синергетик жараѐндир
. Бу жараѐн текис
ҳамда сакраш йўли билан ривожланадиган босқичлардан
иборатдир. Ушбу босқичлардаги ўзгаришлар бевосита
мазмун трансформациясига сабаб бўлиши аниқдир. Тил
тизими тараққиѐтининг синергетик қонуниятларини
машҳур
фаранг
психосистематиги
Гюстав
Гийом
таълимотига қанчалик мос келиши билан қизиққан
канадалик М.Беланже тил
адаптив вазифани
бажаришини
эътироф этади (Беланже 1995: 14). Бу вазифа сўзловчи ва
фикрловчи шахснинг эҳтиѐжларига мослашишидан бошқа
нарса эмас. Энг асосийси, тизимнинг мослашиши ва шу
йўсинда адаптив вазифанинг фаоллашуви учун мулоқот
матни, дискурс даркордир.
Ҳақиқатдан ҳам дискурс ва матн тил тизими
заҳиралари имкониятларининг тўлиқ намоѐн бўлиши учун
барча шарт-шароитларни яратувчи ўзига хос «тажриба
майдони»дир. Фақатгина шу турдаги тажрибадан ўтган
лисоний бирликларгина тизимда мустаҳкам ўрин олишлари
мумкин.
Ушбу хулоса билан дискурс ва матн муносабати
ҳақидаги мулоҳазаларни якунлаш ниятида эдим, аммо
илмий мушоҳадага якун ясаш қийин экан, фикрлар қарама-
қаршилигининг ҳам охири кўринмайдиганга ўхшайди.
Тўсатдан Россиянинг Санкт-Петербург ва Ставрополь
университетларида ўтказиб туриладиган матн таҳлилининг
илмий- методологик асослари ҳақидаги доимий семинар
тўпламида чоп қилинган мақолада матн-дискурс қарама-
қаршилиги
янада
кескинлаштирилганлигини
кўриб
қолдим. Мақола муаллифи М.Я.Дымарскийнинг фикрича,
дискурснинг матндан фарқи унинг аниқ (реал) вақт
оралиғида кечишида. Матн эса маданиятнинг замон-макон
252
майдони ҳудудидан жой олган ҳодиса сифатида қаралади.
Энг ажабланарлиси, муаллиф дискурсни мазмун яратиш ва
ахборот тўплаш имкониятидан маҳрум деб ҳисоблайди
(Дымарский 1998; Кузьмина 1998). Ажабланмасдан ҳам
бўладими: қандай қилиб дискурсда мазмун шаклланмас
экан?! Унда мулоқотдан масқад нима?! Дискурснинг
яратилиш ва қабул қилиниши бир хилда маданиятнинг
маълум замон-макон майдонида, аниқ коммуникатив
муҳитда кечади. Дискурсда ахборот узатиш мақсади мос
келадиган мазмун яратилади. Бу мазмун доирасида
коммуникантлар муносабатини, уларнинг ижтимоий
мавқеини, жамиятда ҳаракатда бўлган ахлоқий-этик
нормаларни акс эттирувчи ижтимоий-маданий ахборот
жамланади. Ушбу турдаги ахборотларнинг мавжудлиги ва
мазмуннинг коммуникатив мақсадга мослиги мулоқотнинг
самарасини, дискурснинг ахборот воситаси бўла олишини
таъминлайди. Дискурс ва матн ҳодисаларининг ҳар
иккаласи
ҳам
мулоқот
иштирокчиларининг
онгли
фаолияти туташадиган макондир
. Онгли фаолият эса
доимо маънавий-маданий асосга эга бўлади.
253
Do'stlaringiz bilan baham: |