Шахс ва жамият ўқитувчи учун услубий қўлланма



Download 1,09 Mb.
bet30/85
Sana22.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#87289
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   85
Bog'liq
Шахс ва жамият

ЎҚИТУВЧИНИНГ РОЛИ ҲАҚИДА
Интерфаол педагогика нуқтаи назаридан, ўқитувчининг мунозара раҳбари сифатидаги вазифаларига, бир томондан, таълим жараёнининг боришини бошқариш ва, иккинчи томондан, ўқувчиларни дарсда қўйилган масалаларни ечишга йўналтириш киради. Амалий машғулотлар самарадорлигининг гарови, аввал айтилганидек, ўқувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйишдир.
Ўқитувчи “дирижёр” вазифасини ўташи учун қуйидагиларни амалга ошириши лозим:
- топшириқларни бажариш кетма-кетлигини, ишлаш услубини ва унга кетадиган вақтни аниқ тушунтиради;
- ҳар бир нуқтаи назарни ҳурмат қилган ҳолда, ўқувчиларнинг мулоҳазаларини диққат билан тинглайди; баҳснинг ҳар бир иштирокчисидан ҳам шундай йўл тутишни талаб қилади;
- билдирилаётган ғояларни доскада, ватман қоғозида ва шу кабиларда ёзиб боришни ташкил қилади;
- ўқувчиларнинг жавоб ва фикрларини назарий бўлим мавзулари ва амалий машғулот мавзуларининг асосий ғояси билан мантиқий боғлайди;
- умумий хусусиятларга эга бўлган фикрлардан қочиш мақсадида аниқ мисоллар келтиради ва аудиториядан ҳам худди шуни талаб қилади;
- у ёки бу фикрга асос бўлган фактларни баён қилишни сўрайди ҳамда бошланғич фактлар ва хулосалар ўртасидаги боғлиқликни аниқлашда ёрдам беради;
- ноаниқ фикрларнинг маъносини аниқлаштиради, масалан, бунда батафсил жавоб айтишга ундовчи қўшимча саволлар берилиши мумкин. Бундай саволлар аниқ бир ўқувчига ҳам, бутун аудиторияга ҳам қаратилган бўлиши мумкин;
- эътиборни жавоблардаги қарама-қаршиликларга қаратади, агар сўзловчининг фикрлари дарс мақсадидан четга чиқаётган бўлса, уни тўхтатади;
- баҳс иштирокчиларининг қарашлари ўртасидаги сезиларли фарқларни кўрсатади ва уларни муҳокама қилишни таклиф этади;
- баҳс иштирокчиларидан ҳеч қайсисининг аудиторияда устунликни эгалламаслигига қараб туради;
- баҳсга оралиқ ва якуний хулосалар чиқаради.


ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ ЭЛЕМЕНТЛАРИ (УСУЛЛАРИ) ҲАҚИДА
Деярли барча дарсларни ҳар хил турдаги интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда ўтказиш мумкин. Улар комплекс равишда ҳам (масалан, баҳсда зарур элемент – далил келтириш), маълум бир кетма-кетликда ҳам (масалан, топшириқларни муҳокама қилишда “ҳар бир киши бошқа кишини ўқитади”, “позицияни танла”, ақлий ҳужум” усуллари қўлланиши мумкин, ундан ташқари, усулларни алмашишда “қор уюми” ғояси қўланилиши мумкин) ишлатилиши мумкин. Агар педагог дарсларни интерфаол усулларда ўтказишга аҳд қилса, унда ўқувчиларни бундай таълим услубияти билан таништириши зарур.

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish