Шаҳриёр сафаров



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/89
Sana31.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#520612
TuriМонография
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   89
Bog'liq
А3 Ш Сафаров Прагмалингвистика 2008

«Эй, овозларингни ўчиринглар, 


148 
сизларнинг дастингиздан уйқу борми, йўқми?» 
десангиз, 
уларнинг шахсиятига тегишингиз аниқ. Бундай ҳолда 
«Қўшнилар, илтимос, кўп жанжаллашаверманглар, бир оз 
ҳордиқ 
чиқаришга 
имкон 
бермаяпсизлар!»
дейиш 
маъқулроқмикан? Чунки ҳар бир инсон ўз шахсиятини 
ҳурмат қилади ва шу қадрни бошқалардан ҳам кутади. 
Биз ўзгаларнинг ҳурматини сақламоқчи бўлсак, 
уларнинг ижтимоий қадрини, имиджини сақлашга ҳаракат 
қилишимиз керак. Прагмалингвистлар «салбий» ва 
«ижобий» образларни (negative face and positive face) 
фарқлайдилар. «Салбий образ» инсоннинг мустақил 
бўлишга, 
эркин 
ҳаракат 
қилишга, 
ҳеч 
қандай 
мажбурийликка бўйин эгмасликка интилишидир. Айтиш 
жоизки, инглиз тилидаги negative сўзи бу атамада ҳеч 
қандай «ѐмон» маъносини англатмайди, у ушбу 
қўлланишда positive face атамаси таркибида positive 
«ижобий» тушунчасига қарама-қарши қўйилмоқда. Positive 
face «ижобий образ», ўз навбатида, бошқаларга маъқул 
бўлишга, ѐқишга, уларнинг ҳурматига эришишга бўлган 
истакдир (Yule 1996: 62). Бошқача айтсак, «негатив образ» 
алоҳидаликка, мустақилликка интилиш, «ижобий образ» 
эса жамоада бўлиш эҳтиѐжидир. 
Мулоқот 
жараѐнида 
иштирокчилар 
ўзаро 
муносабатлар тенглигини таъминлаш учун коммуникатив 
мақсадга мос келадиган ҳаракатлар режасини тузадилар ва 
ушбу режани амалга ошириш имконини берадиган лисоний 
воситаларни танлайдилар. Коммуникатив мақсад ифодаси 
икки йўсинда кечиши маълум. Буларнинг бири 
интенциянинг яширин ифодаси бўлса, иккинчиси фикрни 
очиқ изҳор қилишдир. Яқинда ўқитувчиларимиздан бири 
қизиқ бир воқеани ҳикоя қилиб берди: Самарқандда 
ўтказилган анжуманда иштирок этиш учун келган 
пойтахтлик йирик бир профессор шаҳар марказий 
универмагини айланиш истагини билдиради-ю, яқинда 


149 
номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган, лекин ҳозирча 
ОАКдан тасдиқ олмаган ҳалиги ўқитувчимиз унга 
ҳамроҳлик қилади. Универмагда пойтахтлик меҳмон чарм 
курткани ѐқтиради ва уни кийиб, «Эҳ, аттанг, етарлича пул 
олиб келмабман-ку», деб ҳамроҳига мурожаат қилади. 
Тагмаънони англаган суҳбатдош тўғрисини айтиб қўя 
қолибди: «Домла, кечирасиз, менинг ҳам пулим йўқ». 
П.Браун ва С.Левинсонлар, коммуникатив мақсадни 
ифодалаш йўлларининг фарқига нисбатан «салбий ва 
ижобий ҳурмат»ни (negative and positive politeness) 
фарқлашни таклиф этадилар. Уларнинг биринчисида 
ўзгаларнинг вақтини олаѐтганлиги, эътиборни жалб 
қилаѐтганлиги учун, уларга етказилаѐтган «зарар»нинг 
ўрнини тўлдириш эҳтиѐжи бажарилади. Бинобарин, 
«Кечирасиз, банд эканлигингизни биламан, лекин менга 
мақолани ѐзишга ѐрдам бера олмайсизми?» 
Лекин худди 
шу илтимос интенцияси дўстона вазиятда, ижобий ҳурмат 
шароитида бошқа кўриниш олади: 
«Менга ушбу мақолани 
тугатишга ѐрдамлашиб юбор!» 
Икки 
турдаги 
ҳурмат 
стратегияларини 
фаоллаштирувчи лисоний воситалар тузилиши жиҳатидан 
ўзаро фарқ қиладилар. Масалан, салбий ҳурмат 
стратегиясини 
(negative 
politeness 
strategy) 
фаоллаштирувчи нутқий тузилмалар структура жиҳатидан 
мукаммалроқ кўринишга эга бўлиб, улар кўпинча 
билвосита нутқий актларни ифодаловчи тузилмалар (сўроқ 
гап, шарт майли ва ҳоказо) воситасида ҳосил бўлади. 
Билвосита ифодаланаѐтган, мазмунан унчалик аниқ 
бўлмаган, одатда шаклий жиҳатдан узун нутқий 
тузилмаларнинг қўлланиши сўзловчи ҳурмат ва қадриятни 
сақлашга уринаѐтганидан дарак беради. 
Юқорида номлари зикр этилган муаллифлар ҳурмат 
тамойили прагматик таҳлилини назарий жиҳатдан асослаб 
беришдан ташқари, ушбу тамойилни фаоллаштирувчи 


150 
воситалар, 
уларни 
қўллаш 
механизмларини 
тизимлаштирган ҳолда тавсифлашга ҳаракат қилиб 
келмоқдалар. Энг асосийси, бу мавзудаги изланишлар 
узлуксиз давом этмоқда, илмий нашрлар сони тобора ўсиб 
бормоқда (охирги библиографик кўрсаткичлардан бири: 
Dufon, et al 1994). 
Сўзсиз, ҳурмат тамойили қоидаларининг мулоқот 
жараѐнида фаоллашуви бошқа қатор социопрагматик 
ҳодисалар қуршовида кечади. Турли тамойил ва 
қоидаларнинг «учрашуви» одатда, мулоқот самарасига 
ижобий таъсир ўтказади, аммо бундай «учрашув»лар 
баъзан зиддиятли кечиши ҳам мумкин. Бинобарин, 
олижаноблик ва камтарлик қоидалари доимо ҳам ўзаро 
ҳамроҳ 
бўла 
олмайди, 
зеро, 
ўта 
олижаноблик 
мақтанчоқликка олиб келади. Мақтанчоқлик ва камтарлик 
бир-бирини инкор этувчи хусусиятлардир. 
Худди шунингдек, ҳамкорлик тамойилига оид бўлган 
сифат қоидаси ҳурмат тамойилининг маъқуллаш, таҳсин 
қоидасига мос келмаслиги ҳолатлари учрайди. Бирор киши 
ѐки нарсани мақтаѐтиб, ҳақиқатдан узоқлашишимиз, яъни 
ушбу шахсга (нарсага) унга хос бўлмаган сифатларни 
«тақаб» қўйишимиз ҳам ҳеч гап эмас. Боз устига, ўта 
камтарлик, ҳар қандай изоҳга ризолик ҳам сифат 
тамойилидан четлашишга, ҳақиқатдан узоқлашишга олиб 
келади. 
Хуллас, социопрагматик тамойил ва қоидаларнинг 
матнда фаоллашуви мулоқот мақсадига эришиш учун 
хизмат қилади. Ушбу тамойил ва қоидаларга амал қилишда 
ижтимоий муҳит ва нутқ вазияти ҳолатидан, уларни 
белгиловчи хусусиятдан келиб чиқмоқ даркор. Мулоқот 
вазияти эса бевосита маълум ижтимоий гуруҳ, маданият 
учун хос бўлган норма нуқтаи назаридан баҳоланади. 
Норма
маълум социумда қабул қилинган ижтимоий хатти-
ҳаракатлар намуналарини белгилаб беради, у умумий 


151 
қабул қилинган қоидалар асосида лисоний воситалар 
танловини бошқаради. Норма ҳурмат тамойили амалиѐти 
учун таянч нуқтадир ва коммуникатив мақсад ифодаси 
шаклни белгилаб беради. Энг қизиғи, тил бирликлари 
қўлланишини белгиловчи нормаларнинг ўзлари ҳам 
умумий аксиологик кўрсатмаларга амал қиладилар. 
Баҳоловчи кўрсатмалар эса кўпинча у ѐки бу маданиятга 
хос бўлишади. Масалан, Америка маданиятида бирор киши 
тўсатдан йиқилиб тушса, унинг аҳволини сўраш учун 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish