майдон назарияси
нуқтаи назаридан
ѐндашувдир, чунки бундай ѐндашув «сатҳларни қатъий
чегаралашга чек қўйиб, оралиқ ҳодисаларни «қарама-
қаршиликлар умумийлиги» ва шу йўсинда узвийлик
асосланадиган «боғловчи ҳудудлар» сифатида талқин
қилиш имконини беради» (Павлов 1996: 110).
Лисоний таҳлилнинг фалсафий асосида, сўзсиз,
диалектик муносабатлар туради ва лисоний белгилар
моҳиятини, уларнинг тизимга доир хусусиятларини
ўрганишда диалектиканинг
умумийлик ва хусусийлик
категориал хусусиятлари муносабатига таянмоқ лозим
(қаранг: масалан, Шахобиддинова 2001; Набиева 2007).
Диалектика категорияларининг лисоний фаолиятдаги
«изи»ни топмасдан туриб, диалектиканинг тил тизимидаги
аксини яққол кўрмасдан туриб, илмий таҳлилда объектив
натижаларга
эришиб
бўлмаслиги
аниқ.
Бироқ
диалектикани тушунишнинг ҳам ўз йўли бор
. Биринчидан,
яқинда
Санкт-Петербурда
ўтказилган
анжуманда
айтилганидек, «ҳеч ким диалектикани ўқишни истамайди,
чунки бу оғир ва зерикарли машғулотдир» (Павлова 2007:
196). Ҳа, ҳамкасбимиз Анна Владимировна Павлованинг
бу фикрига қўшиламиз. Диалектикани ҳар ким ўзича
тушунишга ҳаракат қилади, баъзан ўқиѐтгани айрим
парчалар бўлиб, диалектиканинг моҳияти ҳақида тўлиқ
тасаввурга эга бўлиш имконини бермайди. Энг хавфлиси –
диалектик
муносабатларни,
улар
негизидаги
категорияларни бир томонлама (ўз илмий эҳтиѐжига
мослаштирган ҳолда) талқин қилиш ҳолатлари ҳам мавжуд.
Умумийлик ва хусусийлик муносабати талқинида ҳам
шундай ҳолатлар учрайди.
Маълумки, умумийлик ва хусусийлик билиш
жараѐнида
ҳосил
бўладиган
тафаккурнинг
илк
шаклларидир. Инсон борлиқни «ўзлаштириши» жараѐнида
дастлаб хусусий белгиларга эътиборни қаратиб, кейин
224
хусусийликлар қиѐси асосида умумийликни ўзлаштиради.
Немис файласуфи Ҳанс-Георг Гадамер, ўз юртдошлари
Ф.Шлеермахер ва В.фон Ҳумбольдт фикрини давом
эттириб, хусусийликни (индивидуалликни) «охирига етиб
бўлмайдиган сир» дея таърифлаганлигини (Гадамер 1988:
238) билсак ҳам уни ҳеч қачон тасодифий ҳодисалар
қаторига киритмаймиз. Аксинча, хусусийликни
системани
ҳеч қачон бузмайдиган диалектик ҳодиса
сифатида талқин
қилиш ҳақиқатга яқиндир.
Илмий билиш жараѐнида қўлланиладиган методлар
диалектиканинг
«ва-ва»
ҳамда
«ѐки-ѐки»
мантиқий асосига
таянади. Булардан бири («ѐки-ѐки») тилшуносликда
қарама-қаршиликлар, оппозициялар қаторини ажратиш ва
шу қаторларга кирувчи лисоний ҳодисаларни фарқлаш,
тизимлаштириш мақсадида қўлланишини биламиз. Аммо
«ва-ва»
диалектикасининг илмий билиш жараѐни учун
қанчалик
муҳим
эканлигини
ҳануз
охиригача
англамаѐтгандекмиз. Сўзсиз, ўрганилаѐтган объектнинг
икки белгиси (масалан, умумийлик ва хусусийлик) бир хил
«куч» га, қийматга эга бўлмаслиги, уларнинг бири кўзга
яққол ташланиб, иккинчиси эса «яширин» бўлиши мумкин.
Лекин қийматнинг нотекислиги доимий эмас, унинг муҳит,
вазиятга нисбатан ўзгариб кетишини ҳам инкор этмаслик
лозим. Шундай экан, ҳар бир объектни билиш жараѐнида
унинг барча хусусиятларига эътиборни қаратиш ҳамда
«ва-
ва»
диалектикаси асосида ѐндашиш талаб қилинади.
Шу хусусда, диалектиканинг яна бир бошқача
талқини мавжудлигини ҳам эслатмоқчиман. Ўтган асрнинг
ўрталарида
Франкфурт
файлафуслари
гуруҳининг
назариѐтчиси Теодор Адорно ижтимоий ҳаѐт, жамият
тараққиѐтини таъминлашда хусусийлик, алоҳидаликка оид
ҳодисаларнинг муҳимлигини ва умумийликни сақлаш учун
хусусийлик бўлиши талаб қилинишини яна бир карра
таъкидлаш истагини билдиради. Ушбу таъкиднинг изоҳини
225
у самовий жисмлар тизимидаги ўзгаришлар тартибидан
излайди.
Маълумки,
астрономияда
«
Do'stlaringiz bilan baham: |