Тайёрлов гурух тарбияланувчилари учун машғулотлар ишланмаси.
Машғулотнинг номи Саломатлик ва одам танаси ҳақида тушунча
Машғулотнинг мақсади
у дастурхон атрофига ўтиришдан олдин нималар қилиши керак?
Дилдорани нон олиб келиш учун Одам организми, унинг саломатлиги, гигена ва турли касалликлар ҳақида маълумот бериш;
Саломатликка ва атроф-мухитга нисбатан тўғри муносабатда бўлишини тарбиялаш;
Болалар нутқини гавда, гигиена, саломатлик, атрооф-мухит, касалликларини билишда фаолликни ривожлантириш.
Машғулотнинг жиҳозланиши: Катта ва кичина қўғирчоқлар, гавда қисмлари тасвирланган суратлар
Машғулотнинг бориши:
Ташкилий қисм
Болалар билан саломлашиш, болаларнинг ўтириш ва гавда тузилишини текшириш, жисмоний машқларни ўтказиш
Янги мавзуни тушунтириш
Кириш суҳбати
Болалар ўрта ва катта гурухларда болалар бизлар сизлар билан жуда кўп машғулотлар ўтганмиз. Ўтилган машғулотлар давомида бир қатор эртакларни, шеърларни ёддан айтишни, нарса-ҳодисалар ҳақида билимга эга бўлгансизлар. Бугунги машғулотимиз бизнинг тана тузилишимиз ва танамизнинг саломатлиги тўғрисида бўлади. Қани эди мени саволларимга жавоб берингчи, сиз инсонларнинг ва ўзингизнинг салўматлигингиз ҳақида нималарни биласиз? Тарбияланувчиларга бир нечта саволлар берилади.
- Инсон саламатлиги тўғрисида нималарни биласиз?
- Қандай касалликларни биласиз?
- Гигиена нима?
-Ота-оналар сизнинг саломатлигингиз тўғрисида нималарни айтиб беришган? (болаларнинг жавоблари)
Соғлом ва чиройли бўлиш учун нималар қилиш керак? Тўғри кун тартибига роия қилиш керак.
Кун тартибига роия қилган кишининг кайфияти чоғ ва соғлом бўлади. Сиз кун тартибига роия қиласизми? Сиз кунни нимадан бошлайсиз? (болаларнинг жавоблари). Болалар диққат билан эшитинг биз кунни эрталабки бадантарбиядан бошлаймиз. Эрталабки бадан тарбия орқали сиз мускулларингизни мустахкамлайсиз, организимингизни чиниқтирасиз.
Ижодий иш
Болаларга машғулотга тайёргарлик даврида уйларидан қўғирчоқ олиб келишлари вазифа қилиб берилган эди. Ҳар бир боланинг қўлида қўғирчоқ..
Тарбиячи: болалар қўғирчоқларга қаранг, қўғирчоқнинг гавда қисмлари билан болаларни таништириш. Уларнинг гавда қисмлари қандай берилган саволи орқали билимларини мустахкамлаш.(тарбиячи катта қўғирчоқни кўрсатади)
Болаларга қўғирчоқнинг боши ва юзларини кўриб чиқиш вазифаси берилади. Уларни нималардан ташкил топганлигини (сочлар, қулоқлар, кўзлар, қошлар, бурун, оғиз)болалардан сўралади. Болалар кўздан кечириб берилган саволларга жавоб беришади.
Тарбиячи гавда тўғрисида топишмоқлар айтади. Болалар жавоб бермасдан ўз қўғирчоқларида топишмоқнинг жавобини кўрсатадилар, бир тарбияланувчи эса, таёқча ёрдамида мос келадиган суратни жадвалдан кўрсатадилар.
Топишмоқ
1. Думалоқ чўлга майда тол экдим. (Сочлар)
2. Бир отада беш ўғил (Қўл ва бармоқлар)
3.Жар ёқалаб тош қўйдим, жийрончани бўш қўйдим.(тиш, тил)
Сўнг болаларга мақоллар айтилади, улар нимани англатишини болалардан сўраш.
1.”Соғлом танда соғ ақл” Тушунтириб бериш ва саволлар орқали болалар билимини мустахкамлаш. Бу нимани ангнлатади? Сиз буни қандай тушунасиз?
2. “Соғлиқни сотиб ололмайсан”
Болалар биз саломатлик, озодагарчилик, одам танаси ҳақида қандай эртак ва шеърларни биламиз? Болаларнинг жавоблари
Саломат бўлишимиз учун нима қилишимиз керак ?
Тана ва кийимларни тоза тутилиши – саломатлик гарови.
Танамизни тоза бўлиши учун нималар керак? (сочиқ, совун, қайчи, тиш ювиш воситаси)
Болалардан қандай қилиб тишни тозалашни, совун билан қўлларни ювишни, сочни тараб юришни, дастрўмол билан артишни кўрсатиб беришни болалардан сўраш, болаларни жавобларини тўлдириш.
Сўнг болаларга тоза бўлиб юрмасалар, гигиена қоидаларига роия қилмасалар болаларда турли хил юқумли касалликлар бўлиши мумкинлиги ҳақида айтиб, грипп, сариқ, сил касалликлари тўғрисида сўзлаб бериш.
Болаларга бош сурати тасвирланган суратни кўрсатади ва болаларга саволлар билан мурожаат қилади.
Болалар бу нимага ўхшайди.(юзга)
Бу юз эканлигини қайердан билдингиз? Унда нималар тасвирланган? (сочлар)
Унинг нималари йўқ? (кўзи, қулоқлари, қошлари, оғзи, бурни)
Сиз уларни нима учун кераклигини биласизми?
(Кўриш, ҳид билиш, эшитиш учун)
Болалар бош ва кўз қисмларини кўрсатиб беринг.
Нималарни кўряпмиз ? Кўзимиз билан.(кўз расми чизилади) Нима билан эшитамиз? (қулоқ расми чизилади ёки ёпиштиради)
Нима ёрдамида гапирамиз, овқатланамиз? (оғиз ва лаблар)
Нима билан хидларни сезамиз, ҳидлаймиз? ( Бурун)
Нима учун тер кўзларимизга тушмайди? (қошлар бор)
Болалар мана юзимизни кийинтириб олдик. Биз сизлар билан сехргарлармиз. Сиз энди одам организми, саломатлиги ва гигиенаси ҳақида билиб олдингиз.
Машғулотни якунлаш Бугун биз нималар билан шуғулландик? Сиз қандай янги нарсаларни билиб олдингиз? Сизларга кўпроқ нималар ёқди? Биз қандай мавзу билан танишдик.
Уйга вазифа: ота-оналар ёрдамида болаларнинг кун тартибларини билиб келишлари топширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |