7-савол. Бугунги кунда давлатлар “инсон ҳуқуқларининг ўзгармас мағзи” номини олган гуманитар кафолатлар минимумига ҳар қандай шароитда риоя қилишлари шарт. Улар ҳам инсон ҳуқуқлари бўйича, ҳам халқаро инсонпарварлик ҳуқуқи бўйича тузиладиган халқаро битимларнинг таркибий қисмидир. Улардан четга чиқишга ҳеч қандай ҳолатда, ҳатто қуролли можаро ёки тартибсизликлар шароитида, шу жумладан душман томонга мансуб шахсларга нисбатан ҳам йўл қўйилмайди. Ушбу кафолатлар ўқув қўлланмаси биринчи қисмининг 12-мавзусида, 161-162-бетларда баён қилинган.
“Инсон ҳуқуқларининг ўзгармас мағзи” деб аталувчи меъёрларни давлатлар, инсоннинг бошқа ҳуқуқларидан (масалан, сўз эркинлиги, ёзишмалар, бир жойдан бошқа жойга кўчиш эркинлиги) фарқли ўлароқ, ҳатто қуролли можаро вазиятида ҳам амал қилишдан тўхтата олмайдилар. Бироқ Женева ҳуқуқи меъёрлари инсон ҳуқуқлари ҳуқуқи меъёрлари эмаслигини унутмаслик керак. Масалан, Женева конвенциялари меъёрлари фақат қуролли можаро пайтида амал қилади ва ўзига хос хавфсизлик кафолати бўлиб, ҳимоя минимумини тақдим қилиш мақсадида можародаги барча томонларга тааллуқли саналади. Инсон ҳуқуқлари ҳуқуқи эса ҳар қандай шароитда, шунингдек, у қуролли можаро вақтида қисман чекланса ҳам амал қилиб, шахснинг ривожланиши учун қулай шароит яратишга қаратилган.
Масалани ечиш баробарида ўқувчилар ўзлари тузган рўйхатдаги қоидалар ва “инсон ҳуқуқларининг ўзгармас мағзи”нинг қоида ва кафолатларини таққослашлари, улардаги бир-бирига мос келадиганларини топишлари керак.
10-савол. Бунда қуйидаги усулни қўллаш мумкин: ўқувчилардан ҳар бири унинг ҳаёти учун энг зарур бўлган битта турмуш кечириш воситасини айтади, масалан, биттаси – овқат, бошқаси – автомобиль ва ҳоказо. Бу истакларнинг барчаси доскага ёзилади, сўнгра мисоллар ёрдамида инсон ҳаёти учун кескинлик вазиятларида энг аввало озиқ-овқат ва сув муҳимлигини кўрсатиб бериш мумкин. Очлик ва сув таъминоти бўлмаган шароитда инсон тирик қолиши мумкин эмас, кундалик турмушда бу ҳақда кўпинча ҳеч ким ўйлаб ҳам кўрмайди.
15-савол. Бу аёл ҳибсга олиниши мумкин. Лекин у билан инсон ҳуқуқлари ўзгармас мағзида баён қилинган меъёрларга мувофиқ равишда муомала қилиш лозим. Ундан ташқари, ХИҲда шундай тамойил мавжуд: “аёлларга нисбатан уларнинг жинси сабабли жоиз бўлган ҳурмат билан муносабатда бўлиш керак”. Бу тамойил физиологик хусусиятлар, номус ва ахлоқ, ҳомиладорлик ва туғиш каби муайян тушунчаларни ўз ичига олади.
16-савол. Афғонистонда ХҚХҚ билан бир қаторда кўплаб бошқа инсонпарварлик ташкилотлари фаол ишлаётганлигини ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш борасида ўхшаш вазифаларни бажараётганлигини ҳам ҳисобга олиш керак. Тахминан жавоблар қуйидагича бўлиши мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |