлаб чиқишда,кимёвий ва медицинага оид саноатда;
Карбонат ангидрид гази хом ашё фотосинтез учун, интенсификатор ва ҳоказолар учун.
Шунингдек, кон нафақат газни комплекс тайёрлашни яратишда, балки суюқ ёқилғли ва турли маҳсулотларни яратишда хомашё базаси бўлиб хизмат қилади.
“Шарқий Бердах” ГКТУ хом табиий газни суюқлик томчиларидан ва механик заррачалардан тозалашга, уни керакли шудринг нуқтасигача дроссел эффектидан фойдаланган ҳолда пасттемпературали сепаратсия усулида қуритишга мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |