Шаҳриёр сафаров



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/89
Sana31.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#520612
TuriМонография
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   89
Bog'liq
А3 Ш Сафаров Прагмалингвистика 2008

трансакция
(transaction –келишилган 
иш, 
фаолият) 
атамасини 
беришган. 
Бирмингем 
университетининг 
ходимлари 
Ж.Синклэр 
ва 
М. 
Култҳардлар тарнсакцияни мулоқот тизимининг энг юқори 
бирлиги сифатида ажратаѐтиб, ушбу бирлик таркибида 
тизимнинг энг кичик бирликлари бирикишини назарда 
тутишган (Sinclair, Сoulthard 1975). Демак, трансакция 
макродиалогнинг айнан ўзидир. Аммо мулоқот тизими 
бирлигининг бу йўсинда фарқланиши ушбу тизим 
таҳлилига «сўз бирикмаси ва гапдан юқори босқичдаги 
лисон» (Stubbs 1983) тақлидидаги ѐндашувдан бошқа нарса 
эмас. Бу ҳолда тадқиқотчи эътиборини асосан матн 
қисмларида ва оғзаки нутқ жараѐнида юзага келадиган 
лисоний бирликларнинг формал муносабатлари жалб 
қилиши табиийдир. Мулоқот бирлиги таҳлилида формал ва 
функционал белгиларнинг ўзаро муносабатини ҳамда шу 
муносабат 
заминида 
ҳосил 
бўладиган 
мазмун 
кўрсаткичларини инобатга олмасликнинг иложи йўқ. 
Мулоқот – мақсадли фаолият ва бу фаолият 
доирасида бажариладиган ҳар бир ҳаракат ҳам ўз мақсади, 
интенциясига эга. Нутқий актларнинг интенциясига хос 
хусусиятлар ҳақида олдинги боблардан батафсил 
гапирилди. Ҳозир эса нутқий интенциянинг айри ҳолда 
фаоллашмаслигини эслатмоқчиман. Мулоқот матнида 
нутқий 
ҳаракатларнинг 
интенцияси 
ва 
мазмуни 
синтагматик қатордаги бошқа бирликлар таъсирида 
маълум силжишларга, ўзгаришларга учраши мумкин. 


236 
Демак, матнда коммуникатив ва интеракция – ҳамкорлик 
мақсадлари ўзаро бирикадилар. 
Мулоқот интенцияси узатилаѐтган ахборотнинг 
негизини ташкил қилади. Шу сабабли мулоқот жараѐнида 
сўзловчи тингловчига етказиш истагида бўлган ахборотни 
қандай узатиши ва умуман ушбу ахборотни мулоқот 
матнига киритиш йўллари масаласига қизиқиш кучли 
(Sperber, Welson 1995; Лузина 1994). Мулоқот мақсадини 
бу йўналишда ўрганишда асосий эътибор мулоқотнинг 
когнитив жараѐн сифатида кечишига қаратилади. Эътибор 
беринг: мулоқотга киришаѐтган шахснинг асосий мақсади 
ахборотни узатиш эмас, балки 
тингловчини ушбу мақсадни 
англашга 
ундашдир

Айнан 
шунинг 
учун 
ҳам 
коммуникатив бирлик мазмуни воқелик ҳақидаги хабар 
билан чегараланиб қолмайди, балки пропозиция мазмунига 
қўшимча маъноларни ҳам ифодалайди (Бундай қўшимча 
маъно турига, масалан, эмоцияни киритиш мумкин). 
Мақсадли ифодаланадиган 
коммуникатив мазмун
ва 
сўзловчи истаги билан боғлиқ бўлмаган ҳолда тингловчи 
идрокида (қабулида) ҳосил бўладиган 
информатив мазмун
бир-бирини инкор қилмайди, аксинча, улар ўзаро қоришиб, 
бирикиб, мулоқотнинг самаралилигини таъминловчи 
омилга айланадилар. Коммуникатив ва информатив 
мазмунлар уйғунлиги мулоқот тизими макробирлигининг 
яхлитлигини таъминлайди. Ҳозирги пайтда бундай 
яхлитлик хусусиятига фақатгина 
дискурс
эга эканлиги 
эътироф этилмоқда. 
Хўш, дискурс ҳодисасининг моҳияти нимадан иборат 
ва уни қандай таърифлаш мумкин? Е.С.Кубрякова қайдича, 
«тилшунослик фанининг ҳозирги тараққиѐти даврида 
дискурснинг умумий қабул қилинган бирор бир таърифи 
мавжуд эмас» (Кубрякова 2000:6). Бунинг устига, дискрус 
ҳодисасининг лингвистик таҳлил объекти бўла олишига 
шубҳа билан қараѐтганлар ҳам йўқ эмас (Ревзина 1999: 25-


237 
34). Ушбу рисолада ҳам бу масаланинг ечимини излаш 
нияти кўзланмаяпти, асосий мақсад дискурс ҳодисасига 
аниқ таъриф бериш эмас, балки унинг моҳиятини ва 
таркиб топишини белгиловчи хусусиятларини ѐритишдир. 
Ғарб тилшунослигида кенг қўлланилаѐтган «дискурс» 
(инг. discourse; фран. discours) тушунчаси дастлаб 
лисоннинг гапдан юқори турадиган сатҳи сифатида таҳлил 
қилинди (Звегинцев 1976: 170). Лисоний фаолиятда 
«марказга интилувчи куч» нинг таъсири мавжудлигини 
эътироф этган В.А.Звегинцев, дискурсни «булутлар 
орқасига яширинган лисоний ҳудуд» деб ҳисоблаган ва бу 
ҳодисани лингвистик методлар воситасида таҳлил қилиш 
мумкинлигига тўлиқ ишона олмаган эди. 
Тўғрида, объект «булут билан қопланган» бўлса ва 
уни ўрганиш методи аниқ бўлмаса, қандай илмий билиш 
ҳақида сўз бўлиши мумкин?! Демак, булутларни қувиш 
йўлини топишимиз ва ѐруғликка чиққан объектнинг 
идрокини таъминловчи билиш усулларини излаш лозим. 
Шу ўринда «Тилшунослик қомуси»да ушбу ҳодисага 
берилган таърифни келтирмоқчиман (гарчи таърифларни 
ѐқтирмасам ҳам): «Дискурс – нолисоний омиллар 
(прагматик, 
ижтимоий-маданий, 
руҳий) 
билан 
биргаликдаги матн; воқеа кечиши нуқтаи назаридан 
қаралаѐтган матн; мақсадли ижтимоий ҳаракат сифатида 
қараладиган нутқ» (Арутюнова 1990: 136-137). 
Ушбу таърифда дискурс ҳодисасини аниқлашда 
«матн» ва «нутқий фаолият» тушунчаларига бир хилда 
мурожаат қилинаѐтганлигини сезиш қийин эмас. Ҳозирча 
«дискурс» ва «матн» тушунчалари муносабатига тўхталиб 
ўтирмасдан, матн ва «нутқий фаолият» бир-бирини қай 
йўсинда тақозо этиши мумкинлиги масаласига эътиборни 
қаратмоқчиман. 
Гап ва матнга «бир кўз» билан қараб, бир даражада 
тавсиф қилиб бўлмаганидек, матн ва нутқий фаолиятни бир 


238 
қатордаги, бир хил даражадаги ҳодисалар сифатида талқин 
қилишнинг имкони йўқ. Психолингвист Т.М.Дридзе, матн 
фаолиятини инсон фаолиятининг мустақил кўриниши 
эканлигининг тасдиғи ва ушбу ҳодисанинг моҳиятини 
нутқий фаолият доирасидан излаш маслаҳатини беради 
(Дридзе 1980: 20). Тўғри, матн нутқий фаолиятнинг 
мантиқий – ақлий, баҳолаш, эмоционал, ижтимоий-
психологик жиҳатлари билан боғлиқ ҳолда шаклланади. 
Аммо бу боғлиқлик тобелик муносабатининг аксидир, 
зеро, матн – нутқий фаолият маҳсулидир. 
Нутқий фаолиятнинг бошқа турларидаги каби, матн 
ҳодисасининг моҳиятини аниқлаш ва уни бошқа лисоний 
ҳодисалардан фарқлаш учун унинг категориал хусусиятлар 
қаторини ажратиш лозим. Бу хусусиятлар категория 
сифатида қаралиши учун эса улар доимийлик, барча 
матнлар учун хослик белгисига эга бўлиши талаб 
қилинади. Олимлар ана шундай инвариант хусусиятлар 
қаторини ажратишга анчадан буѐн уриниб келмоқдалар. 
Матн тилшунослиги билан қизиққан тадқиқотчилар 
мурожаат қилиб келаѐтган таърифни олсак, унда матн 
тўғри тузилган бўлиши учун қуйидаги шартларга риоя 
қилиниш талаби қўйилган: матн мазмунининг унинг 
номланишига (сарлавҳага) мос келиши; ўз номланишига 
(сарлавҳасига) 
нисбатан 
тугалланган 
ҳамда 
янги 
функционал стил (вазифавий услуб) талабларига мос 
равишда бадиий ишланганлиги; унинг таркибида асосан 
мантиқий ва бошқа турдаги алоқалар воситасида бириккан 
гапдан йирик бирликларнинг мавжудлиги; коммуникатив 
мақсадга йўналтирилганлиги ва прагматик шартларнинг 
мавжудлиги (Гальперин 1981: 24-25). Ушбу категориал 
хусусиятларнинг 
мавжудлиги 
матннинг 
тўғри 
тузилганлигини белгилашини эътироф этган Илья 
Романович Гальперин улардан чекиниш ҳолатларида 


239 
матннинг 
«заифлиги», 
нотўғри 
тузилганлиги 
кузатилишини таъкидлаган. 
Матн тузилишининг бу кўринишдаги тавсифини 
бошқа «мумтоз» таърифларда ҳам учратамиз. Олмон 
матншунослари Р.А.де Богранд ва В.Дресслернинг 
фикрича, матн «коммуникатив воқеа» сифатида етти 
категориал хусусиятини намоѐн қилиши даркор. Бу 
хусусиятлар 
(когезия, 
когерентлик, 
интенция 
(коммуникатив мақсад) ифодаси, идрок (қабул) қилиш 
имконияти, информативлик, вазият билан боғлиқлик, 
интертекстуаллик, яъни матнлараро боғлиқлик барча 
матнлар учун шартдир. Ушбу намунага риоя қилинмаса, 
матн 
самарасиз, 
коммуникация 
талабларига 
мос 
келмайдиган «номатний» тузилма сифатида қаралади 
(Beaugrande, Dressler 1981). 
Матннинг 
тузилишига 
бу 
хилдаги 
қатъий 
талабларнинг қўйилиши ва унинг намуналаштирилган 
қолипга солиниши бежиз эмас. Бадиий асарлар ва расмий 
ҳужжатлар матнлари бекаму кўст бўлиши ва услубий 
жиҳатдан бежирим шаклга эга бўлиши стилистиканинг 
талабидир. Юқорида эслатилган олимлар ўз пайтида 
стилистика билан мукаммал шуғулланган ва стилистикага 
оид асарларнинг муаллифлари бўлганлари сабабли, матн 
лингвистикасига оид тадқиқотларида ҳам стилистик 
қарашларнинг «изи» сақланган. 
Яна бир услубшунос А.И.Горшков ўз ҳамкасблари 
фикрини янада аниқлаштириш истагини билдиради. Олим 
санаб бераѐтган етти категориал белгининг И.Р.Гальперин 
таклиф қилган таърифга қанчалик мос келишини қаранг: 
1)лисоний белгилар воситасида ифодаланганлик; 2) 
тартибга 
эга 
бўлиш 
ѐки 
структуравийлик; 
3) 
тугалланганлик; 4) мазмунийлик ѐки информативлик; 5) 
бирор бир нутқий жанрга хослик; 6) бошқа матнлардан 
фарқ қилиш; 7) қайта яратилиш имкониятига эга бўлиш 


240 
(Горшков 2001). Бу белгилар категориал хусусиятга эга 
эканлиги равшан, аммо А.И. Горшков баъзан ушбу 
хусусиятлардан айримларининг қисқариши, мавжуд 
бўлмай қолиш ҳолатлари учрашини ҳам инкор этмайди. 
Олим бундай ўзига хос «тежамкорлик»нинг сабабини 
изоҳлаш мақсадида майдон назариясига мурожаат қилади. 
Натижада, категориал белгиларнинг тўлиқ тўпламига эга 
бўлган тузилмалар матн майдонининг марказидан жой 
олишса, ушбу белгиларнинг баъзиларидан холи бўлган 
матнлар эса майдоннинг четига суриб қўйиладилар. Бундай 
майдон сарҳадидан ўрин оладиган матнлар сифатида, 
масалан, болалар ѐки руҳий касаллар нутқига оид матнлар, 
жадвал, реклама, дастурлар, лавҳалар каби примитив, яъни 
тўлиқ бўлмаган нутқий фаолият маҳсулларини эслатиш 
мумкин. 
Санаб 
ўтилган 
матн 
хусусиятлари 
орасида 
«яхлитлик» ва «тугалланганлик» энг муҳим кўрсаткичлар 
ҳисобланади. Матн ҳодисасини тўғри таърифлаш ушбу 
икки категориал белгининг қандай талқин қилиниши билан 
боғлиқ. 
«Яхлитлик» ва «тугалланганлик» бири иккинчисини 
тақозо этувчи хусусиятлардир, аммо уларнинг ҳар 
иккаласининг талқини ҳар хил. Тадқиқотчилар матннинг 
яхлитлигини аниқлашда икки хил ѐндашмоқдалар. Бу 
хусусиятни «пастдан юқорига» тамойилига биноан 
аниқлаѐтганлар назарида яхлитлик қуйи босқич (сатҳ)лар 
бирликлари ва уларнинг хусусиятларининг бирикишидан 
ҳосил бўладиган мажмуадир. Элементар бирликларнинг 
ўзаро бирикиши ва яхлитлик ҳосил бўлишини таъминловчи 
восита бўлмоғи даркор. Ана шундай восита сифатида 
фразалараро (гаплараро) мантиқий - мазмуний ҳамда 
структуравий алоқа қаралади. Марҳум рус романисти 
Елизавета Артуровна Реферовская ўз рисоласининг кириш 
қисмидаѐқ 
матннинг 
коммуникатив 
тузилишини 


241 
белгиловчи 
асосий 
хусусият 
унинг 
мазмунининг 
боғлиқлиги ва мантиқийлигида эканлигини таъкидлаган 
эди. Бу хусусиятлар, ўз навбатида, «гапларни ташкил 
қилувчи 
элементлар 
боғлиқлиги, 
охиргиларининг 
(гапларнинг – Ш.С.) фразадан юқори бирликлар таркибида 
бирикиши ва ушбу бирликларнинг ўзаро боғлиқлиги билан 
таъминланади. Бу боғлиқлик нафақат мазмуний, балки 
формал ифодага эгадир» (Реферовская 1989: 3). 
Матн яхлитлиги узатилаѐтган ахборот мазмуни билан 
боғлиқ, 
ахборот 
эса 
пропозиция 
ва 
прагматика 
қисмларидан иборатдир. Биринчисида воқелик денотатив 
мазмунда ифода топса, иккинчиси эса пропозиция 
мазмунини нутқий фаолият муаллифидан тингловчи 
(ўқувчи)га 
етказишдир. 
Шакл 
матннинг 
модели, 
қисмларнинг бириктириш услубидир (Богданов 1993: 17). 
Шу сабабли матннинг яхлитлигини аниқлашда унинг ички 
структур-семантик кўрсаткичларига, айниқса, «унинг 
таркибий қисмларини тартиблаштирувчи ва ягона 
иерархик 
бутунликка 
бирлаштирувчи 
омилларга» 
(Прокопчук 1990: 23) эътибор берилади. Молдаван 
тилшуноси М.П.Йонице матн қисмларини боғловчи 
алоқани бекорга функционал-семантик категориялар 
қаторига киритмаган эди (Йонице 1981: 27-28), чунки 
қисмлар интеграцияси доимо маъно ва шакл уйғунлигида 
кечади. Шакл маъно ифодаси учун хизмат қилади. 
Матннинг яхлитлиги шаклланишида қисмлар мазмунининг 
мослашуви ва интеграцияси талаб қилинганидек, бу 
интеграцияни таъминловчи лисоний бирликларнинг 
иштироки ҳам шартдир. 
Маълумки, матн қисмлари алоқаси уч кўринишда 
юзага келади. Матн бўлагининг ўзидан олдинги қисмдаги 
элемент билан алоқадорлиги 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish