ИНТЕЛЛЕКТУАЛ РИВОЖЛАНИШГА
ҚАНДАЙ ЭРИШИШ МУМКИН?
Сиз донишмандлик ва кучли ҳаяжонни меҳнатга ай-
лантиришингиз керак. Яхши кўриб овқатланадиган рес-
торани бор-у, лекин яхши кўрган ёзувчиси бўлмаган
инсонларга менинг раҳмим келади. Бу одам ўз танасини
тўйдириш учун жой топган, лекин ақлини озиқлантира-
диган бир жой топа олмаган.
Нега шунақа бўлади? Сиз эгри чизиқли ўзгариш тўғри-
сида эшитганмисиз? Туғилганимиздан-то 16 ёшга тўлгунча
шу эгри чизиқ жуда ажойиб бўлади. Мана шу пайтда ўқиб-
ўрганишимиз керакки, қобилиятимизнинг энг кучли даври-
дир. Ҳамма нарсани жуда тез ўрганиб оламиз. Биз тилни,
маданиятни, тарихни, билимни, математикани ва ҳамма-
ҳаммасини яхши ўзлаштира оламиз. Баъзилар бу жараён-
ни давом эттирадилар. Лекин баъзилар иш топганларида
буни тўхтатадилар. Имтиҳон топширмаса, ручка, қалам
тутиш зарурияти бўлмаса, китоб ўқйшнинг нима кераГи
бор? Албатта бирон нарсага ўрганган-бўлсангиз, ўз мала-
кангиз орқали ўргангансиз, баъзида' тўғри қилган бўласиз,
баъзида эса йўқ, сиз ўқишни давом этгиришингиз лозим.
Агар ўқиб-ўрганишни бир умр давом эттирсангиз,
нималар рўй беришини тасаввур қилинг. Сиз ўзингизни
қанчалик ривожлантирсангиз, усталикка, моҳирликка ети-
шишингиз ва қанчалик ймкониятга эга бўлишингиз мум-
кинлигини тасаввур қила оласизми?
Ақлий ривожланиш - бу дунёқарашни кенгайтириш-
нинг яна бир йўли. Бу бошқалар меҳнати орқали кўриш-
дир. Балки бу одам билан ҳаётда учрашмассиз, лекин
китобларини ўқишингиз мумкин. Иергил вафот қилди,
лекин бизда унинг китоблари бор. Аристотел йўқ, лекин
бизда унйнг ғоялари бор.
Яхши китоб ва программаларни ўқинг, журнал ва газе-
таларни мутолаа қилинг. Улар мутлоқ ақлий ривожланиш
80
имкониятини беради. Бунга қўшимча сиз ўз малакангиз
тўғрисида гапиришингиз ва уни бўлишишингиз керак.
Менинг асосий ҳаётий муаммоларимни ечишда ёрдам
берадиган танишларйм бор. Улар менга шахсий дунёқара-
шимни тушуниб олишимда, ўз қадр-қимматимни ўлчашда,
муваффақият тўғрисида тўғри фикр юритишимда ёрдам бе-
ради. Бизнинг ҳаммамиз пул, ишлаб чиқариш, оила, давлат,
ҳокимият, севги, дўстлик, маданият, имкониятлар, муаммо-
ларни тўғри тушунишимиз ва тартибга солишимиз учун одам-
лар билан мулоқотда бўлишимиз керак. Ғоя дунёқараши-
мизга таъсир қилади. Ғояга илм, маълумот даражаси таъсир
этади. Маълумотга мулоқотда бўлган одамлар таъсир қила-
ди. Ҳаётимдаги энг катга қувончлардан бири - бу устозим
Шоафф билан бирга 5 йил давомида ўтказган суҳбатларим
эди. У нонуштада, саёҳатларда, бизнес конференцияларда,
иш вақтида, шахсий учрашувларда ўз гояларини мен билан
бўлишар эди. У гоя билан мени таъминлаб турарди. Ғояла-
ри билан менинг фаолиятимга кўплаб ўзгаргиришлар кирит-
ган. Бу кундалик ўзгартиришлар бўлса-да, жуда муҳим ва
салмоқли экани кейин кўриниб қолди.
Жаноб Шоафф ғояларини ўз дарсларқда кўп марота-
ба тез-тез такрорлаган. Сизга унинг ғояларини таг-туги
билан тез-тез эшитиш шарт эмас. Лекин ақлни ривож-
лантиришга яхши озуқа бўлади. Мен сизларга худди та-
нангиздек ўз фалсафангизни ҳам озиқлацтиришингизни
сўраб қоламан. Уни яхши ғоялар бйлан таъминлаб ту-
ринг. Бизнес ғояси, саноат ғояси ва ҳоказо. Фақат яхши
ғоялар қидиринг. Ҳар бир янги ғоя сизнинг фалсафангиз-
ни бойитади. Фалсафангиз сизнинг ҳаётингизни олиб бо-
ради ва хурсандчиликларга тўлдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: