Шаҳриёр сафаров



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/89
Sana31.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#520612
TuriМонография
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   89
Bog'liq
А3 Ш Сафаров Прагмалингвистика 2008

ижтимоий 
роли
туради. Мулоқот иштирокчиларининг айнан шу 
характеристикаси нутқий фаолиятнинг «қай даражада 
жорийланишига объектив ва субъектив равишда ўз 
таъсирини кўрсатувчи омил бўлиб хизмат қилади» 
(Мўминов, Расулов 2007: 71). Инсонларни маълум 
гуруҳларга бўлиш, ижтимоий табақалаштириш муаммоси 
билан социологлар муқаддам шуғулланиб келишмоқдалар. 
Россияда туғилиб ўсган ва шўролар даврида Америкага 
қувғин қилинган жамиятшунос П.Сорокин «ижтимоий 
табақалаштириш» тушунчасини инсонларнинг алоҳида 
гуруҳларини қуйи ва юқори табақали синфларга ажратиш 
мазмунида 
талқин 
қилади: 
«Ушбунинг 
(табақалаштиришнинг – Ш.С.) моҳияти, деб ѐзади 
П.Сорокин, - ҳуқуқ ва имтиѐзлар, жавобгарлик ва 
вазифалар, ҳукм ва нуфузнинг у ѐки бу жамоада нотекис 
тақсимланишидир» (Сорокин 1992: 302). 
Ижтимоий 
табақалаштириш 
муаммоси 
билан 
батафсил шуғулланган Г.Мейн, М.Вебер, Т.Парсонс, 
Т.Шибутани, Р.Тернер каби олимларнинг ушбу ҳодисани 
назарий жиҳатдан ўрганиш борасидаги хизматлари 
алоҳида. Худди шу олимлар 
ижтимоий статус
(мақом) ва 
ижтимоий роль
тушунчаларини фарқлашни таклиф 
қилишади. Санкт-Петербург университетининг профессори 
В.Ф. Сержантов (1990:187) ижтимоий статус «ҳар бир 


156 
алоҳида шахснинг жамият умумий структурасида 
эгаллаган ўрни» билан белгиланади деб ҳисоблайди. 
Шахснинг ижтимоий статусига нисбатан унинг жамиятда 
ва жамоада тутган ўрни белгиланади. 
Ижтимоий ўринни
фарқловчи кўрсаткичлар эса шахснинг касб-ҳунари, 
даромад манбаи, бойлиги, маълумоти кабилардир. Ана шу 
кўрсаткичларнинг нотекислиги жамоа тузилишидаги 
босқичлиликни таъминловчи шахслар (ѐки гуруҳлар) 
ўртасидаги 
ижтимоий 
масофани 
шакллантиради. 
Ижтимоий масофанинг
у ѐки бу сарҳадидаги шахсларнинг 
табақаланиши жамиятдаги имтиѐзлар тақсимотининг 
нотекислигидир (ҳукмдор-хизматкор, бошлиқ-хизматчи, 
зиѐли – саводсиз ва ҳоказо. 
Юқорида айтилганидек, ижтимоий статус шахснинг 
жамиятда тутган ижтимоий ўрни билан белгиланса, 
ижтимоий ролнинг мундарижаси эса унга ушбу жамиятда 
ажратилган талаблар мажмуасидан иборатдир. Поляк 
социологи Ян Шемпанскийнинг таърифича (1969: 71), роль 
«нисбатан доимий ва ўзаро боғлиқ ҳаракатлар тизимидир 
ва бу ҳаракатлар гуруҳ аъзолари учун хос бўлган у ѐки бу 
тарздаги намуналар асосида бажарилган бошқалар 
ҳаракатларига жавобдир». 
Ижтимоий статус ва ижтимойи роль тушунчалари 
ўзаро бир-бирини тўлдиришлари ҳақида ѐзган эдим 
(Сафаров 1991: 131). Социолингвист Л.П.Крысин қиѐси 
билан айтганда, статус «у ким?» саволига жавоб берса, 
шахснинг ролини аниқлаш учун «у нима қилаяпти ѐки 
қандай фаолият билан банд?» саволига жавоб излаш керак 
(Крысин 1989: 134). Энг асосийси, шахснинг ижтимоий 
мавқеига оид ушбу тушунчалар тил тизимида бевосита ўз 
аксини топади. Лисоний бирликларнинг маъносида 
ижтимоий 
бўлакларнинг 
мавжудлиги 
масаласи 
семасиологларни анчадан буѐн қизиқтириб келаѐтган 
бўлса, социолингвистика ва прагмалингвистикада асосий 


