Шаҳриёр сафаров



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/89
Sana31.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#520612
TuriМонография
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89
Bog'liq
А3 Ш Сафаров Прагмалингвистика 2008

«Яна 
чой ичасизми?»
деб сўрамоқчи: 
Would you like some more 
tea?
Сиз ҳам меҳмондўстликка ташаккур билдирасиз: 
Thank you! 
Шунда дўстингиз сўровни давом эттиришга 
мажбур: «
Yes» «thank you» or «no» «thank you?»
(«Ҳа» 
раҳматми ѐки «йўқ» раҳматми?) 
Нутқий мулоқотдаги бундай англашилмовчиликнинг 
сабаби ташаккур иборасининг нотўғри шаклда бўлишида 
эмас, балки ўзбек миллатига хос маданият нормасидир. 
Маълумки, 
меҳмондорчиликда 
қанчалик 
мезбон 
илтифотидан баҳраманд бўлишни истасак ҳам, ҳеч қачон 
унинг 
«Овқат ейсизми?», «Чой ичасизми?» 
қабилидаги 
саволига тўғридан-тўғри тасдиқ жавобини бермаймиз. 
«
Раҳмат
!» дейишнинг ўзи илтифотнинг қабули эмасми?! 
Умуман, шарқона муомала маданиятида «ҳа» ва 
«йўқ» нинг ифодасида кескин чегара йўқ. Японлар ҳар 


265 
қадамда ишлатадиган «хай» иборасини европаликлар «ҳа» 
мазмунида таржима қилишади. Худди шунингдек, ўзбек 
тилидаги «хай», «хўп» иборалари ҳам тасдиқ, ризолик 
мазмунида қабул қилинади. Аслида, ушбу ибораларни 
қўллаѐтган япон ҳам, ўзбек ҳам тўғридан-тўғри розиликни 
билдираѐтгани йўқ; у 
«Сизни тингладим ва тушундим, 
энди қандай жавоб беришни ва нима қилишни ўйлаб 
кўраман
» демоқчи. 
Умуман, коммуникатив мақсад – интенцияни 
ботиний, яширин ҳолда ѐки билвосита ифода этиш барча 
миллатларга хосдир. Лекин билвосита нутқий актларнинг 
таснифий гуруҳлари ва уларни ифодаловчи лисоний 
шакллар қатори турли тилларда бир хил кўринишга эга 
бўлмайди. Масалан, француз мақтов, таҳсин изҳор этиши 
учун панжасининг учини ўпиб қўйса етарли. Инглизлар 
мазмунни 
билвосита 
ифодалашда 
кўпинча 
сўроқ 
шаклларига мурожаат қиладилар (Would you pass me salt?). 
Ўзбеклар 
нутқида 
илтимосни 
ифодалашда 
савол 
шаклларидан деярли фойдаланилмайди. Турли миллат 
вакилларининг сергаплик даражаси ҳам бир хил эмас, кўп 
гапиришдан турли мақсад кўзланиши мумкин. Марказий 
Осиѐ халқларига «
Аҳволингиз қандай? Уй ичи, бола-чақа 
тинч-омонми?
» саволлари билан мурожаат қилинганда, 
«
Худога шукр
!» жавобини олишнинг ўзи етарли. Худди шу 
саволни англосаксонларга берсангиз, уларни ҳайрон 
қолдиришингиз ва умуман жавоб олмаслигингиз мумкин. 
Олмонлар эса батафсил жавобга тайѐрлар, улардан ҳатто ўз 
организмлари, тана аъзоларининг қай аҳволда экани ҳақида 
ҳам маълумот олишга тайѐр тураверинг. Японлар эса ҳар 
қандай саволга тўғридан-тўғри ва аниқ жавоб беришдан 
қочадилар. 
Баъзилар япон маданиятига хос бўлган ҳар қадамда 
кечирим сўраш ѐки ташаккур изҳор этиш одатини 
батафсилликнинг рамзи ҳисоблайдилар. Японияда бошлиқ 


266 
ходимга бирор бир танбеҳ берса ѐки ундан хатосини 
тузатишни сўраса, ходим (у ҳар қанча ҳақ бўлса ҳам) ҳеч 
вақт ўзини оқлашга ҳаракат қилмагани маъқул. Яхшиси, 
кечирим сўраб қўя қолишдир, зеро, япон жамиятида «мен 
бирор ѐмон иш қилмадим» деб ўйлаш нотўғридир; сен ҳар 
ҳолда бирор нарсада гуноҳкорсан. Шунинг учун ҳам 
Австралияда ўтказилган автопойгада эрлари ҳалок бўлган 
икки япон жувонининг газетада австралияликлардан 
кечирим сўраши (юзага келган ноқулайликлар учун) 
нормал ҳолатдир. 
А.Вежбицка «кечирим сўраш» фаолияти фреймини 
таркиб топтирувчи «маданий сценарий»ни қуйидагича 
тавсифлайди (Вежбицкая 2001: 129): 
-мен бажарган ҳаракатим бирор бир ѐмон натижа 
билан тугаса, 
-ушбу кишига ѐмон ҳодиса бўлганлигини сезяпман 
дейишим керак, 
-шу сабабли бирор нарса қилишим керак. 
Худди шу маданий сценарий мулоқот тизимига ўз 
таъсирини ўтказади ва ҳар қандай ҳолатда ҳам кечирим 
сўрашга ундайди. 
Бундан ўн йиллар олдин мулоқот қоидаларини 
маданий нормалардаги фарқлар нуқтаи назаридан таҳлил 
қилишни истаган психолог олимлар Осиѐ халқлари 
лисоний фаолиятида улар маданиятига хос бўлган ўз-ўзини 
камситиш хусусияти акс этади, Ғарб маданиятида эса ўз-
ўзини улуғлаш, такаббурлик устувор, деган ғояни олға 
сурмоқчи бўлишган эди (Katayama, Markus, Liberman 
1995). Менимча, ушбу ғоя муаллифлари хато фикрдалар. 
Ахир шарқона камтарликка ўз-ўзини камситиш (self-
aversion) баҳосини бериш тўғрими?! Япон, хитой ѐки ўзбек 
ҳар бир ҳаракати учун узр сўраса, ѐки илтимосни, талабни 
тўғридан-тўғри баѐн этишдан қочса, ѐки мақтовни 
камтарона қабул қилса, ҳатто баъзан мақтов, хушомад 


267 
мазмунидаги нутқий мурожаатларга эътироз билдиришга 
уринса, бу билан ўзини суҳбатдош олдида камситиш 
ниятида бўлган бўладими? Аслида, бу миллатларнинг 
ғурури англосаксонларникидан баланд бўлса бордир-ку, 
аммо паст эмас. Юқорида айтилган мулоқот одати хатти-
ҳаракатларининг мавжудлигига сабаб ушбу миллат 
вакилларининг онгидаги «фрейм структура»да (Красных 
2002: 
175) 
миллий 
маданиятга 
хос 
қобиқнинг 
мавжудлигидир. Этник-этик нормалар тўпланишидан 
ташкил топадиган ушбу қобиқ мулоқот стратегияси ва 
тактикасини бир хилда бошқариб борадиган қоидалар 
туташадиган майдондир. 
Америкаликларнинг ўзини тутиши ва нутқий 
мулоқотда 
сезиладиган 
такаббурона 
хатти-
ҳаракатларининг сабаби ҳам миллий-маданий қадриятлар 
билан боғлиқ. Америка қитъасига кўчиб ўтган турли 
миллат вакиллари бойлик тўплаш учун қатъиятли бўлишга, 
таваккал 
қилишга, 
мустақил 
ҳаракат 
қилишга, 
атрофдагиларга тажовузкорона муносабатда бўлишга 
одатланишган. Улар муваффақиятсизликдан чўчимасликка 
(чунки атрофда чексиз ер майдони бор ва ундан 
фойдаланиш имконияти мавжуд), ҳар қандай ўзгаришларга 
ишонч билан боқишга (Америкада ишдан бўшатилиши 
ҳақида хабарни эшитиш уят эмас) ўрганишган. Бундай 
шароитда тарбия топган шахс ўзини такаббурона тутиши 
табиийдир. Осиѐ халқлари фаолиятида эса тамоман 
бошқача «маданий сценарийлар» ҳукмрон, чунки уларнинг 
ишга, лавозимга бўлган муносабати бошқача кўриниш 
олади. Айниқса, раҳбар-ходим ўртасидаги муносабатлар 
ўзгача, раҳбар – хўжайин, у ходим – ишчисининг 
муаммоларини тушунишга уринади, керак бўлганда, унга 
ѐрдам қўлини чўзади. Ижтимоий мавқе ҳурмат қилинади, 
бошлиқнинг айтгани эътирозсиз, бекаму кўст ижро 
этилади. Ҳатто Индонезия, Малайзия, Таиланд каби 


268 
мамлакатларда лавозимга ворислик йўли билан эришиш 
мумкин. Бу миллий-маданий хусусиятларнинг барчаси, 
сўзсиз, мулоқот қоидаларида ўз аксини топади. 
Миллий-маданий сценарийлардаги фарқни барча 
миллатлар учун умумий, универсал бўлган тушунчалар 
идрокида ва талқинида ҳам кўриш мумкин. Маълумки, 
барча воқеа-ҳодисалар аниқ макон ва замонда кечади, аммо 
инсон тажрибасида унинг лисоний фаолиятида марказий 
ўринни эгаллайдиган ушбу концептлар моҳиятига бўлган 
муносабат бир хил эмас. Масалан, Америка, Швейцария, 
Италия, Япония каби мамлакатларда «вақт (замон)» 
тушунчасининг моҳияти турлича талқин қилинади. 
Америкада (ҳамма нарса бойлик орттиришга қаратилган 
жамиятда) вақт –қимматбаҳо товар, фойда олиш илинжида 
бўлсангиз, шошилинг, вақт орқасидан қувинг. Америкалик 
учун ўтган замон йўқ, ҳозирги замонга илиниб қолиши 
мумкин, асосий умид келгуси замонга (келгусида «вақт» 
товаридан кўпроқ фойда олиш мумкин). Шунга нисбатан 
америкаликларнинг идрокида «вақт» концептининг шакли 
узунчоқ чизиқли кўринишга эга ва бу чизиқ қисмлар 
давомлилигидан иборатдир: 
Ўтган замон Ҳозирги замон Келаси замон 
Вақт, инглизлар, олмонлар, скандинав халқлари 
наздида ҳам чизиқли кўринишда давом этади. Улар бир 
пайтнинг ўзида бир неча юмуш билан шуғулланишни 
ѐқтирмайдилар, бир вақт оралиғида биргина иш билан 
машғул бўлиб, уни битказгандан сўнг навбатдагисига 
ўтишни маъқул кўрадилар. Шу сабабли ҳам уларнинг 
забонида замон категорияси турли вақт оралиқларини 
ифодаловчи шаклларга бой бўлса керак. 
Туркийзабон 
миллатларда 
ва 
кўпгина 
шарқ 
халқларида вақт идроки тамоман ўзгача. Бу маданиятларда 


269 
вақтнинг кечиши одамлар ва воқеалар билан боғлиқ эмас, у 
– даврий ҳаракатда. Одамлар ўз фаолиятларида ушбу 
даврийлик аксини кўрадилар ва унга мослашади. Вақт 
айланма халқа атрофида ҳаракатланганидек, инсон 
фаолияти ҳам (табиат, борлиқдаги воқеалар каби) бир 
босқичдан иккинчисига ўтиб, давра атрофида кечаверади. 
Шарқликлар ғарбликлардан фарқли равишда, ҳар бир 
ҳаракатга киришишдан олдин узоқ мулоҳаза юритишга 
тайѐрдирлар. Ҳар бир қадам олдинги даврга нисбатан 
қўйилади. 
«Вақт» тушунчасини даврий кўринишда идрок этувчи 
миллатлар ўтган ва келаси замонларни идрок қилишда 
ғарбликлардан тубдан фарқ қиладилар. Вақтни узунчоқ 
(орқага қайтмайдиган) чизиқ кўринишида тасаввур 
қиладиган маданият вакиллари ўтган замонга орқада 
қолган ҳодиса сифатида қараб, келажакни «пешона»да 
турган умидбахш ҳодиса деб қабул қиладилар. Шарқ 
маданиятининг асосий қисмида ўтган замон, аксинча, 
доимо кўз олдидаги даврдир, у кўриниб турганлиги учун 
ҳам биз бу давр таъсиридамиз, ундан сабоқ оламиз. 
Мадагаскарда яшовчи элатларда бирор бир фаолиятни 
бажаришдан олдин вақтни ҳеч қандай аямасдан ўз 
аждодлари 
суякларини 
қазиб 
олиб, 
улар 
билан 
маслаҳатлашиб олиш одати бор экан. Келаси замон эса, 
аксинча, худди уларни орқадан қувиб келиб, атрофда 
айланиб, кейин яна орқага (ўтмишга) қайтадиган даврдек 
тасаввур қилинади. 
«Вақт» тушунчасининг бу тарзда турлича идрок 
этилиши мулоқотнинг кечишида, унинг миллий-маданий 
нормаларида ўз аксини топмай қолмайди. Айнан шу 
қоидаларнинг таъсирида Шарқда мулоқот матни кўпроқ 
ритуалликка, маросимий тусга мойилроқ. Италянлар, 
испанлар ва бошқа айрим европаликлар учрашув ва 
мулоқотда 
асосий 
эътиборни 
эмоционалликка, 


270 
кутилмаганда ижро этиладиган ҳаракатларга қаратадилар, 
японлар, корейслар ҳар қандай тадбирни босқичма-босқич, 
ҳар бир босқич бошланиши ва тугалланишини аниқ 
чегаралаш, бу чегарани шаклан белгилашга уринганлар. 
Юқорида келтирилган «вақт» концептининг турли 
маданиятлар вакиллари идрокидаги фарқлари ушбу 
концептнинг грамматикалашуви жараѐнига ҳам ўз 
таъсирини ўтказади. Масалан, туркийзабон халқларда 
ўтмишдан сабоқ олиш, аждодлар тажрибасига таяниш, 
маънавий қадриятларга эҳтиром ниҳоятда кучли. Шунинг 
учун ҳам туркий тиллар грамматик тизимида ўтган 
замонни ифодаловчи феъл шакллари миқдор жиҳатидан 
ҳозирги ва келаси замон шаклларидан кўпроқ. 
Ўзбек тили грамматикасига оид қўлланмаларда замон 
категориясини 
ифодаловчи 
шакллар 
қуйидагича 
тавсифланади: 
1)Ўтган замон: 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish