ЎЗ-ЎЗИНИ ТАРБИЯЛАШ
Ёрқин келажагингиз асосий калити - бу сиа ўзингиз шахс
сифатида ўсишингиз. Бу келажагингизга асосий таъсирини
кўрсатишига ишонаман. Агар сиз шахс сифатида ўсмасан-
гиз, савдонинг, фойданинг ўсиши тўғрисида гап бўлиши мум-
кин эмас. Ҳақиқатда ҳам бу ҳамма нарсага эришишни очиб
беради. Бу муҳим тезисни эслаб қолинг. Келажакнинг асо-
сий калити - сизнинг ўзингиз, яна такрордайман, ЁРҚИН
КЕЛАЖАК КАЛИТИ - СИЗНИНГ ЎЗИНГИЗ. Шу жумлани
ҳар куни кўзингиз тушадиган жойга ёзиб қўйинг. Эртанги
куннинг калити сиз бўласиз. Буни ҳар кун эсланг, такрор-
ланг. Бў ҳақда мудом ўйлаб юринг. Асосий калит ўзингиз.
Келажакда сизга ёрдам берадиган омиллар жуда кўп. Агар
сиз ривожланадиган фирмада ишласангиз, у сизга ёрдам бе-
ради, Фирмангиз маҳсулоти яхши бўлса, хизматингиз яхши
бўлса, бу билан ғурурланинг. У сизга ёрдам беради. Фир-
мангизда ўқиш учун шароитлар бўлса, бу ҳам "машинангиз-
нинг бузилиб қолмаслигига" ёрдам беради. Қўшнилар тар-
91
бияли инсонлар бўлса, болаларингиз касал бўлмаса, қарин-
дошлар зериктириб жонга тегмаса, ҳаво ҳаддан зиёд иссиқ
ёки совуқ бўлмаса, буларнинг ҳаммаси сизнинг келажагин-
гизга ўз таъсирини кўрсатади. Агар нарх-наво ошмаса, иқги-
содиёт бир хил бўлса, бу ҳам ёрдам беради. Биз бу рўйхат-
ни чексиз давом эттиришимиз мумкин. Лекин бир нарсани
эсдан чиқарманг: ҳозиргина биз санаб ўтганларимиз ва бо-
шқа кўп нарсалар сизнинг келажагингизда муҳим рол ўйна-
майди. Ёрқин келажагингизнинг асосий таърифи - бу сиз-
нинг ўзингиз. Бу жуда муҳим ва буни сиз эсда сақлашингиз
керак. Асосий калит - ўзингиз. "Қандай қилиб сиз юқори
даромад даражасига эришдингиз?" деган саволга дўстим
"Мен юқори даражадаги инсон бўлдим. Ўз устингизда иш-
ланг", деб жавоб берди. У яна айтдики: "Қўл бериб кўри-
шишга ҳам эътибор беринг". Одамлар муваффақиятга эри-
шишни истайдилар. Лекин қўл бериб кўришишларида, қўл
сиқишда эътибор бермайдилар. Кўришганда қўл суст бўлмас-
лиги керак. Очиқ чеҳрада табассум қилишга, ҳис-туйғунгиз-
ни ёрқин ифодалашга ўрганинг. Ишингизга ўзингизни бу-
тунлай бағишлашга, бошқалар билан қизиқишга ўрганинг.
Кўп нарсани олиш учун бошқача бўлинг. Ишингизни ўзгар-
тиргандан кўра ўзингизни ўзгартиришга кўп вақт, куч сарф-
ланг. Битта фирмада ишлаб, икки хил ойлик оладиган одам-
лар сизга ғалати кўринмайдими? Бири кўпи билан юз дол-
лар олса, иккинчиси минг доллар олади. Фарқи нимада?
Ўргатиш бир хил, товар бир хил, иш қуроли бир хил, устози
битта. Нега бири юз доллар, иккинчиси минг доллар олади?
Фарқи унинг шахсида, ичида бўлади. Ташқарида эмаслиги-
ни эсдан чиқарманг. Айтишларича, сизда сирли, мўъжизали
нарсалар бор эмиш. Китоблар, филймлар, учрашувлар, ле-
кин буларни мўъжизага айлантирувчи сеҳрли на{5са бизнинг
ичимизда. Ишга бўлган сеҳр, ишончга бўлган сеҳр, фикрга
бўлган сеҳр, табассумга бўлган сеҳр, ғурурли ва иродали
бўлиш сеҳри - буларнинг бари бизнинг ичимизда. Ҳақиқий
сеҳр - ғамхўрлик, қайғуриш, ачиниш каби кучли ҳис-туйғу
?>2
бизнинг ичимизда, ҳаммамизнинг ўзаро ҳақиқий фикримиз
бизнинг ичимизда. Сиз ҳаммадан фарқ қиласиз. Сиз бахтли
келажакнинг асосий калитисиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |