«Нега бунча ғулдирайсан, аниқроқ гапирсанг-чи!»
қабилидаги танбеҳни олиши ҳеч гап эмас. Худди
шунингдек, бошлиққа сўз қайтариш, унинг гапини бўлиш
нималарга олиб келиши ҳам маълум. Умуман, бировга
бўйсуниши керак бўлган шахснинг сергап бўлиши
мулоқотда ҳурмат тамойилидан чекинишдан бошқа нарса
эмас. Бекорга «таъби гапирган яхши, индамаган – ундан
яхши» ѐки «Гап билан шошма, иш билан шош» ҳикматлари
пайдо бўлмаган (Шомақсудов, Шорахмедов 1990: 81-82).
Кўп сўзлаш, ахборотни батафсил баѐн қилиш юқори
табақадагилар ҳуқуқи, тобе шахс эса «қулоқ осгани»
маъқулроқ. Шунинг учун ҳам сукутни алоҳида нутқий акт
сифатида ажратиш ва унинг воситасида бир қатор
коммуникатив
мақсад-мазмунни
ифодалаш
мумкин
(Крестинский 1990). Сукут сақлаш мулоқотда ўзига хос
лисоний белги вазифасини ўтайди ва турли нутқий
ҳаракатларни ифодалаш воситаси бўла олади. Мулоқотда
сукут сақлаш билан бир қаторда, мақсадли ҳаракат
намунаси ҳамдир. Бунинг изоҳи сифатида «Меҳробдан
чаѐн» романи қаҳрамонларининг ўзаро суҳбатидан мисол
келтириш мумкин:
...
Раъно отасининг тўйга кетгани ва сўзини айтди.
Анвар кулимсиради.
-Уч қават ҳовлида иккимиз ѐлғиз қолсак қандай бахт
бу?.. Бўлмаса мен дарбозани занжирлаб келай.
-Ҳа... занжирлаб келинг...
160
-Нега аччиғланасан, яхши қиз, мен ичкари кирсам,
меҳмонхонанинг ѐлғиз қолишини ўйламайсанми?
Раъно истиғноланди.
-Мен сизни ичкари таклиф қилгани чиқмадим, нима
ош қилишни сўрагали чиқдим.
-Мақсадингга тушуниб турибман, аммо сен ѐлғиз
зерикмагил деяпман.
-Мен.... зерикмайман..... қандай ош қилай?
-Қайси хилини буюрсам экан? – деб ўз-ўзига савол
берди Анвар. –Убрага уқувинг йўқ, паловни ланж қиласан,
сомсани ѐполмайсан, туппани кесолмайсан, сенга қайла
буюрғандан, атала қил деган яхши, чунки эзилтириб
юборасан, манти тўғрисида ўйлаш ҳам ортиқча... Яна шу
ҳолда қандай ош қилай, деб дўқ урганинг қизиқ.
-Мен уқувсиз бўлсам, ўзингиз ош қилинг.
-Мен ҳам ош қилишни яхши билмайман, шунинг билан
бирга дўқ ҳам урмайман,- деди Анвар. – Лекин икки ѐрти
бир бутун бўлсақ, эҳтимол яхши ош қилармиз... Сен бориб
ўчоқ ҳаракатини кўрабер, сабзи-пиѐз тўғрашни менга қўй,
хўбми, яхши қиз?
Раъно жавоб бермади, ўпка намойиши остида ичкари
жўнади. Анвар кулги ораси ташқарига чиқди...
(Меҳробдан
чаѐн. 1992. 445-б)
Анвар ва Раъно ўртасидаги муносабат асимметрик
хусусиятга эга бўлса-да, мулоқот ҳаракатларида бу тенглик
ўз аксини тўлиқ топмайди. Ўзбек нутқ одоби қоидалари
ўзига хос (Искандарова 1993; Мўминов 1997): қизлар нутқи
иффат, ибо этикаси доирасида шакл топади ва воқеланади.
Шу сабабли, катталар ва йигитлар берадиган саволларга
қизлар билвосита жавоб бериш йўлини излайдилар, баъзан
сукут сақлаб қўя қолишади.
Нутқий вазият симметрик муносабат доирасида юзага
келса, фикр изҳори анча очиқ, коммуникатив мақсадлар
аниқ ифодаланаѐтган нутқий ҳаракатлар ижросида кечади:
161
-Бугун қандай баҳонани ўйлаб келаяпсиз? – дея қарши
олди у (хотин).
-Оббо!-Тоҳирнинг тишлари ғижирлаб кетди. – Яхши
гап йўқ эканда бу уйда. Қачон қараса, тергагани тергаган.
-Тергашимга асос бор, - деди Гўзал тап тортмай. –
Қолаверса, яхши гапга қорин тўймайди
(Зулфия Қуролбой
қизи. Ёвузлик фариштаси. Т., 2005. -47 б).
Аммо симметрик вазиятда ҳам мулоқот тагмаъноли,
тумтоқ иборалар воситасида, лўнда ифодада кечиши ҳеч
ҳам истисно эмас:
-Овқатинг тайѐрми?
-Йўқ.
-Нима сабабдан?
-Билмайман.
-Истамадингми?
-Ҳа.
-Нега?
-Шундай.
Нутқий мулоқотнинг юқорида эслатилган ҳамкорлик
ва ҳурмат тамойиллари асосан тингловчи - адресантнинг
«фойдаси»ни кўзловчи тамойиллардир. Бу тамойиллар
симметрик ва носимметрик нутқий вазиятларда бир хилда
фаоллашадилар. Шахслараро мулоқот жараѐнида сўзловчи
ўз фойдасини ҳам унутмайди, у ўз шахсиятининг
қимматини кўрсатишга, ўз ҳурматини сақлашга уринади.
Шахсий қадрини сақлашга йўналтирилган тамойил
кўпинча носимметрик муносабатлар вазиятида намоѐн
бўлади. Ушбу тамойил, масалан, киноя мазмунидаги
нутқий ҳаракатлар ижросида фаоллашади, чунки табақа
пиллапоясида юқорироқ ўрин эгаллаган шахс – сўзловчи
пастки поғонада турган тингловчига киноя воситасида
таъсир ўтказишга ҳаракат қилади. Киноя қўполлик ва
қатъиятни бир оз бўлса-да, юмшатиш имконини беради
(Leech 1983: 142).
162
Маслаҳат мазмунидаги нутқий акт ҳам кўпинча
мулоқот асимметрик шароитда кўчаѐтганда ҳосил бўлади.
Т.Ҳадсоннинг
таъкидича,
маслаҳатга
эҳтиѐж
суҳбатдошлардан бири қийин ҳолатга тушганда туғилади
ва маслаҳат берувчи шахс уни қўллаб-қувватлашга
уринади (Hadson 1990: 286). Демак, маслаҳат бериш
ҳуқуқига ижтимоий мавқеи юқори бўлган (бу мавқе
доимий ѐки турли шароитларга нисбатан ўзгарувчан
бўлишини ҳам унутмайлик) шахс эгадир. Маслаҳат
вазиятининг ўзгариб туриши сабабли бўлса керакки,
сўзловчи ўз фикрини етказишда унчалик қатъият
билдирмасдан, ўзини холисона тутишга, бетарафдек
кўрсатишга ҳаракат қилади. Агарда қатъийлик кўрсатилса,
холисликдан йироқлашилса, авторитар вазият юзага келиб,
муносабатларнинг носимметриклиги кучаяди. Буйруқ,
фармойиш, кўрсатма каби авторитар хусусиятга эга бўлган
нутқий фаолият жараѐнида тингловчи бўлғуси ҳаракатни
танлаш ихтиѐридан қарийб маҳрум, у, сўзсиз, ижрога
маҳкум. Бундай шароитда мулоқот ҳамкорлиги бузилади, у
бир томонлама ҳамкорлик тусини олади. Директив нутқий
ҳаракатларнинг
қатъийлиги
«талаб
ижроси
учун
ажратилган вақтни чегаралаш йўли билан белгиланиши
мумкин (Пушкин 1990: 29). Масалан, «
Зудлик билан етиб
келинг!», «Ҳозироқ жавоб қайтаринг!», «Бир ҳафта
муддатда ижроси таъминлансин!»
каби фармойишлар
кўрсатилган вақтда бажарилиши лозим.
Хуллас, оламнинг ранг-баранг ва унда кечаѐтган
воқе-ҳодисаларнинг турли-туман бўлгани каби мулоқот
вазиятлари ҳам турли хусусиятларга эгадир. Улар ҳар хил
шароит,
муҳитларда
ҳосил
бўладилар,
мулоқот
иштирокчиларининг муносабатлари ижтимоий мавқега бир
хилда эга бўла олмайди. Айнан шу турли-туманлик
мулоқот тизимининг социопрагматик кўрсаткичларини,
ижтимоий
дейксис
қобиғини
ташкил
қилади.
163
Социопрагматик белгиларни эътиборга олмаслик нутқий
ҳаракатлар
жўялилиги
тамойилининг
талаблари
бузилишига олиб келади. Профессор Н.Маҳмудов яқинда
эълон қилган мақоласида нутқнинг жўялилик сифатини
таъминлаш
учун
сўзловчи,
ифодаламоқчи
бўлган
мазмундан
ташқари,
нутқий
вазиятни,
тингловчи
хусусиятларини, унинг ижтимоий мақоми, маданий-
маърифий
савияси
каби
факторларни
назардан
қочирмаслиги лозимлигини яна бир карра уқтирди. Олим
жўялилик тамойили талаби қондирилмаганлиги қандай
оқибатга сабаб бўлишини кичкинтойларга
«Соғликда
кўришайлик! Омон бўлсак, албатта, кўришамиз!»
каби
расмий мулоқот шаклидаги жумлаларни ўргатишга
интилиш мавжудлиги мисолида изоҳлаб берди (Маҳмудов
2007: 16).
Ҳақиқатдан ҳам, нутқ вазияти, суҳбатдошларнинг
ижтимоий
мавқеи,
улар
бажарадиган
нутқий
ҳаракатларнинг
ахлоқий-маънавий
нормаларга
оид
хусусиятлари кабилар мулоқот тизимининг муҳим
белгиларидир. Уларни тўлиқ бир мажмуа сифатида тадқиқ
қилиш прагмалингвистиканинг долзарб вазифаларидандир.
164
Do'stlaringiz bilan baham: |