Шаҳриёр сафаров



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/89
Sana31.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#520612
TuriМонография
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   89
Bog'liq
А3 Ш Сафаров Прагмалингвистика 2008

«Изоҳга ҳожат йўқ», 
«Тилимда қулф»
йўсинидаги жавоб олиши мумкин. Шу 
турдаги иборалар ифодалайдиган маълумот, албатта,


138 
етарли даражада эмас. Аммо тингловчининг ушбу 
контекстдан етарли ахборотга эга бўлиши, жавобни 
олдиндан билиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Демак, айрим 
тамойиллардан чекиниш мулоқот ҳамкорлигини тўлиғича 
йўқотмайди, чунки бундай ҳолларда ахборотнинг маълум 
қисми тагмаъно (яширин мазмун) кўринишига эга бўлади. 
Мулоқот тамойилларидан чекиниш ва тагмаънони излаш 
бевосита матн импликатурасини ўрганишга ундайди. 
Дарҳақиқат, 
ўзаро 
ҳамкорлик, 
бир-бирини 
тушунишга интилиш мулоқот самарасининг асосий 
талабидир. Ҳатто «девор орқасидан туриб» сўзлашув 
шароитида ҳам мулоқотдошлар «даврий (шу ҳолатга хос) 
мулоқот мақсадига, қизиқишга» (transitory conversational 
interests – Grice 1975:48) эга бўлишлари талаб қилинади. 
Шунинг билан биргаликда, кундалик ҳаѐтда ушбу талабга 
тўлиғича мос келмайдиган ҳолатлар ҳам мавжуд, Масалан, 
сўкишиш, жанжаллашиш вазиятларида қайси турдаги 
мулоқот ҳамкорлиги тамойилига амал қилинади, деган 
саволга жавоб топиш қийин. 
Ҳар 
ҳолда 
мулоқотнинг 
айрим 
максима 
– 
тамойилларидан чекиниш кузатиладиган ҳолатларда ҳам 
умумий принцип – ўзаро ҳамкорлик маълум даражада 
сақланмоғи даркор. Бу тамойилдан чекиниш фақатгина 
юзаки, шаклан бўлиб, ҳақиқатда эса, яширин бўлса ҳам, 
мавжуд бўлади. Чунки сўзловчи ҳамсуҳбатига аниқ 
мазмундаги ахборотни етказиш мақсадини кўзлайди. Буни, 
масалан, буддизм ғояларини тарғиб қилувчи дзэн 
таълимотига оид пандлар тўплами «Би янь лу» (юнонча – 
«Хэкиган року») матнида учрайдиган «
Тўғри – бу тўғри. 
Афсусдаман
» (23-коан) каби мисра изоҳида кўришимиз 
мумкин. Дастлабки ўқишда сифат ва сон тамойилларидан 
чекиниш бордек (сўзлар такрори, мантиқий боғлиқлик 
талаби бузилган), аммо фикрни бу усулда ифодалаш дзэн 
таълимоти учун умумий ҳолат: устоз шогирди саволларига 


139 
жавоб беришда ўзини саволни эшитмагандек, шогирд 
истагини сезмагандек тутади. Шогирддан бундай «сўз 
ўйини»га иштирок этиб, мулоқот санъати мўъжизаси 
сирларини эгаллаши талаб қилинади (Юнгер 2005: 296-
297). 
Буюк Конфуций Ци вилояти князи Цзяннинг давлат 
бошқаруви сирлари ҳақидаги саволига қуйидаги жавобни 
беради: «Фақатгина подшоҳ – подшоҳ, вазир-вазир, ота-
ота, ўғил-ўғил бўлган жойдагина ҳукумат (бошқарув)
мавжуддир». Нуқул тавтолик жуфтликлардан иборат 
бўлган бундай нутқий тузилмада миқдор тамойили 
унутилгандек. Аслида, Конфуций ифода қилаѐтган 
фикрини мазмундор ифодалаш тарафдори. Тўғрида, 
мамлакатни тўғри идора қилиш учун подшоҳ подшоҳлик 
қилмоғи, вазир ўз вазифасини ижро этиш сифатига эга 
бўлмоғи, ота оиланинг ҳақиқий бошлиғи эканлигини 
исботлаши, ўғил эса ота-она ҳурматини бажо келтириши 
зарур. Бундай мазмун, тагмаънони имплицит, яъни 
ботиний ифодалаш Конфуций таълимоти маънавий-этик 
ғоялари тарғиботининг асосий услубларидандир (Сорокин 
1985: 107-108). 
Фикрни бу йўсинда ифода этиш услуби Шарқ 
фалсафасида, пандномаларида кенг қўлланиши барчага 
маълум. Алишер Навоийнинг мухлиси ва дўсти, футувват 
илмининг тарғиботчиларидан бўлган Ҳусайн Воиз 
Кошифийнинг шогирд тушишнинг шарт-шароитлари 
ҳақидаги фикрини олайлик: «Агар шогирдликнинг биноси 
ниманинг устига қурилади, деб сўрасалар, иродат устига 
қурилади, деб жавоб бергин. Агар иродат нимадир деб 
сўрасалар, самоъ ва тоатдир деб айтгин. Агар самоъ 
(эшитиш) ва тоат нимадир деб сўрасалар, нимаики устоз 
айтса, уни жон қулоғи билан эшитиш, чин кўнгил билан 
қабул қилиш ва вужуд аъзолари орқали амалда адо 
этишдир, деб айт. Агар шогирд учун нима яхши деб 


140 
сўрасалар, пок эътиқод деб айт, чунки фақат эътиқод 
кишини муродига етказади» (Кошифий 1997: 198). 
Алишер 
Навоий 
авлиѐларнинг 
энг 
комил 
раҳнамоларидан бири деб билган Фаридуддин Аттор 
«Мантиқ -ут тайр» («Қуш тили мантиғи») асарини 
тугатгач, ўз ўқувчисига хитоб қилади: «Эй ўқувчим, 
дардли дил билан бу девонга кир (китобни варақла), 
жондан кечиб бу айвонга қадам қўй. Жон кўринмай қолган 
ана шундай майдонда, балки майдон ҳам кўринмай қолган 
(вақтда), агар дард билан унга кирмасанг, унда бир гард-
ғубор ҳам сенга юз кўрсатмайди. Кўнглингда агар дард 
қўзғолиб, мақсад сари интилсанг, агар қадам ташламоқчи 
бўлсанг – мақсад сари қадам қўй. Ноумидлик – бахтсизлик 
озуқанг 
бўлмай 
туриб, 
ҳайрон 
қалбинг 
қайта 
тирилармидир? Сен дард ҳосил қил, чунки дармону 
давойинг шу дарддир. Икки оламда жоннинг дориси ҳам 
шу дарддир. Эй йўловчи, менинг китобимга шоирлик ва 
кибру ҳаво билан боқма. Дафтаримга ишқ дарди юзасидан 
қара, шунда юздан бир дардимга ишончинг ортар балки. Бу 
йўлга кирганларга дард юзасидан боққан кишигина бизни 
тушунади, ҳамдард бўлади, ишқ давлатига эришади» 
(Фаридуддин Аттор 2006: 219). 
Атторни бу сатрлар битигида миқдорий сифат 
тамойилига амал қилмасликда айблаб бўлармикан?! Йўқ. 
Бу, биринчидан, жанр услуби, иккинчидан, муаллифлик 
интециясини (нутқий мулоқот мақсадини) амалга ошириш 
йўли. Тавтологик такрорлар, кўп маъноли сўзлар, киритма
ибораларини кенг қўллаш воситасида муаллиф ўз 
мақсадини ўқувчига нафақат тушунарли қилиб етказиш, 
балки уни шу мақсадни қабул қилиш ва бевосита ижро 
этишга ундаш ниятидадир. Бу ниятни рўѐбга чиқариш учун 
лисоннинг зоҳирий ва ботиний имкониятлари уйғунлашуви 
лозимдир. 


141 
Мулоқот тамойилларидан четга чиқмасдан туриб, 
стилистик троп ва фигураларни шакллантириш қийин 
вазифа. Бинобарин, сифат тамойилининг бузилиши 
сарказм, 
киноя 
каби 
нутқий 
баѐн 
амалларини 
шакллантиришга олиб келади (Шомақсудов ва бошқалар 
1983: 241-243): 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish