Шахс ва жамият ўқитувчи учун услубий қўлланма


Ўқув қўлланмаси мазмунига ва материалларни баён



Download 1,09 Mb.
bet3/85
Sana22.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#87289
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
Шахс ва жамият

Ўқув қўлланмаси мазмунига ва материалларни баён
этишга оид концепция тўғрисида
Ўқувчиларнинг ушбу фан бўйича дастурий талабларни ўзлаштиришларини яхшилаш мақсадида ўқув қўлланмасининг муаллифлари (С. Мамашокиров, А. Ҳукумов, М. Лафасов ва бошқалар) бутун материални иккита йирик бўлимга ва учинчи қўшимча – ахборот-маълумот бўлимига тақсимлаганлар. Биринчи бўлим ўқув қўлланмасида “НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАР”, иккинчи бўлим “АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР” деб номланган. Матнларни ҳавола қилиш услублари ва материалларни баён қилиш хусусиятларига кўра, ушбу бўлимлар бир-биридан анча фарқ қилади. Уларни тушунтиришга тўхталиб ўтамиз.
Биринчи бўлим “Шахс ва жамият” фани бўйича бирламчи назарий ахборотларни етказувчи сифатида хизмат қилади. Бу ахборотларни ўқитувчининг маърузасидаги ва ўқувчиларнинг мустақил ўқув-изланиш фаолиятида олинадиган материаллар билан тўлдириш ва кенгайтириш зарур.
Иккинчи бўлим материаллари ўқувчиларга ўрганилаётган ҳозирги замон дунёси ва жамиятининг мураккаб тузилишини очиб беришга қаратилган муаммоларни таҳлил қилиш учун хизмат қилади. Бу қисм назарий ва амалий материалларни муаммоли ҳолда баён этишни кўзда тутади. Шунингдек, унинг мазмуни нафақат ўқувчиларнинг ақлига, балки уларнинг ҳис-туйғуларига ҳам мурожаат қилиш имконини беради.
Иккинчи қисм материалларини танлаш ва ёритилиш хусусиятлари қўшимча тушунтиришни талаб қилади. Бу қуйидагилардир:
- назарий қисмнинг асосий тушунча ва қоидалари бизни қуршаб турган дунё ҳодисалари таҳлилини кенгайтириш учун хизмат қилади;
- кўтарилаётган муаммоларни “ўтмиш - ҳозирги замон” кўринишида параллел таққослаб таҳлил қилиш усули уларнинг муҳим эканлигини равшанроқ тасаввур қилишга ёрдам беради;
- маҳаллий ва хорижий материаллар мавжудлиги миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳар бир шахснинг ҳатти-ҳаракатларига таъсир кўрсатишини очиб беришга имкон яратади;
- бадиий адабиёт ва публицистик матнлардан парчалар жалб қилиниши материални тушунтиришнинг эмоционал-ҳуқуқий жиҳатини кучайтиради. Бу эса хулқ-атвор қоидаларини ўрганишда ва ҳамма томонидан қабул қилинган ҳуқуқий меъёрларга амал қилиш зарурлигини тушунтиришда айниқса муҳимдир;
- миллий қонунчиликка оид ва турли халқаро ҳужжатлардан келтирилган парчалар амалий қисмда кўтарилаётган масалаларнинг умумийлиги ва оламшумуллигини тушунишга кўмаклашади.
Иккала қисмни нима бирлаштиради? Қўлланманинг биринчи ва иккинчи қисмлари, энг аввало, умумий тушунча-атамали материалга эгалиги ҳамда ўқитувчига мавзулар матнини ўзгартириш, материаллардан фойдаланишга ижодий ёндошиш имкониятини бериши билан бирлаштирилган.
Ўқув қўлланмасининг навбатдаги ва асосий жиҳати жамият ва давлат ҳаётининг тарихий ва ҳозирги муаммоларига оид ҳам миллий, ҳам ғарб мамлакатларига оид фактологик, адабий ва бошқа материалларнинг мутаносиб равишда мавжудлигидир.
Қўлланма материалларини танлаш ва баён қилиш концепциясини яратишда муаллифлар “Шахс ва жамият” фани бўйича дарсларда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг учинчи курс ўқувчилари учун ўрта мактабнинг 11-синфидаги ўқишдан фарқли таълим муҳитини вужудга келтириш лозимлигидан келиб чиққанлар. Бу, бир томондан, ўқувчиларнинг ёшга оид хусусиятлари билан боғлиқ бўлса, иккинчи томондан, лицей ва коллежлардаги ўқув жараёнини ташкил этиш методикаси билан боғлиқдир. Маълумки, лицей ва коллежларда машғулотларнинг синф-дарс шакли эмас, балки маъруза-амалий ўқув фаолияти кўпроқ бўлиши назарда тутилади. Ўқитишнинг маъруза-амалий тизими дарсни катта ҳажмдаги системалаштирилган маълумотларни ўқувчиларнинг мустақил ишига йўналиш берувчи асос сифатида узатиш шаклига айлантириш имконини беради. Биринчи қисм мавзулари ўқувчиларга жамиятшунослик муаммоларининг муайян кўламига киришда йўналиш кўрсатувчи конспект, илмий категорияларни ўрганишнинг бошланғич босқичи ҳамда ўқитувчи маърузаларининг асосий қоидаларини мустаҳкамлаш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Материал тузилиш тартиби ўқитувчига ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинадиган материални ўз маърузаларида структуравий-мантиқий схемалардан (“В” иловасини қаранг), фанлараро алоқалардан (масалан, “Маънавият асослари”, “Умумий биология” ва б.), ўзаро фаоллик (интерактивлик) усулидан (масалан, ўқувчилар ва педагогнинг шахсий ҳаёт тажрибаси) фойдаланган ҳолда бойитиш ва кенгайтириш имконини беради.
Қўлланмада қўшимча ахборот манбаларидан фойдаланиш бўйича муайян эслатмалар бор. Масалан, ўқитувчи тарихий манбалар, жамиятшунослар ва адабиётшуносларнинг асарлари ҳамда турли миллий қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро ҳужжатларни ўрганиш бўйича ишни ташкил қилиши лозим бўлади.
Ушбу ўқув қўлланмаси ҳошияларида эслаб қолиш учун саналар, цитаталар, фикрлар келтирилган, матнга бой ҳамда ўқувчи ўрганиши талаб қилинадиган ахборотнинг умумий кўлами белгилаб берилган ва ягона ҳужжат ҳисобланмиш одатдаги мактаб дарслиги эмас. Шу билан бирга, ўқув қўлланмасининг тузилиши ва унда баён қилинган материаллар мазмуни “Шахс ва жамият” фанининг ўқув дастури ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартлари талабларига мос келади.



Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish