Шаҳриёр сафаров



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/89
Sana31.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#520612
TuriМонография
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   89
Bog'liq
А3 Ш Сафаров Прагмалингвистика 2008

1)
 
Навоий:
Қўрқма! (Узукни олиб томоша қилади.) 
Қимматбаҳо узук. Катталар хизмати эвазига мукофот 
қилиб берса арзийдиган узук. Ма! 
2)
Ҳусайн:
Кошки, бошқа амирлар ҳам авомнинг 
тилини билса? Кошки ўзгаларни ғийбат қилувчилар ўз 
нуқсонларини ҳам билсалар!
(Мажидиддинга киноя) 
Хуллас, мулоқот самарасини таъминловчи қоидалар 
турлича, уларнинг сони Ҳ. Грайс ажратган икки жуфт 
максима билан чегараланмайди. Шу ўринда Ҳусайн воиз 
Кошифий суҳбат, гапириш одоби ўн олти (мартабага 
етганлар учун – саккизта ва мартабага етмаганлар учун - 
саккизта) тамойилга амал қилишни талаб этишини қайд 
қилиб кетганлигини эслатмоқчиман: «Агар мартабага 
эришганлар суҳбатда қайси қоидаларга амал қилиши керак, 
деб сўрасалар, айтғил, қуйидаги саккиз қоидани эсда 
сақлашлари керак: биринчидан, ҳар кимнинг аҳволига 
қараб, муносиб сўз айтсин. Иккинчидан, дағаллик 
қилмасдан, лутф ва мулойимлик билан гапирсин. 
Учинчидан, гапираѐтганда, табассум қилиб, очилиб 
гапирсин. Тўртинчидан, овозини баланд кўтармасин, 
эшитувчиларга малол келмайдиган қилиб гапирсин. 
Бешинчидан, одамларга нафи тегадиган маъноли гапларни 
гапирсин. Олтинчидан, агар сўзнинг қиммат-қадри 
бўлмаса, уни тилга олмасин, чунки улуғларнинг сўзи 
бамисоли уруғдир, агар уруғ пуч ѐки чириган бўлса, уни 
қаерга экманг, униб чиқмайди» (Кошифий 1997: 227). 
Мартабага етмаганларнинг суҳбат одоби ҳам 
саккизта: «биринчидан, сўрамагунларича гапирмасин. 


142 
Иккинчидан, гапираѐтганда овозини баланд кўтармасин. 
Учинчидан, 
гапираѐтганда 
ўнгу 
сўлга 
қарамасин. 
Тўртинчидан, ғаразли ва кинояли гапларни гапирмасин. 
Бешинчидан, қаттиқ гапирмасин ва бетга чопарлик 
қилмасин. Олтинчидан, пушаймон бўлмаслик учун ўйлаб 
гапирсин. Еттинчидан, одамлар гапини бўлиб, сўз 
қотмасин. Саккизинчидан, кўп гапирмасин. Чунки кўп 
гапириш ақли ноқислик белгисидир. Оз бўлса ҳам, аммо 
соз гапиришни шиор этсин» (Ўша асар, 227-228 бетлар). 
Ғарб прагмалингвистлари ҳам Ҳ. Грайс таснифидан 
охиригача қониқмадилар. Жеофри Лич (Geoffry Leech 
1988) самарали мулоқот қоидаларини шахслараро 
муносабат доирасида ва матн сатҳида алоҳида кўринишда 
намоѐн бўлади, деб ҳисоблайди. Биринчи гуруҳга оид 
қоидалар ботиний нутқ жараѐнида, яъни мулоқот 
бирлигининг 
мақсади 
(интенционал 
қисми) 
шаклланаѐтганда, когнитив фаолият босқичида амалда 
бўлади. Иккинчи гуруҳ қоидалари эса концептуал 
мазмуннинг лисоний воқеланиши жараѐнида фаоллашиб, 
нутқий тузилмаларнинг ҳосил бўлишида ўзига хос 
тартибга солувчи механизм –регулятор вазифасини ўтайди. 
Натижада, мулоқот риторикаси икки турга ажралади: 
1.
Шахслараро муносабат риторикаси: ҳурмат, 
ҳамкорлик ва киноя тамойиллари асосида амалга ошади; 
2.
Матн риторикаси: ахборотни идрок этиш ва 
англаш тамойили, тежамкорлик тамойили, аниқлик ѐки 
яққоллик тамойили, маънодорлик ѐки ифодадорлик 
тамойили. 
Маълумки, нутқ шаклланиши дастлаб когнитив 
фаолият босқичидан ўтади, яъни ботиний (ички) нутқ 
жараѐнида бўлғуси нутқий тузилманннг намунавий 
қолиплари 
шаклланади. 
Бундай 
намуналар 
турли 
кўринишда бўлади. Сўзловчининг вазифаси – ушбу 
намуналардан бирортасини танлаш. Танловни бошқариш 


143 
шахслараро 
муносабатлар 
доирасида 
фаоллашувчи 
қоидалар зиммасига тушади. Сўзловчи онгида мавжуд 
бўлган ва кўзланган коммуникатив мақсадга эришиш 
имконини берадиган нутқий тузилмалар мажмуаси ушбу 
шахснинг прагматик заҳираси ва имкониятидир. Ушбу 
мажмуанинг миқѐси кенг ѐки торлигига нисбатан танлов 
имконияти ҳам эркинлашади ѐки чегараланади. 
Баѐн ва ифода усули танлови эса матн риторикаси 
қоидалари билан боғлиқ. Сўзловчи мавжуд бўлган риторик 
заҳира имкониятларидан фойдаланган ҳолда тафаккурда 
юзага келган ва маълум иллокутив мазмунга эга бўлган 
концептни матнга кўчиради. Концептнинг нутқий вазият 
матнида воқеланиши аниқ бир ифода шаклини танлаш 
воситасида амалга оширилади. 
Ж.Лич, С.Левинсон, П.Браун, Р.Лакофф, Г.Каспер ва 
бошқалар мулоқот бошқарувида 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish