Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Органик боғловчилар қўлланилганда ишларни бажариш қоидалари



Download 2,06 Mb.
bet19/77
Sana10.07.2022
Hajmi2,06 Mb.
#767721
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   77
Bog'liq
ШНК 3.06.06-07 Аerodromlarni qurish

Органик боғловчилар қўлланилганда ишларни бажариш қоидалари
6.16 Органик боғловчилар билан мустаҳкамланган грунтлардан асос ва қопламалар қуриш ҳаво ҳарорати 10 °С дан паст бўлмаган қуруқ ҳавода рухсат этилади. Грунтларни битум эмульсияси билан аралаштириш ҳаво ҳарорати 5 °С дан паст бўлмаганда рухсат этилади.
Таркибига органик боғловчилар киритишдан олдин йирик бўлакли ва қумли грунтларнинг намлиги 2-5 % га, гилли грунтларники эса грунтнинг оқув-чанлик чегараси намлигининг 0,2-0,4 га тенг бўлиши керак.
6.17. Аралашмаларни тайёрлашда 6.1, 6.2, 6.5-бандларнинг кўрсатмаларига амал қилиниши лозим.
6.18. Гилли грунтларни органик боғловчилар билан аралаштириш, одатда, бир ёки кўп марта ўтадиган грунт аралаштириш машиналари ёрдамида ара-лашмани жойда тайёрлаш усули билан амалга оширилиши керак.
6.19. Органик боғловчилар анорганик боғловчилар билан биргаликда иш-латилганда ёки фақат органик боғловчилар қўлланилганда аралашмани тайёр-лаш учун оптимал намликка тўғри келадиган сув миқдорини киритилаётган ор-ганик боғловчи миқдорида ёки, агар органик боғловчи эмульсия кўринишида киритилаётган бўлса, эмульсия таркибидаги сув ва боғловчи миқдорида камай-тирилиши лозим.
6.20. Стационар аралаштириш қурилмаларида йирик бўлакли, қумли грунтларни, супесларни оғирлигининг кўпи билан 20 фоизи миқдорида суюқ битум, тошкўмир қатрони, битум эмульсияси ва фаол қўшимчалар билан ара-лаштираётганда, шунингдек грунтни битум эмульсияси ёки цемент билан бир-галикда суюқ битум (қатрон) билан аралаштираётганда, боғловчи моддалар, қўшимчалар (туйилган сўндирилмаган оҳакдан ташқари) ва сувни бир вақтнинг ўзида тўлиқ ҳажмда киритиш лозим.
6.21. Фаол қўшимча сифатида туйилган сўндирилмаган оҳакдан фойдала-нилганда, уни грунт устига ёйиш ва аралаштириш керак.
Аралаштириш қурилмасида грунтга органик боғловчилар билан навбатда-ги ишлов беришни оҳак киритилгандан сўнг камида 12 h дан кейин, 24 h дан кечиктирмасдан амалга ошириш рухсат этилади.
Сўндирилмаган оҳакни киритишдан олдин грунтнинг намлиги оҳак гидра-тациясини таъминлаши керак.
6.22. Грунтларни органик боғловчилар билан аралаштираётганда органик боғловчи грунтга ёки қўшимчали грунт аралашмасига бир мартада киритилиши лозим.
6.23. Грунтларни суюқ карбамид формальдегид смоласи билан мустаҳкам-лаётганда, уларни мажбурий аралаштириш қурилмаларида боғловчи ва минерал материалларни қиздирмасдан аралаштириш лозим. Смола қотирувчи қўшимча билан бирга ишлатилиши керак. Грунт ва қотирувчи қўшимчали смола аралаш-тириш қурилмасига бир вақтда киритилиши лозим.
Кукунсимон қотирувчилардан фойдаланилганда, грунтни қотирувчи билан олдиндан аралаштириш рухсат этилади.
Сақлаш муддати икки ойдан ортиқ бўлган смола (агар у техник талабларга жавоб берса) ишлатилганда, шунингдек ҳаво ҳарорати 25 °С дан юқори бўлган-да олдин смола-битум боғловчи, кейин эса қотирувчи киритилиши лозим.
6.24. Грунтларни битум ёки гудрон эмульсияси қўшилган суюқ карбамид формальдегид смоласи билан мустаҳкамлаётганда, боғловчи қиздирмасдан ол-диндан аралаштирилиши лозим.
Ҳосил бўлган смола-битум боғловчини қотирувчисиз кўпи билан уч сутка сақлаш мумкин.
6.25. Аралашмалар 6.8, 6.9-бандлар талабларига мувофиқ ётқизилиши керак.
6.26. Битум эмульсияси ва оҳак билан, битум эмульсияси ёки цемент қў-шилган суюқ битум билан, ёки карбамид формальдегид смоласи билан мустаҳ-камланган грунтлар аралаштириш қурилмасида аралашма қайта аралаштириб бўлингандан кейин 24 h дан кечиктирмасдан зичланиши керак.
Аралашмани зичлаш пневматик шинали ўзи юраар катоклар ёки вибраци-он катоклар билан 6.10-банд талабларига мувофиқ бажарилиши керак.
Органик боғловчилар билан ишлов берилган грунтларни зичлаш аралашма ётқизилгандан кейин бир сутка ичида якунланиши лозим.
Агар грунтни зичлаш нам ҳаво шароитида ва ҳаво ҳарорати 15 °С дан паст бўлганда бажарилган бўлса, цемент ёки карбамид формальдегид смоласи қўшилган грунтлар учун кўпи билан икки суткадан кечиктирмасдан, оҳак қў-шилган грунтлар учун эса тўрт суткадан кечиктирмасдан қайта зичлаш рухсат этилади.
6.27. Цемент қўшмасдан органик боғловчилар билан мустаҳкамланган грунтларнинг зичланиш коэффициенти зичланган қатламдан олинган мустаҳ-камланган грунтнинг қуритилган намунаси зичлигининг оптимал намликда 30 МPа (300 kgf/сm2) юк остида, грунтнинг органик боғловчилар қўшилган аралашмасига цемент ёки карбамид формальдегид смоласи қўшилганда эса 15 МPа (150 kgf/сm2) юк остида зичланган аралашма зичлигига нисбати сифатида белгиланиши лозим.
6.28. Битум эмульсияси ёки суюқ битум ва цемент билан мустаҳкамланган грунт қатламига ҳаво ҳарорати 15 °С дан юқори бўлган ва ёғингарчилик бўлмаган шароитларда (0,8-1) dm3/m2 миқдорда битум эмульсияси қуйиш йўли билан қараб туриш керак.
Юқори қатлам 1-2 d дан кечиктирмасдан қурилганда қараб туриш талаб этилмайди.
6.29. Органик боғловчилар билан мустаҳкамланган грунт қатлами устидан қурилиш транспорти ҳаракати 6.15-банд талабларига мувофиқ рухсат этилади.

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish