Шаҳриёр сафаров



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/89
Sana31.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#520612
TuriМонография
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   89
Bog'liq
А3 Ш Сафаров Прагмалингвистика 2008

 


221 
IX-боб
.
Нутқий мулоқот тизими бирликлари ёхуд 
дискурснинг тузилиши ва унинг таҳлили 
 
Илмий билим инсон ақлий фаолиятининг энг юқори 
босқичида ҳосил бўлади. Илмий билиш мақсади «амалий 
фаолият предметларининг бирор бир маҳсулотга айланиш 
жараѐнини» (Шермуҳамедова 2007: 25) кузатишдир. Бу 
жараѐннинг кечиши объектларнинг тараққиѐти ва 
ўзгаришини таъминловчи қонуниятларга асосланади. Шу 
сабабли илмий фаолиятнинг асосий вазифаси ушбу 
қонунуиятларни аниқлашдир. Собиқ совет тузуми даврида 
тилшунослик фани ўз тадқиқ объектини аниқлашда ва 
ушбу объектни қай йўсинда таҳлил қилишда турли 
қийинчиликларга дучор бўлганининг турли сабаблари 
бўлиб, бундай сабаблардан бири таҳлил тамойиллари 
танловининг аниқ эмаслиги эди. Ўша даврда ижод қилган 
болгар файласуфи Тодор Павлов систем-структур 
таҳлилнинг асосий камчилиги унинг диалектик ва тарихий 
материализм тамойилларига ѐт эканлигида деб ҳисоблайди 
(Павлов 1969: 127). Файласуфнинг бу фикрини 
маъқуллаган тилшунос Ф.П.Филин илмий билишнинг (шу 
жумладан, тилшуносликнинг, лисоний таҳлилнинг ҳам) 
асосини фақатгина марксизм-ленинизм таълимотига 
таянган диалектик - материализм методидан излаш лозим, 
деб жар солганлиги эсимизда (Филин 1970: 24). 
Айтиш жоизки, тилшунослик фанининг фалсафий 
асослари ҳақидаги адабиѐтларни варақлаганимизда, бирор 
бир методологик йўналишнинг батамом ҳукмронлиги 
тўғрисидаги бундай даъволарни бошқа муаллифларда ҳам 
учратиш мумкин. 
Қизиқ, тилшунослик фанини ягона бир мафкуравий 
«қафас»га қамаб қўйиш, унинг таҳлил тадқиқини алоҳида 
бир фалсафий йўналиш ѐки ғоя билан боғлаш қай даражада 
ўзини оқлар экан?! Бундай саволга шу заҳотиѐқ жавоб 


222 
бериш қийин, жавобга шошилсак, янги чалкашликларнинг 
пайдо бўлишига сабаб бўлишимиз мумкин. 
Авваломбор, тилшунослик фанининг тадқиқ объекти 
ҳақидаги масалада бир тўхтамга келиш керакмикан?! 
Маълумки, табиий фанларда тадқиқ объекти сифатида 
«идеал объектлар» деб номланадиган мавҳум назарий 
қурилмалар танланиб, уларнинг таҳлилига назарий 
қонуниятлар тадбиқ қилинади. Масалан, назарий физикада 
бундай идеал объектлар қаторига моддий (материал) нуқта, 
инерция тизими, идеал газ кабилар киради. Тилшуносликда 
ҳам худди шу турдаги идеаллаштирилган объектларни 
мавҳум қурилма –моделларни топиш истаги йўқ эмас. 
Бунинг мисоли сифатида тил тизимининг турли сатҳларига 
оид ва шу сатҳларнинг асосий бирликларга бўла оладиган 
турли «эмик» бирликларни («фонема», «морфема», 
«лексема», 
«синтаксема» 
ҳамда 
янада 
мавҳумроқ 
эшитиладиган «семема», «прагмема», «текстема» кабилар) 
келтириш мумкин. Албатта, бундай идеаллаштириш 
ҳаракатини ва ажратилган мавҳум қурилма – бирликларни 
сатҳлар тизимида маълум ҳудудларга, «токча»ларга 
жойлаштириш ҳаракатини (бундай истакнинг охирги 
намуналаридан бири сифатида қаранг: Мухин 2007) 
бутунлай 
инкор 
этиб 
бўлмайди. 
Бу 
ҳаракат 
тизимлаштириш истагини амалга ошириш усулларидан 
биридир. Аммо тил қурилишини қатъий чегарадаги 
қаватма-қават тузилишга эга бўлган тизим кўринишида 
тасаввур қилиш қийин. Тилнинг қаватлари ўртасидаги 
чегара ўта заиф, сатҳлар бири иккинчисига сингиб кетади 
ва бирликлар ҳам бири иккинчисига кўчиб юришади-ку, 
уларнинг тил умумий тизимининг қайси қисмига 
оидлигини аниқлаш катта қийинчиликлар туғдиради. 
Албатта, тилшунослар бу хилдаги «кўчманчи», «ярим 
ҳудудли» ҳодисаларни тизимга жойлаштириш йўлини ҳам 
топишган. Уларнинг фикрича, тил қурилиши таҳлилининг 


223 
маъқул услуби унга 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish