Шаҳриёр сафаров



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/89
Sana31.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#520612
TuriМонография
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   89
Bog'liq
А3 Ш Сафаров Прагмалингвистика 2008

констелляция
» 
қонунияти мавжуд бўлиб, унга биноан юлдузларнинг бир-
бирига нисбатан жойлашиши ва ўзаро ўрин алмашиши 
уларнинг марказ томон интилиш ҳаракати билан 
боғлиқдир. Теодор Адорнонинг фикрича, констелляция 
умумийликни хусусийликнинг энг юқори ѐки энг паст 
даражадаги (экстремал) ривожи таъсирида бўлиши ҳамда 
сақланишини исботловчи ҳодисадир (Adorno 1966; 
Соловьева 1990: 5). Кейинчалик фалсафада ушбу йўналиш 
«
негатив диалектика
» атамасини олган бўлса ҳам, аслида 
у Гегель диалектикасини инкор этиш йўлидаги уриниш 
эмас. «Негатив» (nеgative) тушунчасини ҳам бу ерда 
«инкор, қарама-қарши» маъносида эмас, «нисбий» 
(математикадаги «нисбий ўлчов» тушунчаси билан 
қиѐсланг) мазмунида англамоқ зарур. Айнан шу мазмунда 
негатив диалектика ғоясининг «
ва-ва
» муносабатини 
ѐқловчи Гегель диалектикасига мос келиши кўриниб 
турибди. 
Келинг, Гегель диалектикаси таҳлилида унинг 
давомчилари қандай йўл тутганликлари ва шу жумладан, 
Т.Арно фалсафасидаги констелляция қонунияти 
«ва-ва»
диалектикасига 
қанчалик 
мос 
келиши 
масаласи 
муҳокамасини 
файласуфларнинг 
ўзларига 
(айниқса, 
«неогегельчилик»
ҳаракати 
билан 
қизиқувчиларга) 
қолдирайлик-да, ўз мақсадимизга ўтайлик. 
Юқорида келтирилган фалсафий мулоҳазалардан 
асосий мақсад – инсон лисоний фаолиятининг барча 
қобиқларида узвийлик мавжудлигини ва бу узвийлик 
тизимий муносабатларда, умумийлик ҳамда хусусийлик 
белгилари доимо бир-бирини тақозо этишини исботловчи 
далилларни топишдир. «Топиш» деганда, «кашф этиш»ни 
англамаслик керак, зеро, табиат ва жамият тараққиѐтига 
оид қонуниятлар 
ҳақиқатдир
, уларни Яратувчининг ўзи 


226 
яратган. Бу воқелик ва Оллоҳнинг ажралмас бирлигидир. 
Ҳақиқатга эришишнинг турли йўллари бор. Сўфийлар 
фалсафасининг назариѐтчиларидан бири бўлмиш Ибн 
Араби ҳақиқатни билишнинг асосий усуллари қаторига 
мушоҳада
киришини таъкидлаган эди. Умумийлик 
айнанлик (бир хиллик) эмаслигига ишониш учун мушоҳада 
юритмоқ даркор, зеро, мушоҳада бевосита сезиб, ҳис этиб 
турган зоҳирий хусусиятлар билан бир қаторда, ботиний 
хусусиятларни, яширин маънони идрок этиш имконини 
яратади (Ибн Араби 1980; Шермухамедова 2007: 62-63). 
Демак, бизнинг вазифамиз илмдаги янгиликлар куртагини 
ўтмишдан излаш, ўтмишдошлар меросининг мағзини 
англаш, мағзни пўстидан ажратаѐтиб, ҳеч бир нарсани 
(ҳатто жуда майда деталларгача) қатъий равишда «бегона», 
«ѐт», «эскирган» ѐрлиқлари билан атаб, тўсатдан ташлаб 
юбормасдан ўрганишдир. Топилган «мағз»ни эса авайлаш, 
батафсил тадқиқ қилиш, ҳеч эринмасдан ботинидаги 
қирраларни очишга интилиш. Албатта, бу осон вазифа 
эмас. Қўйилган мақсадга эришмоқ учун кимлар билан 
баҳслашмоқ, улар фикрини эътироф этиш билан бирга, 
неча бор эътироз билдирмоқ керак бўлади. Аммо илмий 
билиш фаолиятида мушоҳада ва мунозара ѐнма-ѐн. 
Фақатгина мулоқот, беғараз, батакаллуф мунозара бизга 
ҳақиқатни, тадқиқот объектининг моҳиятини билиш 
имконини беради. Йўқ, хато қиляпман, биз 
моҳиятга 
фақатгина яқинлашамиз
. Илмий янгиликка даъвогар 
бўлиш – оғир масъулият. Илмий янгилик сифатида 
таърифланаѐтган хулоса ва натижаларимиз ҳар доим ҳам 
янгиликмикан?! 
Айнан 
шу 
сабабли 
нутқни 
фақатгина 
индивидуалликдан иборат ҳодиса сифатида қаровчи 
таърифга рози эмаслигимизни, нутқий мулоқот тўлиғича 
тизимий хусусиятга эга эканлигининг фалсафий асосини 
топишга уриндим. 


227 
Тилшунослик фани билан машғул бўлишнинг яна бир 
машаққати шундаки, ушбу фаннинг таҳлил объектининг 
жуфтлигида. Лисон ва нутқий (мулоқот) фаолият 
онтологик жиҳатдан бир-бирини такрорламайди. Бу эса 
таҳлил учун тадбиқ қилинадиган методларнинг турлича 
бўлишини талаб қилади. Онтологик фарқ таҳлил 
объектлари табиати билан боғлиқ. Илмий билиш 
объектларининг ўзига хос хусусиятларга эга бўлиши 
таҳлилнинг қандайдир даражада бошқача фалсафий асосга 
эгалигига таъсир етказса ажаб эмас. Балки шу сабабли тил 
тизими тадқиқида методологик асос сифатида кўпроқ 
материалистик диалектика ғояларига таянилган бўлса 
керагу, нутқий фаолият таҳлилининг асосий методологик 
ғояси сифатида фаолият назарияси танлангандир. 
Мулоқот фаолиятининг тизимий хусусиятларини 
аниқлаш, унинг таркибий қисмларини ва ташкил этувчи 
бирликларини ажратиш методларини топиш йўлидаги 
уринишлар давом этмоқда. Методлар турли бўлгандан сўнг 
натижаларда ҳам етарлича фарқ юзага келиши мумкин. 
Мулоқот 
тизимини 
таҳлил 
қилиш 
борасида 
қўлланилаѐтган методларнинг асосий қисми, худди 
тилшуносликнинг бошқа соҳаларида бўлганидек, тизим 
структурасига хос белгиларни ва ушбу структурани ташкил 
қилувчи элемент, узвларни фарқлаш, уларни гуруҳларга 
ажратиш сари йўналтирилган. Ана шундай методлардан 
бири 
Америка 
социолингвистикасида 
шаклланган 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish