Шахс ва жамият ўқитувчи учун услубий қўлланма



Download 1,09 Mb.
bet47/85
Sana22.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#87289
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   85
Bog'liq
Шахс ва жамият

1-савол. Биринчи галда ўқувчилар “бола” тушунчаси қайси ёшгача бўлган даврни ўз ичига олишини аниқлаб олсинлар. ХИҲ учун бу тушунча 15 ёшгача, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция учун – 18 ёшгача этиб белгиланган. Доскага ўқувчиларда бола сўзи билан боғлиқ ҳолда пайдо бўлган тасаввур ва ўхшатишларни (ассоциацияларни) ёзинг. Булар комбатант болаларнинг фотосуратлари келтирилган 16-савол юзасидан баҳс юритиш учун хизмат қилади.
Бола” сўзи сизда қандай ассоциацияларни вужудга келтиради?” деган саволга жавоб беришда кўпинча ҳимоясиз, ёқимтой мавжудот каби идеаллаштирилган тавсиф ва таърифлар тилга олинади. Бундай ҳолда ўқувчилардан ўзлари ана шу ёшда шундай идеал бўлган-бўлмаганларини сўраб, аниқлик киритиш зарур; улар ҳар доим ҳам атрофдагиларда қувонч ва завқ уйғотганмилар? болалар шафқатсиз ҳатти-ҳаракатлар содир этишга қодирми?; шу ўринда бола қайси ёшидан бошлаб ўз қилмишлари учун жавоб бериши лозим? – деган саволни муҳокама қилишга ўқувчиларнинг алоҳида эътиборини қаратиш зарур.
19-савол. Ушбу гуруҳ саволлари билан ишлашда икки боланинг фигураси кўринишида қоғоздан ясалган шакллар ёрдам беради. Улардан бирининг қўлида қуроли бор бўлиб, жанг ҳаракатлари иштирокчиси – ёш “комбатант”ни ифодалайди. Доскага қадаб қўйилган бу фигуралар баҳсга аниқлик киритиб, қатнашчиларнинг эътиборини жамлашга имкон яратади. Қуйидагича қўшимча саволлар бериш ва улар устида мулоҳаза юритиш мумкин: Бу “комбатант”нинг ёши нечада? Қандай қилиб у аскарга айланди? Агар у аскар қизча бўлса, унинг учун яна қандай хавф-хатарлар мавжуд? “Аскар болалар” ва катта аскарларнинг ҳатти-ҳаракатларида қандай фарқлар мавжуд? Бу “аскар бола” қандай синов ва қанақа оқибатларни бошидан кечирган? Болаларнинг уруш ва қуролли можарода қатнашишларининг оқибатлари ушбу болаларнинг ўзлари учун қанақа бўлади? Оила учун-чи? Жамият учун-чи?
5-мавзу. Инсонийлик ва шафқатсизлик – ўзаро муносабатларнинг икки томони


ҚЎШИМЧА ИЗОҲЛАР
Инсон – ижтимоий мавжудот, у ҳар доим кишилар орасида яшайди, одамлар ўртасидаги муносабатлар эса ижобий ёки салбийлигига қараб турли хил бўлиши мумкин. Жамиятда кишилар ўртасидаги муносабатлар фақат яратувчанлик хусусиятига эга бўлишини истар эканмиз, биз бунинг акси намоён бўлишига олиб келувчи сабабларни тўлиқ тушуниб олишимиз ва бу масалада ўз қарашимизни чуқур белгилаб олишимиз зарур. Жамиятдаги салбий муносабатнинг кўринишларидан бири – бу шафқатсизлик бўлиб, у ҳамма жойда учрайди: у телевизор экранларидан ёпирилиб келади, кутилмаганда унга кўчада, дўконда, ҳатто ўз уйимизда ҳам дуч келамиз.
Шуни айтиш муҳимки, шафқатсизликнинг одатий шаклларидан ташқари, баъзан унинг ўта оғир шакллари ҳам учрайди. Баҳс ўқувчиларга шафқатсизликнинг ушбу икки шакли ўртасидаги фарқни яхшироқ тушуниб олишга ёрдам бериши керак. Бунинг учун шафқатсизлик ва ўта шафқатсизликка ўқувчилар ўз ҳаётларидан олишган ёки қўлланмадан топишган мисолларни келтириш ўринли бўлади.
Мавзуни очишда муайян қийинчиликлар шундан иборатки, унда икки қарама-қарши тушунчани – инсонийлик ва ўта шафқатсизлик тушунчаларини бирга қўшиб ўрганиш керак. XIX асрда яшаб ижод қилган таниқли ўзбек шоираси Нодиранинг фожиали тақдири мисолида буни очиш учун катта имконият мавжуд. Нодира лирикаси халқ орасида таниқли ҳозирги даврда ҳам ардоқли. Уни муҳаббат, содиқлик ҳақидаги шеърларнинг беқиёс устаси сифатида биладилар. Шунингдек, унинг маърифатпарварлик ва ижтимоий фаолияти ҳам маълумдир. Шоира шеърларининг ҳар бир мисраси кишиларни тинчликка, эзгулик ва тотувликка чақирувчи инсонпарварлик ва чуқур фалсафий мазмун билан йўғрилган. Нодира ҳаётининг аянчли лавҳалари ва фожиали ўлими эса ўтмишдаги ва ҳозирги кундаги кўплаб масалалар устидан мулоҳаза юритиш учун таянч нуқта бўлиб хизмат қилади.
Машғулот самарали ўтишига ўқувчиларнинг “шафқатсизлик вазиятида инсонийлик” тушунчасини ўзлаштириб олишлари ёрдам беради. Бу тушунчанинг маъносини тушунтириш учун “Шахс қадр-қимматига ҳурмат” мавзусида айнан мана шу ҳақида сўз борганлигини эслатиб ўтиш ўринли (қадимги дунёдаги буюк цивилизацияларда уруш даври офатларидан одамларни ҳимоя қилишга оид баъзи мисоллар; Қадимги Мисрда мавжуд бўлган “Ҳақиқий шафқатнинг етти амали” қоидалари; подшоҳ Хаммурапи қонунлари; Темур “Тузуклари” ва Женева конвенциялари айнан шафқатсизлик вазиятида инсонийлик кўрсатишга намуналардир).
Спортдаги мисоллар (ўқув қўлланмасининг 269-бети) рақибликнинг қандайдир шакли сифатида қаралаётганда, баҳс бошқарувчиси бу қиёслашни қуролли можаро саҳнига кўчиради. Урушдан мақсад душманнинг ҳарбий кучини камайтиришдан иборат эканлигини таъкидлаб ўтмоқчимиз. Бу мақсадга эришиш учун комбатантлар қурол ишлатадилар, яъни зўравонликка мурожаат қиладилар. ХИҲ урушни тақиқлай олмаслиги, лекин уруш ҳаракатларида қатнашмаётган шахслар (яъни тинч аҳоли) ёки уруш ҳаракатларида қатнашишни тўхтатган шахслар (ярадор аскарлар, ҳарбий асирлар) ҳимоя қилиниши лозимлигини талаб қилишига гуруҳ эътиборини қаратиш муҳим.
1949 йилги Женева конвенцияларига I Қўшимча протоколнинг (1977 й.) 35-моддасида шундай дейилади:
“Ҳар қандай қуролли можаро вазиятида низолашаётган томонларнинг ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш усуллари ёки воситаларини танлаш ҳуқуқи чекланмаган бўлмайди”. Бу асосий қоида қуйидаги мазмунда тўлдирилган: “Ортиқча вайронгарчилик ёки ортиқча азоб-уқубат келтиришга қодир бўлган қурол-яроғлар, снарядлар, моддалар ва ҳарбий ҳаракат олиб бориш усулларини қўллаш тақиқланади”. 35-модда уруш олиб боришда умумий чеклов сифатида қуйидаги тақиқни ҳам қўшимча қилади: “Табиат ва атроф-муҳитга кенг миқёсли, узоқ муддатли ва жиддий зиён етказиши мумкин бўлган ёки худди шу мақсадга қаратилган ҳарбий ҳаракат олиб бориш усуллари ёки воситаларини қўллаш тақиқланади”. Куч ишлатиш ва унинг вайрон қилувчи оқибатлари қўйилган мақсад ва кутилган ҳарбий устунликка мутаносиб бўлиши лозим. Ҳар қандай ортиқча, яъни фақат қонуний ҳарбий мақсадга эришиш учун зарурати бўлмаган қурбонлар берилишига ва моддий бойликликларнинг вайрон бўлишига йўл қўйилмаслиги керак. Ушбу мутаносиблик тамойили халқаро инсонпарварлик ҳуқуқида, бошқача айтганда, уруш ҳуқуқида баён қилинган бўлиб, давлатлар ўзларининг ҳар қандай ҳаракатларида амал қилиши лозим бўлган ҳуқуқнинг умумий тамойили саналади. Ҳарбий ҳаракатларда вайрон қилувчи имкониятларни фақат ҳарбий нуқтаи назардан зарур бўлган пайтдагина ва йўл қўймаслик мумкин бўлмаган даражадагина амалга ошириш керак. Ҳарбий аҳамиятга эга бўлмаган тинч қишлоқни бомбардимон қилиш устига-устак моддий маблағлар ва ўқ-дориларни беҳуда сарфлаш ҳам демакдир.
Мавзуни очишда инсонпарварлик амали (хатти-ҳаракати) тушунчаси муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли ўқувчиларга “инсонийлик” амали ва “инсонпарварликка оид” амал тушунчалари ўртасидаги фарқни кўрсатиб бериш керак. Инсонпарварликка оид амали деганда хавф-хатар остида бўлган кишиларнинг ҳаётини ёки инсоний қадр-қимматини ҳимоя қилиш учун бажариладиган оғир, хавфли ёки оммабоп бўлмаган ҳаракат тушунилади. Инсонпарварлик амали баъзан қурбонни ҳимоя қилиш йўлида жамият тазйиқига қарши ҳаракат қилишга мажбур этади. Жамиятдаги бу тазйиқ қанақа бўлиши мумкин? Масалан, “бошқаларнинг ишига бурнингни суқма” деганга ўхшаш қоида мавжуд бўлиши мумкин.
Иккинчи жаҳон урушининг суронли кунларида турли миллатга мансуб болаларни тарбиялашни ҳам шу хилдаги амалларга мисол сифатида келтириш мумкин.
Кишилар кўпгина инсонпарварлик амалларини бажарар эканлар, одатда қуйидагича дилеммаларга дуч келадилар – агар инсоннинг ўзи ёки у ҳимоя қилмоқчи бўлаётган киши хавф остида қоладиган ва йўқотишларга учрайдиган бўлса, унда ўша кишининг ҳаёти ва инсоний қадр-қимматини ҳимоя қилиш ўринлими?

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish