ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ. Унинг эстетикаси “ғоялар” назарияси билан боғлиқдир. Унинг фикрича, ҳиссий жисмлар ўзгарувчан, пайдо бўлади ва емирилади. Шунинг учун улар ҳақиқий борлиқ эмас. Ҳақиқий борлиқ алоҳида руҳий мазмун – “тцрлар” ёки “ғоялар”дир. Афлотуннинг “ғоялари” – бу умумий тушунча бўлиб, мустақил моҳиятга эгадир.
Афлотуннинг эстетик таълимотлари “Катта гиппий”, “Давлат”, “Федон”, “Софсит”, “Базм”, “Қонунлар” ва бошқа асарларида ўз ифодасини топган. Унинг фикрича, эстетик масалалар ичида гўзаллик алоҳида ўрин тутади.
Суқрот билан бўлган суҳбатда Гиппий шундай дейди: гўзалликка гўзал ўиз, гўзал байтал гўзал лира (юнонларнинг торли мусиўа асбоби) ва ҳатто гўзал кўза тааллуқлидир. Зукколик билан саволларни қалаштириб юборган Суқрот Гиппийнени боши берк кўчага киргизиб қўяди ва Гиппи й ўз навбатида бир нарса айни бир пайтда ҳам гўзал, ҳам хунук бўлиши мумкин деган қарорга келишга мажбур бўлади. Суқрот Гиппийнинг иқрор бўлишига эришади: гўзаллик қимматбаҳо нарсада (олтин қошиқ, ёғоч қошиқдан гўзалроқ эмас, чунки иккиси ҳам бир мақсадга қаратилган). Кўз ёки қулоқ орқали олинадиган гўзаллик “фойдали” ва “яроқлик” бўлиши мумкин эмас. Гўзалликни ҳиссий сифатларг эга бўлган якка-якка буюмлардан қидириш керак эмас, дейди файласуф.
Афлотун барчага ҳамиша гўзал бўлган нарсани қидиради. Бошқача айтганда, файласуф мутлоқ гўзалликни ахтаради, унинг фикрича, фақат конкрет (аниқ) жисмларда қўшилган ғоялар, уларни гўзалга айлантириш мумкин. Афлотун гўзал ғояни ҳиссий дунёга қарама-қарши қўяди, ғоя замон ва макондан ташқарида бўлиб, ўзгармасдир. Гўзаллик нечоғлиқ ғайри ҳиссийлик тусига эга бўлганлиги учун уни ҳиссиёт орқали эмас, балки ақл орқали билиш мумкин. Афлотун санъатга ҳам идеалистик нуқтаи-назардан ёндошади, дастлаб қараганда у антиқ анъанага амал қилгандек туюлади. Маълумки, Афлотуннинг ўтмишдошлари санъатни мисоли борлиқни тақлид қилиш орқали нусха олиш деб тушунганлар. Демокрит ва Суқротлар ҳам санъатга ана шу тарзда ёндошганлар. Афлотун шунингдек ҳиссий нарсаларга тақлид қилиш тўғрисида фикр .ритади. бироқ ҳиссий нарсаларнинг ўзи ғояларнинг акс этишидир. Мусаввир нарсалардан нусха олар экан, лекин у нарсаларнинг ҳақиқий мазмунини ва гўзаллигини билиш даражасига кўтарила олмайди, дейди файласуф. Мусаввир санъат асарини яратар экан, у фақат ҳиссий нарсалардан нусха олиш Билан кифояланади, уларнинг ўзи эса, ғояларнинг нусхасидан иборатдир. Демак, мусаввирнинг тасвири фақат нусхалардан нусха кўчириш, тақлидларга тақлид қилиш, сояларнинг соясидан бўлак нарса эмас. Масалан, дурадгор карават ясайди. Бу фаолият ҳақиқий борлиқ саналади, чунки у караватнинг тушунчаси устида эмас, балки ҳиссий буюм яратмоқда. Дурадгор шундай қилиб, аслида араватнинг моҳиятини яратаётгани йўқ. Мусаввир ҳиссий жисмлардан нусха кўчирар экан, у “ҳақиқий борлиқдан” янада йироқлашади. Бундан хулоса чиқариш мумкинки, санъат тақлид сифатида ҳақиқатдан йироқдир, чунки у житсмдан “қандайдир арзимас шарпа олади”.
Санъат иккиламчи акс этиш, яъни акснинг акс этиши сифатида, билишнинг қимматидан маҳрумдир, ундан ташқари, у алдамчи сохта бўлиб, ҳақиқий борлиқ – дунёни билишга халақит беради.
Ижодий жараённи Афлотун ҳақиқатдан йироқ, идеалистик маънода тушунади. У бадиий илҳомни билиш жараёнига қарама-қарши қўяди. Мусаввирнинг илҳоми ақлдан йироқ, ақлга қаршидир. Ижодий жараённи Афлотун “руҳланиш” ва “илоҳий куч” атамалари орқали уни асослашга интилади. Шоир санъати ва билими билан ижод қилмай, балки илоҳий қувватдан ижод қилади, дейди файласуф. Шундай қилиб, файласуф шоирона ижодни мистик назария орқали ривожлантиради. Бу назарияга биноан мусаввир беҳосдан (беихтиёр) ва телбага ўхшаб ижод қилади. Бу ижодий акт ўз-ўзича ақлдан йироқ характерга эга. Мусаввир ва шоир ўзлари нима қилаётганларини билмай ижод қиладилар. Ҳақиқий ижод илоҳийликсиз бўлмайди. Эстетиканинг ижтимоий томони ҳам файласуфни қизиқтиради. Жамият ҳаётида санъат қандай муносабатда бўлиши лозим? Бу масала файласуф учун муҳимдир, уларни у батафсил таҳлил қилган.
Афлотун ўзининг “Давлат” асарида идеал давлатда санъатга ўрин йўқ дейди. Бироқ худоларга тароналар яратиш ва ижро этиш мумкин дейди. Чунки бу тароналар жасурлик ва фуқаролик ва фуқаролик ҳисларини уйғотади, дейди файласуф.
Афлотун ўзининг сўнгги асари “қонунлар”ида эса санъатга нисбатан катта талабчанликдан бироз чекинганини баён қилади. Гўё худолар инсон зотига, улар меҳнатига яратилганликлари учун оғир меҳнатдан оз фурсат бўлсада дам олишларига, байрамлар ўтказишларига Апполон худоси мусиқа ҳадя этади. Гўё байрамларга бунга бошчилик қилувчи Дионис кишилар йўл қўйган хатоларни илоҳий куч ёрдамида тузатиш, тарбияни тўғри йўлга қўйиш имконият яратади деган.
Файласуф икки илоҳий санъат ҳақида гапиради. Тартибли санъат ва ширин санъат. Биринчиси кишиларни яхши тартибга солса, иккинчиси уларни ёмон ҳолатга келтиради, дейди. Идеал давлатда тартибли санъатга катта ўрин берилади. Бунинг учун дейди файласуф, идеал давлатда бадиий фаолиятни назорат қилиб турувчи, уларни баҳо берувчи кишилардан “баҳо берувчи” гуруҳлар тузишни таклиф қилади. Афлотун шунингдек, комедиялар қўйишга ижозат беради. Лекин комедияларни чет элликлар ёки қуллар ижро этиши мумкин, фақат катта назорат остида трагедияларни ҳам ижро этиши мумкин.
Юқорида айтилганлардан қуйидаги хулосани чиқариш мумкин. Афлотун санъатга қатъий салбий баҳо берган бўлса-да, лекин бадиий фаолиятга мутлақо қарши чиққан эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |