Скептицизм таълимоти ривожланган давр мил.ав. IV-III асрларни ыз ичига олди. Секст Эмпирик \ояларини ривожлантирган римлик файласуфлар =ащида ни=оятда кам маълумотлар сащланиб щолган.
Эпикуризм таълимотининг ёйилиши даври мил.ав. IV аср ырталаридан I асрга щадар былган пайтга ты\ри келди. Эпикур \ояларини тар\иб этишда айнищса Лукреций Карнинг =иссаси бещиёс былди.
Стоицизм \оялари Римда мил.ав. III асрда кириб кела бошлади ва милодий I асрига щадар ривожланди. Цицерон, Сенака, Аврелий сингари файласуфлар ушбу таълимот тарафдори былдилар.
Неоплотонизм \оялари милодий III-V асрларда шаклланди. Ушбу \ояларнинг ривожланишида Плотин, Порфирий, Проклларнинг хизмати катта былди.1
Ющорида тилга олинган фалсафий мактабларнинг вакиллари билан танишиш, уларнинг асосий щарашларини та=лил этиш Рим фалсафаси хусусида яхлит тасаввур =осил щилиш имконини беради.
Лукреций Кар.
+АЁТИ. Эпикур таълимотини улу\лаб ижод щилган Рим шоири, файласуфи ва маърифатпарвари Тит Лукреций Кар мил.ав. 99-55 йилларда яшаган. Унинг =аётига доир маълумотлар бизга щадар етиб келмаган. Айрим манбаларда Лукрецийнинг Филодем эпикурчилик мактабида та=сил олгани щайд щилинади.
АСАРЛАРИ. Мутафаккирнинг «Нарсалар табиати =ащида»ги тугалланмаган поэмаси бизга щадар етиб келган. Уни илк бор маш=ур нотищ Марк Туллий Цицероннинг укаси Квинт Цицерон та=рир щилган ва нашр эттирган.
ТАЪЛИМОТИ. Лукреций Карнинг «Нарсалар табиати тўғрисида»ги асарида чуқур ва атрофлича баён қилган. У Демокрит, Эпикур таълимотларини батафсил таҳлил қилди, тушунтирди ва тарғиб қилиб келди. Бизга маълумки, Демокритнинг бирон-бир асари бизгача яхлит, тўлалигича етиб келмаган, фақат асарларидан айрим парчалари етиб келган холос. Эпикурдан ҳам уч хати, баъзи хикматли сўзларигина бизга маълум. Лукреций Кар уларнинг атомистик назарияларини кенгайтирди, чуқурлаштирди ва ривожлантирди.
Материя абадий, у бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга айлана олади деди Лукреций Кар. Ҳеч нима ҳеч нимадан келиб чиқмайди, маълумки уруғдангина у ёки бу ўсимлик ёки ҳайвон пайдо бўлади. Демак, тўлиқ йўқ бўлиб кетиш табиатда бўлмайди, масалан: атомларнинг шу қадар кичиклиги туфайли биз уларни кўра олмаймиз. Заррачалар (атомлар – ю.с.) Эпикур айтганидек шакл, оғирлик, ҳажмга эга бўлиб, бўшлиқда доим ҳаракатдадир. Оламдаги барча предметлар иккита – оддий ва мураккабга бўлинган. Мураккаб предметлар ранг, хид, маза, товуш каби хусусиятларга эга эмас. Атомлардан ташқари фазо ҳам мавжуд. У объектив ҳарактерга эга, унингча фазо бўш, моддий характерга эга эмас, шунинг учун ҳам у, киши сезги аъзоларига таъсир этмайди. Лукреций ҳам асосан харакатнинг оддий шаклини тушуниб, унинг мураккаб шаклларини тушуна олмади. Унинг фикрича уч хил ҳаракат мавжуд:
Туртки натижасида вужудга келадиган ҳаракат.
Оғирлик натижасида юқоридан пастга ҳаракат.
Атомларнинг ўз-ўзидан тўғри йўлдан чекиниши ҳаракати.
Ҳаракатнинг бу шаклларини тушунишда Лукреций Эпикур йўлидан борди. Лукреций Кар фикрича ҳаракат материясиз бўлмайди, ҳаракатнинг манбаи худо эмас балки материядир. Атомнинг ўз-ўзидан ҳаракати тўғрисидаги фикри диалетик элементнинг мавжудлигидан далолат беради. Атомлар ўзларининг абадий ҳаракати жараёнида бир-бирлари билан турли равишда қўшилиб, янги-янги дунёларни вужудга келтиради. Шу асосда янги дунё вужудга келади, эскиси емирилади.
Хоссаларни нарсалардан ажратиш мумкин эмас. Материяга замон хосдир. Лукреция таълимотининг муҳим ютуғи макон ва замон тўғрисидаги назариясидир. Замон ва макон жисмлар билан боғлиқдир. Замон нарсаларнинг ҳаракатидан ва бўшлиқдан алоҳида бўлмайди ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Материя атомлардан ташкил топган мураккаб нарсадир, атом бўлинмайди, материя ҳам чексиз бўлинавермайди. Атом абадий, азалий моддий, бошланғич ибтидо эканлиги ҳақида Лукреций Кар Эпикур каби фикр юритади.
Ер ҳам бошқа дунёлар каби табиий сабабларга кўра пайдо бўлган. Ерда ҳам, сувда ҳам набобат ҳайвонот оламида ҳам ҳамма ҳодисалар моддий сабабдан пайдо бўлади. Лукреций Кар материалистик позициядан туриб яшин, чақмоқ, ёмғир, шабнам, шудринг, шамол, қров, қор, дўл, зилзила, магнит, ёнартоғ каби ҳодисаларни материалистик текширишга уриниб, озгина бўлсада, гениал фаразларни айтган. Лукреций Кар Эпикур сингари Афлотун ва афлотунчиларнинг идеалистик таълимотларини аёвсиз танқид қилди. Унинг айтишича танадан алоҳида ажралган жон йўқ, ҳеч қандай дунёвий руҳ йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас. Жон дейди Лукреций Кар Эпикур сингари, - нафис, тез ҳаракат қилувчи думалоқ атомлардан ташкил топган бўлиб, икки қисмли ҳаёт тириклик асоси ҳам руҳ. Ақл, онг ҳам ундан тузилгандир.
Жон бутун танага ёйилган бўлса, руҳ кўкракнинг ўртасига жойлашган, - дейди Лукреций Кар.
Лукреций Кар Демокрит ва Эпикур сингари сенсуалистик билиш назарияси асосида оламни, табиат қонунларини инсон билимини текшириб, ўрганиши лозимлигини исботлайди. Ижтимоий тарихий ҳодисалар ҳақида ҳам файласуф қизиқарли содда, аммо чуқур мулоҳазалар юритади. Унинг фикрича билишнинг мақсади – буюмларнинг табиат билан танишиши, кишиларни олам тўғрисидаги ғайриилмий тасаввурлардан қутқаришдир. Лукреций скептицизмга қарши курашиб, оламни билиш мумкинлигини таъкидлайди. Файласуф фикрича билишнинг объектив моддий олам бўлиб, сезгиларимиз бу моддий оламни шубҳасиз тўғри акс эттиради: атомлардан иборат моддий предметларнинг устки қаватидаги ҳаво томон учиб кетувчи нозик тамғаси, шакли инсон сезги аъзоларига таъсир этиб кишида кўриш, ҳид, маза, товуш ва эт сезгиларини вужудга келтиради. Бу сезги далиллари ақл томонидан умумлаштирилади ва билимга асос солинади: сезгилар орқали бу атомлардан ташкил топган нарсаларни сезамиз, лекин атомларнинг ўзидан ташкил топган нарсаларни сезамиз, лекин атомларнинг ўзини кўра олмаймиз, уларни фақат тафаккур орқали биламиз, сезги далилларини умумлаштириб, биз албатта ҳақиқатга эришамиз, чунки бизнинг тафаккуримиз, сезгиларимиз далилларига таянади, сезгиларимиз эса ташқи моддий дунёни, шубҳасиз тўғри акс эттиради.
Лукреций Карнинг билиш назарияси содда характерга эга бўлсада, лекин идеализмга қарши қаттиқ зарба берди, ҳамда фалсафа ривожига ката таъсир кўрсатган.
Do'stlaringiz bilan baham: |