Шахс ва жамият ўқитувчи учун услубий қўлланма



Download 1,09 Mb.
bet70/85
Sana22.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#87289
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   85
Bog'liq
Шахс ва жамият

Тартиб рақами

Дарс босқичлари

Вақт

I

Ташкилий қисм

5 минут

II

Олдинги дарсда ўтилган мавзуни такрорлиш

15 минут

III

Янги дарс мавзуси мазмунини тушунтириш

22 минут

IV

Гуруҳларда ишлаш

20 минут

V

Мусобақа ўтказиш

10 минут

VI

Дарсни якунлаш

5 минут

VII

Уйга вазифа бериш

3 минут




  1. Ташкилий қисм.

Ўқувчиларнинг давомати аниқланади. Ўқитувчи ёки олдиндан тайёрланган бир неча ўқувчиларнинг дунёда юз берган сўнгги янгиликлар ҳақидаги қисқача ахборотини тинглаш орқали ўқувчилар диққати дарсга жалб этилади.



  1. Олдинги дарсда ўтилган мавзуни такрорлаш.

Бу вазифа тарқатма материал асосида амалга оширилади. Аудиторияни 8 гуруҳга ажратган маъқул. Ўқитувчи оолдиндан тайёрлаб келган карточкаларни ўқувчиларга тарқатади. Уларда қуйидаги савол ва топшириқлар бўлса маъқул:
1-карточка: Жамиятнинг сиёсий тизими нима?
2-карточка: Сиёсий тизимда давлатнинг тутган ўрнини тушунтириб беринг.
3-карточка: "Сиёсий онг" ва "сиёсий маданият" сўзларини қандай тушунасиз?
4-карточка: Давлат тузилишининг турли шакллари ҳақида сўзлаб беринг.
Ўзбекистонда давлат тузилишининг қандай шакли амал қилади?
5-карточка: Ҳокимият бўлинишининг қандай тамойиллари бор? Ҳокимият
бўлинишининг сабабларини кўрсатинг.
6-карточка: Фуқаролик жамияти ҳозирги замонда қандай тушунилишини айтиб
беринг.
7-карточка: Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини вужудга келтиришнинг қандай
хусусиятлари мавжуд?
8-карточка: Мамлакатимиздаги сиёсий партиялар ва ҳаракатлар ҳақида сўзлаб
беринг.



  1. Янги дарс мавзуси мазмунини тушунтириш.

Дарс мавзуси мазмунини тушунтиришда ҳикоя, тушунтириш ёки аралаш методдан фойдаланиш мумкин. Маънавиятнинг мазмуни, таърифи унинг нималарни ўз ичига олиши, ижтимоий психологиянинг мазмун-моҳияти, миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғоялари ўқувчиларга аниқ далиллар асосида тушунтириб берилади. Шунингдек мамлакатимизда динга ва диндорларга муносабат, унинг Конституциямизда ифодаланиши, диний қадриятларнинг тикланиши ва уларнинг ёшлар тарбиясидаги роли ҳақида тушунтириш берилади.
Худди шу пайтда мамлакатимиз мустақиллигини кўра олмаётган, хориждан садақа олиб юртимизда динни сиёсат даражасига кўтармоқчи бўлаётган диний экстремизм ва фундаментализм ҳақида, уларнинг халқаро терроризм билан яқиндан алоқада эканлиги ҳақида фикр юритиш зарур.Улар юртимиз хавфсизлигига жиддий хавф туғдираётган омиллардан ҳисобланади. Мана шулар ҳақида гапираётиб ўқитувчи вақтли матбуот саҳифаларидан, давлат арбоблари ва турли йўналишлар атоқли вакилларининг чиқишларидан фойдаланиб бундай ҳатти-ҳаракатлар муваффақиятсизликка учраши, уларнинг ёшлар учун хавфли эканлигини очиб беради.
Шунингдек мамлакатимизда фуқароларнинг сиёсий онги ва маданиятини ошириш учун қилинаётган ишлар ҳақида ҳам тушунтириш берилади. Мазкур мавзуни тушунтиришда мавзулараро ва предметлараро боғланишларга эътибор қаратиш керак.



  1. Гуруҳларда ишлаш.

Ўқувчилар 5 гуруҳга бўлинишади ва ҳар бир гуруҳга тегишли топшириқ берилади.
1-гуруҳга топшириқ: "Маънавият – кишиларнинг фалсафий, сиёсий, ҳуқуқий, илмий, бадиий, ахлоқий, диний тасаввурлари ва тушунчалари мажмуи" деган таърифнинг мазмунини изоҳланг.
2-гуруҳга топшириқ: "Маънавият деганда, авваламбор, одамни руҳан покланишга, қалбан улғайишга чорлайдиган, инсон ички дунёсини, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган кучни тасаввур қиламан", деган фикрнинг мазмунини изоҳланг.
3-гуруҳга топшириқ: "Ҳозирги замондаги энг катта хавф – инсонларнинг қалби ва онгини эгаллаш учун узлуксиз давом этаётган мафкуравий курашдир. Эндиликда ядро майдонларида эмас, мафкура майдонларида бўлаётган курашлар ҳамма нарсани ҳал қилади", деган сўзларнинг мазмун-моҳиятини изоҳлаб беринг.
4-гуруҳга топшириқ: Индивидуал онг, ижтимоий онг, ижтимоий психологиянинг мазмунини тушунтириб беринг.
5-гуруҳга топшириқ: "Мафкура" тушунчасининг моҳиятини тушунтириб беринг.

Ҳар бир гуруҳ ўзига берилган топшириқни бажариб бўлганидан сўнг, уларнинг ҳар бири ўз жавобларини бутун аудиторияга ҳавола қилишади. Бунда топшириқни аниқ ва тўғри ечган, фаоллик кўрсатган гуруҳни ва алоҳида фаол ўқувчиларни рағбатлантириш мақсадга мувофиқ.





  1. "Ким тез топади" ўйин-мусобақа усулидан фойдаланиш.

Дарснинг бу қизиқарли қисмида ўқувчилар ўз хотираларида сақланиб қолган билимларга таяниб вазифани ёзма равишда бажарадилар.
Мусобақа ўтказиш учун ўқувчилар уч (олти) гуруҳга ажратилади. Бу гуруҳларнинг ҳар бири ўзларига бошлиқ тайинлайдилар ва топшириқ мазмунидан келиб чиқиб гуруҳга ном ўйлаб топадилар. Топшириқ олганидан сўнг ҳар бир гуруҳ унга ёзма жавоб ёзишади. Гуруҳдан бирор киши ўз гуруҳига нега айнан шу номни қўйишганини ва жавобларини бошқа гуруҳларга тушунтириб беради.
1-топшириқ.
а) "Маданият" ва "маърифат" тушунчалари нималарни англатади?
б) "Наврўз" байрами қачондан бошлаб расмий равишда байрам қилинмоқда?
в) "Дин" тушунчасини таърифлаб беринг.


2-топшириқ.
а) "Ахлоқ" ва "тамаддун" тушунчаларини нимани англатади?
б) Қурбон ва Рамазон ҳайит мамлакатимизда қачондан бошлаб расмий равишда
нишонланмоқда?
в) Дунёда амал қилаётган йирик динлардан қайсиларини биласиз?


3-топшириқ.
а) Ҳуқуқий онг ва эстетик онг нима?
б) Республика "Маънавият ва маърифат" маркази качон тузилган? У қандай
вазифаларни бажаради?
в) Диний эътиқод нима?
Иқтидорли ўқувчилар учун вазифа:
Диний эътиқод ҳақида матбуот материаллари асосида ёзма иш тайёрланг.
Гуруҳлар ажратилган вақт ичида топшириқларни бажриб бўлишгач, ўқитувчи уларнинг ёзган ишларини йиғиб олади. Ўқитувчи бу ишларни келгуси дарсгача албатта кўриб чиқиши ва уларга ўзининг муносабатини ёзма равишда билдириши керак.



  1. Дарсни якунлаш.

Дарсга умумий хулоса чиқарилади, бунда машғулотда эришилган ютуқлар ва камчиликлар албатта тилга олинади. Улар алоҳида ўқувчиларга ёки гуруҳга баҳо беришда эътиборга олинади.



  1. Уйга вазифа.

Мустақил иш: Мавзу охирида келтирилган таянч ибора ва тушунчаларга ўз изоҳингизни беринг.


Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish