Деформация чокларини қуриш 8.47. Деформация чокларининг элементлари бетонлашдан олдин йиғилган кўринишда лойиҳада белгиланган ҳолатда асосга ишончли маҳкамланиши ло-зим.
Пўлат штирлар фаскалари олинган тўғри чизиқли, суюлтирилган битум билан ишлов берилган ва қоплама юзаси ҳамда бетонлаш минтақаси ўқига па-раллел жойлашган бўлиши керак.
8.48. Агар қоплама ёйиш механизмидан фойдаланган ҳолда сирғанувчи андозаларда қурилаётган бўлса, ёйиш механизмининг ўтишини таъминлаш учун қистирманинг иккала учини тахминан 10 сm га қирқиб ташлаш ва бетон ётқизиш машинаси ўтгандан кейин чок қистирмасини қопламанинг бутун кенг-лигида қўлда тиклаш лозим. Ёйиш машиналарисиз ишлаётганда маяк қатор-ларда қистирмани иккала учини (2-3) сm га, туташ қаторларни бетонлаётганда фақат бир учини қирқиб ташлаш лозим. Маяклар ўртасидаги қаторни бетонла-ётганда қистирма қирқилмайди.
Ҳар қандай бетонлаш усулида ҳам қоплама ўқида қистирманинг ён томон-лари ўртасида тирқиш бўлмаслиги керак.
8.49. Қистирма билан қуриладиган чок ўйиғининг юқори қисми, одатда, қотган бетонда кесиб чиқилиши керак. Ўйиқ қистирма қалинлигидан (3-5) mm ортиқ кенгликда бажарилади. Янги ётқизилган бетонда чок ўйиғининг юқори қисмини шаблон ёрдамида ўйиб чиқиш рухсат этилади.
8.50. Кўндаланг чок штирлари қоплама бетонлангунга қадар, лойиҳада кўзда тутилган ушлаб турувчи қурилмалардан фойдаланиб, лойиҳада кўрсатил-ган ҳолатда ўрнатилиши ёки янги ётқизилган бетонга виброботириш механизми ёрдамида киритилиши лозим.
8.51. Деформация чокларини ўйиш ва тўлдириш, одатда, қотган бетонга, қопламани ётқизиш суръатида амалга оширилади.
8.52. Деформация чокларини ўйиш бетоннинг сиқилишга мустаҳкамлиги (8-10) МPа (80-100) kgf/сm2 га етганда амалга оширилади. Чок ўйиқларини ўйишни бошлаш вақти бетоннинг қотиши тўғрисидаги лаборатория маълумот-лари билан белгиланиши, синов ўйиш йўли билан аниқланиши керак. Ўйиш ишларини бажараётганда чок чети (2-3) mm дан ортиқ ушалиб кетмаслиги ке-рак.
8.53. Сиқилиш чокларини, одатда, бетонлаш бажарилган суткада би йўла ўйиб чиқиш лозим.
Агар бетоннинг мустаҳкамлиги биринчи суткада талаб этиладиган даража-га етмаса, масалан, ижобий ҳаво ҳарорати паст бўлганда, куннинг иккинчи яр-мида бетонланганда ва ҳ., чокларнинг ўйиқларини иккинчи суткада (одатда, кундузги пайтда) ўйиб чиқиш рухсат этилади.
Чокнинг чети йўл қўйиб бўлмайдиган даражада (3 mm дан ортиқ) увала-наётганда чок ўйиқларини икки босқичда ўйиш рухсат этилади. Бунда аввал чокнинг қисқа ўйиғи лойиҳавий чуқурликда битта олмос диск билан ўйиб чиқи-лади ва бетоннинг мустаҳкамлиги (8-10) МPа (80-100) kgf/сm2 ва ундан ортиқ даражага етганда чокнинг юқор қисми лойиҳавий ўлчамларда қирқилади.
8.52, 8.53-бандларга мувофиқ барча чокларни бир йўла ўйиб чиқиш имконияти бўлмаганда назорат чоклари қурилиши ва сўнгра бетон талаб этиладиган мустаҳкамликка эришгандан кейин оралиқ чоклар қурилиши керак.
Одатда, ҳаво ҳароратлари ўртасидаги суткалик фарқ 12 °С дан кам бўлган-да назорат чоклари ўртасидаги масофа (18-20) m, ҳароратлар ўртасидаги фарқ 12 °С дан ортиқ бўлганда (10-12) m ни ташкил этиши керак.
8.55. Агар чок четининг йўл қўйиб бўлмайдиган даражада уваланиши ту-файли икки босқичли усул билан назорат чокларини ўз вақтида қуриш имко-нияти бўлмаса, уларни комбинациялашган усул билан қуриш рухсат этилади. Бунда аввал янги ётқизилган бетон қоришмаси устига механизация йўли билан қалинлиги (0,2-3) mm бўлган эластик лента (полиэтилен ва ҳ.) бостирилади ва кейин қотган бетонга чок ўйилади. Лентани бетон қоплама юзасига ишлоб бериб бўлингандан кейин дарҳол қоплама қалинлигининг камида ¼ чуқурли-гида қоришманинг зарур ҳаракатчанлиги йўқолгунга қадар, қоплама юзасидан (0,5-1) сm га чиқариб босиш керак. Лентанинг тўғри чизиқдан 1 m узунликда 3 mm дан ва вертикал текисликдан 10° дан ортиқ четга чиқиши рухсат этилмай-ди.
8.56. Иш сменасининг охирида ва бетонлаш чоғида узоқ вақтли мажбурий танаффус юзага келган жойларда технологик чоклар қурилиши лозим. Улар, одатда, деформация чокларига тўғри келиши керак. Уларни қуриш учун жиҳоз қолиплар қўлланилиши лозим. Қолипнинг тик юзасидан қоплама қалинлиги-нинг 10 сm да кўпи билан 5 mm га оғиши рухсат этилади.
8.57. Деформация чокларини тўлдириш учун рухсат этилган битумли мас-тикалар ишлатишдан олдин (160-200) °С гача қиздирилиши зарур.
8.58. Деформация чокларини герметикловчи материаллар билан тўлдириш-дан олдин уларни бунга тайёрлаш керак. Бунинг учун:
ўйиқлар қурилган заҳоти шламлар тўлиқ чиқариб юборилгунга қадар юви-лиши;
юза намликни кеткизиш учун чок ўйиқларининг деворлари бевосита чокни тўлдиришдан олдин қуритилиши;
чок ўйиқлари қум, чақиқ тош ва бошқа материаллардан тозаланиши керак.
Чокларни герметикловчи материал билан тўлдириш ишлари кечиккан ҳол-ларда вақтинчалик герметизациядан фойдаланиш лозим. Бунинг учун чок ўйи-ғининг юқори қисмида чилвир кўринишида зичловчи материал ўрнатилади.
8.59. Ўйиқларни герметикловчи материал билан тўлдириш у тайёр бўлган заҳоти амалга оширилиши лозим. Бунинг учун аввал чок ўйиғи тубига пахта ипидан қилинган зичловчи чилвир ётқизилади, деформация чоки ўйиқларининг деворларига мастика, суюлтирилган керосин билан ишлов берилади ва шундан кейин герметикловчи материал ўрнатилади.
Қоплама устидан қурилиш транспорти ҳаракатини очишга чоклар герме-тиклангандан кейингина рухсат этилади.