Шахс сифатида ўсиш усуллари


МУВАФФАҚИЯТ ВА ОМАДСИЗЛИК



Download 9,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/64
Sana11.03.2022
Hajmi9,36 Mb.
#489488
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   64
Bog'liq
aql vetaminlari

МУВАФФАҚИЯТ ВА ОМАДСИЗЛИК
Сиз омаднинг орқасидан қувманг,
униўзингизга қараб тортинг.
Омадсизлик - бу ягона хато эмас, балки бир неча ха- 
толарнинг ҳар кун такрорланишининг муқаррар натижа- 
сидир. Ҳаётингизни тасодифлар билан тўлдиришга йўл 
қўйманг. Тасодиф тасодифни туғдиради. Омад - бу аниқ 
бир нарсани ўрганиш. Ҳар бир одам муваффақиятни ҳали 
мактабдаёқ билиб олиши керак.
Афсуски, омадсизлар семенар ўтказмайдилар. Ўтказ- 
ганларида эди, зўр иш бўларди. Агар сиз ўз ҳаётини 
ўзгартирган 40 ёшли кишини учратсангиз, унга "Жон, 
агар мен кундалигимни келтирсам, бутун кун бўйи у 
билан бирга бўламан, шу кунни мен билан ўтказишни 
хоҳлармидинг?" деб айтишингиз керак.
71


Муваффақият - бу бизда нима борлиги билан эмас, 
ким бўлганимиз билан аниқланади. Муваффақият 20 фоиз 
ўқиб-ўрганиш бўлса, 80 фоиз стратегия. Сиз ўқишни би- 
лишингиз мумкин, муҳими сиз нимани ўқимоқчилигин- 
гизда. Оддий одамлар муаммолардан қочиш йўлини қиди- 
ради. Муваффақиятли одамлар эса муаммони ечиш усул- 
ларини ўйлаб топади. Кўпчилик яхши пул топишни би- 
лади, лекин яхши яшашни эмас. Сабрсизлик ва хасислик 
муваффақият қотилидир. Олти ҳафтами, олти ойми, қан- 
ча вақт ишлашингиздан қатъий назар ишингизни қабул 
қилган ҳолатдан яхши ҳолатда қолдиринг.
ҲАЁТ БАРЧАНИ МУКОФОТЛАШНИ ИСТАЙДИ
Устозимга айтганим эсимда: "Агар кўп пулим
бўлганида эди, келажакда яхш и режа қилардим".
Устозим: "Агар сенда яхш и режа бўлса, катта
пулга эга бўласан", деб жавоб берганди.
Муҳими сизнинг режангиз бўлиши керак. Ота-оналар
лидерлар, ишбилармонлар, ўқитувчилар, кўнгиллилар, сиз 
ҳаётнинг энг катга сирини билиб олдингизларми? Мана у! 
Ҳаёт ҳамма вақт берган инсонни мукофотлайди. Агар сиз 
берсангиз, унда кўп маротаба ортиғи билан мукофотлана- 
сиз. Агар баҳонангизни парвариш қилсангиз, гуллари очи- 
либ сизга: "Менга' қаранг, кўряпсизми, биз қандай чиройли 
ва кўркаммиз, негаки сиз бизга ғамхўрлик қилдингиз. Бу- 
нинг учун сизга ташаккур", деб айтади. Агар сиз фарзанд- 
ларингизга ўзингизни берсангиз, улар ўз муваффақиятлари 
билан сизни қувонтиради. Мен қизларимга сўзимни ўргат-1 
дим. Улар менга хурсанддикдан бақириб-чақириб "Дада, 
дадажон, менга қаранг, қарасангиз-чи!" дейишди. Мен уларга 
қараб қувонаман. Ахир, буни мен ўргатдим, ўзимни бағиш- 
лаганим эвазига олган мукофотим. Тушундимки, ҳаёт бер- 
ганларни мукофотлайди. Кимки бировга ўз вақтини, кучи-


ни, малакасини берса, кимга, нимага беришидан қатъий 
назар у сизни мукофотлайди, раҳматини айтади. Булар 
ҳосил бўлиб етишади. Эсингизда бўлсин, нимага ҳаракат 
қилсангиз, )Ш
1
а нарса ўзингизга йўналтирилган бўлади. Уқ- 
ишни бошладингизми, билим ўзи ҳаракатга кела бошлай- 
ди. Қачон сиз ривожланишни, ўз устингизда ишлашни бош- 
лаб олдинга интилсангиз, сизга муваффақият кулиб боқа- 
ди. Кимгадир ғамхўрлик қилсангиз, у албатга эришган му- 
ваффақиятлари билан сизни мукофотлайди.
ТАРБИЯ
Биров ҳақида ғамхўрлйк қилган одам бебаҳо инсондир. 
Сизнинг оилангиз ва севгингиз бир боғдек очилиб турсин. 
Муносабатларни қўллаб-қувватлаш учун сиз бор кучингиз, 
вақтингиз ва фикрларингиздан фойдаланишингиз керак. Энг 
катга совға бермоқчи бўлган одамингиз - бу сизнинг ўзин- 
гиз. Мен авваллари айтардим: "Агар менга ғамхўрлик қил- 
сангиз, кейин мен ҳам сизга ғамхўрлик қиламан". Ҳозир эса 
"Агар сиз мен учун ўзингизга ғамхўрлик қилсангиз, мен ҳам 
сиз учун ўзимга ғамхўрлик қиламан", деб айтаман.
Биз ўзимизни кулфатдан ҳимоя қилишимиз учун қурган 
биномиз деворлари бизга хурсандчилигимизни баҳам кўриш- 
га қўймайди. Сиз бдр ўзингиз муваффақиятга эриша ол- 
майсиз. Бой-бадавлат қаландарни тоциш жуда қийин.
Лидернинг тарбия борасида эҳтиёжи катта бўлади. 
Агар сиз фарзандингиз билан гаплашиб турсангиз, сиз 
уларга ҳамма вақт бирга бўлишларига ёрдам берасиз. 
Агар сиз усталик билан, ақл билан гаплашсангиз, сиз 
уларга эртанги кунни қуришга катта ёрдам берган бўлар- 
дингиз. Лидерлик - бу XXI асрда фанда, сиёсатда, таъ- 
лимда ва ишлаб чиқаришда давр талабидир. Лекин ли- 
дер учун зарур бўлган нарса - бу тарбия. Биз йигирма 
биринчи юз йиллик чақириқларига тайёр туришимиз ва 
фарзандларимизни шунга тайёрлашимиз керак.

Download 9,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish