Маънавий маданият:
Маънавий қадриятлар ҳамда уларни ишлаб чиқариш, ўзлаштириш ва фойдаланиш бўйича ижтимоий жиҳатдан белгиланган ижодий фаолиятнинг мажмуи.
Унга одатда илм-фан, дин, санъат, ахлоқ, сиёсат ва ҳуқуқ каби шаклларини киритадилар.
Ушбу бўлиниш шартлидир.
Моддий ва маънавий маданият бир-бири билан яқин алоқадорликда ва боғлиқдир.
|
Схема № 18
Онгдан устун ҳодисалар
(ижодий масалаларни ҳал этишда ирода билан назорат қилиб бўлмайдиган руҳий фаоллик даражаси, ижодий интуиция)
|
ОНГ
(инсон англай оладиган ҳис-туйғулар ва ақлий образлар)
|
Онгсизлик
(инсон англамайдиган чуқур руҳий жараёнлар ва ҳолатлар, масалан, туш кўришларда намоён бўлади)
|
Схема № 19
ИНСОН ОНГИНИНГ З.ФРЕЙД БЎЙИЧА СХЕМАСИ
|
Мен усти (Сверх - Я)
(инсон хатти-ҳаракатига нисбатан ахлоқий меъёрлар ва талаблар)
|
Низо
|
Мен
(инсоннинг ўз-ўзини атроф муҳитдан ажратиб чиқариши натижаси)
|
Низо
|
У
(инстинктга хос жинсий ва тажовузкор ундовларнинг ғайришуурий равишда жамланиши)
|
Схема № 20
ҚАДРИЯТЛАРНИНГ МАВЖУДЛИК ШАКЛЛАРИ
|
Ижтимоий идеал
(“абадий”, умуминсоний ва муайян-тарихий қадриятлар)
|
Моддий ва маънавий маданият асарлари
|
Қадриятларнинг индивидуал иерархияси
|
Схема № 21
ҚАДРИЯТЛАРГА ОИД ЙЎЛ-ЙЎРИҚЛАРНИНГ ХУЛҚ-АТВОРГА ТАЪСИРИ
|
Миллий хусусиятга эга қадриятлар
|
Шахсий қадриятлар
|
Жамоавий қадриятлар
|
Оилавий қадриятлар
|
ИНСОННИНГ ҲАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ
|
Схема № 22
ХАЛҚАРО ИНСОНПАРВАРЛИК ҲУҚУҚИ ҲИМОЯ
ОСТИГА ОЛАДИГАН ШАХСЛАР
|
Ярадорлар, беъморлар ва кема ҳалокатига учраган шахслар
|
Тиббиёт ходимлари ва руҳоний ходимлар
|
Ҳарбий асирлар
|
Тинч аҳоли ва алоҳида фуқаро шахслар
|
Схема № 23
(Будет копирована из русского варианта)
Илова Г
БИЛИМЛАРНИ ТЕКШИРИШ УЧУН ТЕСТ НАМУНАЛАРИ
1. Маданият сўзнинг кенг маъносида - бу:
а) одам ва ҳайвонлар ҳатти-ҳаракатининг мураккаб шакллари
б) санъат соҳасидаги фаолиятга оид ҳамма нарса
в) муайян бир инсоннинг тарбия кўрганлик даражаси
г) одамнинг бирор нарса-ҳодисани ўзгартиришга қаратилган барча фаолияти ва унинг
натижалари.
2. Ижтимоий тенгсизлик ҳар доим қуйидагиларда ифодаланади:
а) инсоннинг ижтимоий мақоми ўзгаришида
б) ижтимоий бойликлардан фойдаланиш имкони ҳар хиллигида
в) ижтимоий нормаларнинг ранг-баранглигида
г) рақобатли кураш шаклларида.
3. Ҳуқуқ нормалари, ахлоқ нормаларидан фарқли ўлароқ,
а) ижтимоий муносабатларни тартибга солади
б) ижтимоий фикр кучи билан таъминланади
в) яхшилик ва ёмонлик ҳақида ҳамма томонидан қабул қилинган тасаввурларга мос
келади
г) расмий ҳужжатлар шаклида ифодаланади.
4. Моддий оламнинг табиатдан ажралиб чиққан, ҳаёт фаолияти жараёнида одамлар ўртасида шаклланадиган муносабатларнинг тарихий равишда ривожланиб борувчи қисми – бу:
а) жамият
б) давлат
в) ҳокимият
г) биосфера.
5. Инсоннинг жамиятдаги ҳолати – бу унинг:
а) ижтимоий мақоми
б) ижтимоий роли
в) ижтимоий ҳаракатчанлиги
г) ижтимоий мослашуви.
6. Жамиятнинг қайси соҳаси одамларнинг ҳокимиятга тааллуқли муносабатларини ўз ичига олади?
а) иқтисодий
б) сиёсий
в) ижтимоий
г) маънавий.
7. Конкрет бир инсонга хос такрорланмас, ноёб хусусиятларни, хислатларни билдириш учун қанақа ибора ишлатилади?
а) индивид
б) арбоб
в) ижодкор
г) индивидуаллик.
8. Уни имзолаган давлатлар учун мажбурий бўлган юридик ҳужжат қандай аталади?
а) декларация
б) манифест
в) конвенция
г) конституция.
9. Дунёқараш тузилишининг таркибий қисмларини аниқланг:
а) билимлар, қадриятлар, эътиқодлар
б) одат, анъана
в) сезиш, ҳис-туйғулар, тафаккур
г) тил, тафаккур, меҳнат.
10. Инсон ва жамиятнинг вужудга келиши ва шаклланиши муаммоси қандай аталади?
а) антропосоциогенез
б) социогенез
в) антропогенез
г) филогенез.
11. Ижтимоий онг соҳасига нималар киради:
а) эътиқод ва маслак
б) ижтимоийлашув
в) мафкура ва ижтимоий психология
г) ижтимоий кафолатлар
12. Маданият ва тил бирлигига эга бўлган, тарихий тақдирининг ажралмаслигини англайдиган кишиларнинг катта гуруҳи – бу:
а) табақа
б) этнос
в) миллат
г) қабила.
13. Социологияда инсоннинг ёки гуруҳнинг жамиятдаги кўчишини ифодалайдиган тушунча:
а) ижтимоий адаптация (мослашув)
б) ижтимоий ҳаракатчанлик (мобиллик)
в) ижтимоий дифференциация
г) ижтимоий стратификация.
14. Тарихан шаклланган этник бирликларга қуйидагилар киради:
а) синфлар
б) давлатлар
в) элатлар
г) маргиналлар.
15. 1948 йилги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси:
а) халқаро инсонпарварлик ҳуқуқининг таркибий қисми
б) халқаро шартнома
в) миллий қонунчиликдаги баъзи нормаларни бекор қилувчи ҳужжати
г) инсон ҳуқуқлари халқаро ҳуқуқининг асоси.
16. Қизил Ярим ой жамиятининг вазифалари:
а) табиий офатлар вақтида жабр кўрганларга ёрдам бериш
б) аҳолини биринчи тиббий ёрдам асосларига ўргатиш
в) дори-дармонларни дорихоналарга тақсимлаш
г) аҳолига инсонпарварлик ёрдамини тақсимлаш.
17. 1949 йилги Женева конвенцияларининг асосий мақсадларини кўрсатинг:
а) инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминловчи ҳуқуқий нормаларни белгилайди
б) эмигрантлар учун энг зарур кафолатларни яратади
в) ҳарбий-тиббий муассасаларни ривожлантириш учун шароит яратади
г) қуролли можаро пайтида одамларнинг муайян гуруҳларини ҳимоя қилади.
18. Кўрсатилган ҳужжатларнинг қайси бирида халқаро муносабатларда ҳарбий куч ишлатишга нисбатан халқаро ҳуқуқий тақиқ илк бор акс эттирилган?
а) Миллатлар Лигаси Статути (1919 й.)
б) Бриан-Келлог Пакти (1928 й.)
в) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми (1945 й.)
г) Хельсинки Якуний Акти (1975 й.).
19. “Уруш – бу одамлар ўртасидаги эмас, балки давлатлар ўртасидаги муносабатдир ва бунда одамлар тасодифан бир-бирига душман бўлиб қолади», - деган ғояни ким айтган?
а) Ал Фаробий (870-950)
б) Гуго Гроций (1583-1645)
в) Жан-Жак Руссо (1712-1778)
г) К. фон Клаузевиц (1780-1831)
20. Кодификация – бу:
а) халқаро шартномани тузиш
б) халқаро ҳуқуқ одатий нормаларининг шартнома нормаларига айлантирилиши
в) халқаро одатнинг мажбурийлигини тан олиш
г) халқаро шартноманинг амал қилишини тўхтатиш.
21. Ҳарбий жиноятларни содир этган шахсларни суд жавобгарлигига тортишни куйидагилар амалга ошириши мумкин:
а) БМТ Халқаро суди
б) турли давлатларнинг ҳарбий ва фуқаролик судлари
в) БМТ Хавфсизлик Кенгаши
г) Халқаро жиноят суди.
22. “Имплементация” атамасининг мазмуни нимадан иборат?
а) инсон танаси аъзоларини кўчириб ўтқазиш усули
б) миналардан тозалаш жараёни
в) халқаро ҳуқуқ нормаларини ижро этиш учун миллий қонунчиликка жорий қилиш
г) миллий қонунчиликдан эскирган ҳуқуқ нормаларини чиқариб ташлаш.
23. “Дискриминация” тушунчаси нимани англатади?
а) кишиларнинг ҳуқуқбузарликка мойиллиги ҳақидаги назарияни
б) кишиларнинг ҳуқуқларини диний, ирқий, этник ва шунга ўхшаш бошқа белгиларига кўра камситишни
в) “криминал полиция” атамасининг синонимини
г) қуролли можаро ҳуқуқи нормаларини бузувчи ҳаракатларни.
24. Фақат комбатантлар санаб ўтилган жавобни танланг:
а) ҳарбий хизматчилар, тиббий ва руҳоний ходимлар
б) ҳаракатдаги армия жангчилари, партизанлар, миллий-озодлик уруши иштирокчилари
в) қочоқлар, мамлакат ичкарисида кўчирилган шахслар
г) партизанлар, тиббий ва руҳоний ходимлар.
25. И.Кант императивларидан бирида шундай дейилади:
а) бошқаларга ўз ёрдамингни таклиф қилишдан қўрқма
б) қаерда ёрдам кераклигини ўзинг билишга ўрган
в) атрофдаги одамларга ишлаш ва дам олишда халақит берма
г) сен билан қандай муомалада бўлишларини истасанг, сен ҳам шундай муомалада бўл.
26. Келтирилганлардан қайси бири юридик жавобгарлик турларига кирмайди?
а) жиноий
б) маъмурий
в) моддий
г) ахлоқий.
27. Давлат тузилишининг асосий шаклларини кўрсатинг:
а) федерация
б) конфедерация
в) унитар давлат
г) автономия.
28. Ўз қўлида энг кўп сиёсий ҳокимиятни жамлайдиган етакчи сиёсий институт:
а) президент ҳокимияти
б) давлат
в) ижроия ҳокимияти
г) қонунчилик ҳокимияти.
29. Халқаро ҳужжатларнинг қайси турлари уни ратификация қилган давлатлар учун ҳуқуқий жиҳатдан мажбурий хусусиятга эга:
а) декларациялар
б) конвенциялар
в) пактлар
г) низомлар.
30. Келтирилган фанлар орасидан қайсиси ҳозирги давр жамиятининг ижтимоий стратификациясини ўрганиш билан шуғулланади?
а) сиёсатшунослик
б) антропология
в) социология
г) этика.
31. Нотўғри (четга чиқувчи) ҳатти-ҳаракат – бу:
а) инсон ҳаётидаги ҳар қандай ўзгаришлар
б) инсоннинг ўз гуруҳи доирасида кўчиши
г) жамиятда қабул қилинган нормаларга амал қилмаслик
г) инсон мақомининг ўзгариши.
32. Ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиларидан бири:
а) халқ ҳокимияти
б) давлат қонунлари тизими
в) ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари тизими
г) ҳокимиятнинг тақсимланиши.
33. Ҳуқуқий давлатнинг фарқловчи белгилари:
а) бошқарувнинг профессионал аппарати мавжудлиги
б) ҳуқуқ устуворлиги
в) қонунчилик органи мавжудлиги
г) давлатнинг суверенлиги.
Илова Д
МАШҒУЛОТ ИШЛАНМАЛАРИГА НАМУНАЛАР
"Шахс ва жамият" предмети ўқув дастурида айтиб ўтилганидек, баъзи назарий мавзулар ўқитувчининг истагига кўра амалий машғулот сифатида ташкил этилиши мумкин. Қуйида машғулот ўтказишга оид бир неча дарс ишланмаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
9-мавзу. Инсон ва жамиятнинг маънавий ҳаёти
Машғулотнинг мақсади: Жамият ҳаётида маънавиятнинг роли муҳимлиги, мамлакатимиз мустақилликка эришгач жамиятдаги маънавий асосларнинг тиклангани, инсон ва жамият ҳаётида диннинг роли, диний экстремизм ва фундаментализмнинг ҳақиқий моҳияти ва ҳуқуқий онгнинг ривожи ҳақида ўқувчиларнинг билимларини чуқурлаштириш ва кенгайтириш.
Кутилаётган натижа: Инсон ва жамият учун маънавият масалаларини тушунишнинг, турли террорчи ташкилотларнинг дин ниқобидан фойдаланиб тинч ҳаёт ва мустақил давлатимизга қарши душманлик фаолиятларини тушуниб олишнинг муҳимлиги.
Асосий ғоя: Юқори маънавият – инсоннинг такомиллашуви ва жамиятнинг тараққиёти кафолати.
Таянч тушунчалар: маънавият, ижтимоий онг, ижтимоий психология. диний онг, ҳуқуқий онг, диний экстремизм, "Ҳизб-ут-таҳрир", фундаментализм, ваҳҳобийлик, виждон эркинлиги.
Дарснинг жиҳозлари:
"Шахс ва жамият" ўқув қўлланмаси.
Турли даврлар атоқли маърифатпарварларининг портретлари.
Дунёнинг сиёсий харитаси.
Доска, бўр, фломастер, катта қоғоз (ватман).
Кўргазмали материалларни намойиш этишга мўлжалланган техник жиҳозлар.
Дарс режаси:
Do'stlaringiz bilan baham: |