157 
эътибор ижтимоий мавқега оид ҳодисаларнинг мулоқот 
тизимидаги ўрнига қаратилмоқда. Кейинги йилларда изчил 
тараққий этаѐтган гендер тилшунослигининг асосий тадқиқ 
объекти 
айнан 
ижтимоий 
белги 
бўлмиш 
жинс 
ҳодисасининг лисоний фаолиятда акс этиши муаммосидир. 
Воқелик тил тизимининг барча сатҳларида, лисоний 
фаолиятнинг турли босқичларида турлича акс этади. 
Воқеликнинг лисоний акси, нафақат, инсоннинг лисонда 
ифода топадиган тажрибасидан иборат, балки унинг 
шахсининг мулоқот жараѐнидаги ифодаси ҳамдир. Ҳар бир 
шахснинг 
мулоқот 
жараѐнидаги 
иштироки 
унинг 
ижтимоий мавқеига, бажараѐтган вазифаси, эгаллаган 
ўрнига нисбатан кечади. Демак, коммуникантларнинг 
ижтимоий 
мавқеи 
ва 
шахсий 
психофизиологик 
хусусиятлари билан боғлиқ белги-ларнинг мулоқот 
жараѐнидаги ифодасини ўрганиш лисон ва воқелик 
муносабати муаммоси илмий таҳлил учун муҳимдир. Ушбу 
мавзу у ѐки бу даражада Ю.Н.Караулов (1987), И.П.Сусов 
(1989), 
Е.В.Сидоров 
(1989), 
Г.Г.Почепцов 
(1986), 
Ш.Искандарова (1993), С.Мўминов (1997), У.Лабов (Labov 
1974), Д.Ҳаймс (Hymes 1964), B. Ниполд (Niepold 1970) 
кабиларнинг 
тадқиқотларида 
ѐритилган. 
Айниқса, 
Волгоград педагогика университетининг профессори 
В.И.Карасикнинг бу мавзу тадқиқига қўшган ҳиссаси 
алоҳидадир (Карасик 1989; 1992). 
Шахс 
ижтимоий 
мавқеини 
фарқлаш 
унинг 
коммуникатив фаолиятини ўрганиш учун муҳимдир. 
Ижтимоий статус ва роллардаги фарқлар албатта мулоқот 
бирликларининг социопрагматик хусусиятларида «из» 
қолдиради. Дунѐдаги барча тилларда бевосита мулоқот 
иштирокчиларининг ижтимоий мақомига ишора қиладиган 
нутқий мулоқот шакллари мавжудлигини биламиз. Бу 
шаклларда юқори даражада ифодаланган ижтимоий-
дейктик ахборот мавжуд ва улар қатъий тартибли 


158 
тизимларда (парламаент, суд, армия, дипломатия, кабилар) 
фаоллашадилар. Масалан, дипломатия мулоқоти асосан 
халқаро 
муносабатлар 
нормалари 
кўрсатмалари 
доирасидаги роллар ижросидан иборат. Шунинг учун ҳам 
дипломатлар, ягона бир «ижтимоий майдон» вакиллари 
сифатида қатъий регламентдаги ижтимоий статусли 
муносабат 
талабларига 
жавоб 
берадиган 
нутқий 
ҳаракатларни бажарадилар (Сафаров 2000: 13). Сиѐсий 
мулоқот доирасида эса қатъий норма талаблари билан бир 
қаторда, нутқий шакллар танловида бир оз бўлса-да, 
эркинлик сезилади. Чунки сиѐсий арбоб адресант – 
тингловчиларга тезкор таъсир ўтказиш учун, мулоқот 
стратегиясини 
сақлаган 
ҳолда, 
унинг 
ижросини 
таъминловчи турли воситалардан фойдаланишга ҳаракат 
қилади, лисоний фаолият амаллари шаклларини ўзгартириб 
туради (Шенгал 2000; Омен 2000; Loseph 2006). 
Лисоний фаолият жараѐнида мулоқот шакли ва тил 
бирликларининг танловида суҳбатдошнинг ижтимоий 
табақаси инобатга олинади. Аммо бундай табақалаштириш 
кўп 
ҳолларда 
нутқ 
вазияти 
билан 
боғлиқдир. 
Иштирокчиларнинг ижтимоий табақаланишига нисбатан 
симметрик ва носимметрик вазиятлар фарқланади (Крысин 
1989: 137). Айрим олимлар бу ҳолларда «горизонтал ва 
вертикал вазиятлар» тушунчаларини қўллашни маъқул 
кўришади ва бунда ҳукмдорлик, нуфуз инобатга олинса, 
табақалаштириш вертикал тус олади, ижтимоий мавқе 
масофаси назарга тутилганда, горизонтал табақалаштириш 
юзага келади (қаранг: Грайс 1985; Карасик 1992; 
Третьякова 1995; Winter and gardenfors 1995). Менимча, 
ушбу вазиятларнинг бу турдаги фарқланиши уларнинг 
иштирокчилари 
ўртасидаги 
муносабатларнинг 
хусусиятлари билан боғлиқ. Зеро, мулоқот муҳити ўз-
ўзидан, мавҳум ҳолда симметрик ѐки носимметрик 
кўриниш ололмайди. 


159 
Мулоқот иштирокчиларининг муносабати, улар 
бажараѐтган ижтимоий рол асимметрик (нотекис) бўлса, 
одатда, коммуникация тамойили қоидаларига қатъий амал 
қилиш талаб қилинади. Тобе ўриндаги коммуникант 
нутқий ҳаракат танлови қоидаларига сўзсиз амал қилиши 
лозим. Масалан, тобе шахс ўз хўжайини ѐки бошлиғига 
илтимос, шикоятини аниқ етказиши лозим. Акс ҳолда, 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish