20 (25) mm
|
3 (5) –
10 (15) mm
|
Қатлам қалинлиги 5 сm бўлганда
|
Қатлам қалинлиги каттароқ бўлганда қалинликнинг ҳар сm да қўшилиши керак, g/сm3
|
2,6
2,8
3,0
3,2
|
91-97
98-104
104-110
111-126
|
18-19
20-21
21-22
22-23
|
9-11
10-12
11-13
11-14
|
7-8
7-8
8-9
9-10
|
12.6. Қурилмада битум билан ишлов берилган чақиқ тошдан асос ва қопла-малар қуришда бажарилиши ва операцион назоратда текширилиши лозим бўл-ган меъёрий талаблар, назорат ҳажми ва усуллари 12-жадвалда келтирилган.
12-жадвал
№
|
Меъёрий талаблар
|
Меъёрий талаб катталиги
|
Назорат
|
Ҳажм
|
Усул
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
1.
|
Ишлатиладиган чақиқ тош фракцияси, mm
|
20 (25), 40,10 (15)-20 (25),
3 (5)-10 (15) ёки 5-40 ёки
5-20 фракцияли аралашма
|
10 сменада
1 марта
|
ГОСТ 8269-87
|
2.
|
Ишлатиладиган битум маркаси
|
ГОСТ 9128-97
|
Сменада
1 марта
|
ГОСТ 11501-78
|
3.
|
Чақиқ тош, битумни қизиш ҳарорати, °С
|
7-жадвалнинг 2, 3-ҳолат-ларига мувофиқ
|
Ҳар 2 h да
|
7-жадвалнинг 2, 3-ҳолатларига мувофиқ
|
4.
|
Ишлов берилган чақиқ тошнинг аралаштир-гичдан чиқаётган вақт-даги ҳарорати, °С
|
7-жадвалнинг 9-ҳолатига мувофиқ.
|
Ҳар қайси транспорт воситасида
|
Термометр билан ўлчаш
|
5.
|
Конструктив қвтлам қурилаётганда атроф-даги ҳавонинг ҳарорати °С
|
Камида 5
|
Смена бошланишидан олдин ва ҳар 2 h да
|
Ўшанинг ўзи
|
6.
|
(5-40) ва (5-20) mm фракцияли ишлов бе-рилган зичланмаган чақиқ тош қатлами қалинлиги
|
Қатлам лойиҳа қалинлигининг 1,25-1,30
|
Ҳар (10-15) m да
|
Чизғич билан ўлчаш
|
13. Чим қопламани барпо этиш ишлари
13.1. Учиш майдонининг чим қопламасини барпо этиш чоғида: ерга экиш-дан олдинги ишлов бериш, ўт аралашмасини тайёрлаш, учиш майдонига ўт экиш, экилган ўтларни парвариш қилиш ишлари бажарилиши лозим.
13.2. Ерга экишдан олдинги ишлов бериш (шудгорлаш, дискли борона би-лан ишлов бериш, бороналаш) асосий тупроқ ишлари ва учиш майдони юза-сини текислаш тугаллангандан кейин амалга оширилиши лозим.
13.3. Ҳосилдор қатламни тиклаш ишлари олиб борилган майдонларда ҳам-да бўз тупроқли ерда шудгорлаш чуқурлиги ҳосилдор қатлам қалинлигидан ош-маслиги керак.
13.4. Фақат зичланмаган ва тошсиз тупроқлардагина шудгорлашни фрезер-лаш билан алмаштириш рухсат этилади.
13.5. Дискли борона билан ишлов бериш 2-3 изда амалга оширилиши ва бунда биринчи из шудгор йўналиши бўйлаб, кейингилари эса кўндаланг йўна-лишда бажарилиши керак. Дискли борона билан ишлов берилгандан кейин юза-ни текислаш, бороналаш ва катоклар билан босиш лозим.
13.6. Нордон тупроқли жойлар туйилган оҳактош, доломит, бўр, мергель, оҳакли туфлар, кўпчиган оҳак билан ишлов берилиши керак.
13.7. Органик ўғит сифатида гўнг ва компост ишлатилиши керак.
13.8. Минерал ўғитлар ва оҳак материаллар тупроққа аралашма кўрини-шида ёки алоҳида-алоҳида киритилиши лозим. Бир неча турдаги минерал ўғит-лар киритилаётганда улар бир текис аралаштирилиши ва бир мартада кирити-лиши лозим. Аралашма тупроққа киритиладиган кундан олдин ёки ўша куни тайёрланиши лозим. Минерал ўғитлар аралашмасини узоқ муддат сақлаш рух-сат этилмайди.
13.9. Ўғит ва оҳакли материаллар ишлов берилаётган бутун майдонга, агар минерал ўғит киритилаётган бўлса, ўғит сеялкаси билан ва органик ўғит ёки оҳакли материал киритилаётган бўлса, ўғит сочадиган механизм ёрдамида бир текис ёйилиши лозим. Бунда машиналар лойиҳавий сочиш меъёрига мосланган бўлиши керак.
13.10. Оҳакли материаллар, органик ва минерал ўғитлар тупроққа экиш ол-ди ишлов бериш жараёнида киритилиши керак. Бунда ўғитнинг ярмини бево-сита ўтларни экишдан олдин солиш ва дискли ёки тишли бороналар билан, бир вақтнинг ўзида экиш олди тупроқни юмшатиш ишларини бажарган ҳолда, усти-га тупроқ тортиш лозим.
13.11. Аэродромлар учиш майдонининг чим қопламасини барпо этиш учун экиш сифати камида II синфга мансуб ўт уруғларидан фойдаланиш лозим. Уруғларнинг экиш сифати Давлат агросаноат қўмитасиининг туман давлат уруғчилик инспекцияларида текширилган бўлиши керак. класса. Текширувдан ўтказилмаган уруғларни экиш рухсат этилмайди.
13.12. Лойиҳада кўзда тутилган ўт аралашмаси экишдан бир кун олдин тайёрланиши зарур. Уруғлар қуруқ бўлиши керак. Йирик (қилтиқсиз ялтирбош, бетага, буғдойиқ ва ҳ.) ва майда (йўнғичқа, ажриқбош, беда, қўнғирбош ва ҳ.) уруғлар алоҳида-алоҳида сепилиши керак.
Балласт материал қуруқ бўлиши ва олдин тешикларининг ўлчами 5 mm бўлган элакдан ўтказилиши керак. Балласт қўшиш меъёри уруғнинг турига қа-раб тажриба йўли билан белгиланади. Уруғ ва балласт ўртасидаги қабул қилин-ган нисбат ушбу ўт аралашмаси экиб бўлингунга қадар ўзгармасдан қолиши ке-рак. Уруғ ва балластни дозалаш масса бўйича амалга оширилиши керак. Уруғ-ларни балласт билан кам-кам (20-30) kg порциялар билан аралашма таркиби бир текис бўлгунга қадар аралаштириш керак.
13.13. Ўт аралашмаларини тайёрлашдан олдин, аралашма таркибига кира-диган уруғларнинг экиш сифатидан келиб чиққан ҳолда, уруғларни сепишнинг лойиҳавий меъёрларига тузатишлар киритилиши лозим.
Объектга келтириладиган уруғларнинг миқдори лойиҳада экиш сифати бўйича 100 % яроқли деб кўзда тутилган ҳолда белгиланган сепиладиган уруғ меъёрларидан (20-25) % га ортиқ бўлиши керак.
13.14. Уруғлар ва тайёрланган ўт аралашмалари сифатини текшириш нати-жалари ҳар бир текширилган партия бўйича далолатномалар билан расмийлаш-тирилиши, уларда текширув санаси, текширилган уруғлар миқдори ва уларнинг сифатини баҳолаш натижалари кўрсатилиши керак.
13.15. Уруғларни сепиш тупроққа уруғ солиб экиш олди юмшатиш ишлари бажарилган куннинг эртасидан кечиктирмасдан амалга оширилиши лозим.
13.16. Уруғларни экиш муддати қурилиш олиб борилаётган ернинг иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши, экиш ишлари эрта баҳор ва кузда амалга оширилиши лозим. Дуккакли ўтлар барча жойларда фақат баҳорда экилиши керак.
13.17. Уруғларни экиш дон-ўт сеялкалари ёрдамида алоҳида-алоҳида қамровларда бажарилиши керак. Бунда сеялка қамров бошланишига (1-1,5) m қолганда қўшилиши ва қамровнинг бурилишдаги чегараси олдида узилиши лозим. Сеялка билан айланасига экиш рухсат этилмайди. Уруғ сеялкани икки марта ўтказиб сепилиши керак. Агар ўт аралашмасидаги уруғларнинг ўлчамла-ри бир хил бўлса, сеялканинг биринчи марта ўтишида меъёрнинг ярмини, қол-ганини эса перпендикуляр йўналишда ўтиш чоғида сочиш керак. Йирик ва май-да уруғлардан ташкил топган ўт аралашмаси экилаётганда биринчи ўтишда йи-рик уруғлар, иккинчисида эса майда уруғлар сочилиши керак.
13.18. Уруғларнинг устига тупроқ тортилгандан кейин уруғ экилган юза енгил (100 kg гача) катоклар билан босиб текисланиши ва 100 m2 майдонга (1,5-2,0) m3 миқдорида сув қуйилиши керак.
Агар уруғни экиб ва суғориб бўлгандан кейин тупроқ юзасида қатқалоқ ҳосил бўлса, у бороналар ёрдамида юмшатилиши керак.
13.19. Экилган жойни минерал ўғитлар билан қўшимча равишда ўғитлаш ўт қатлами ҳосил қилинган биринчи йил давомида амалга оширилиши лозим. Бунда азотли минерал ўғитлар ёзги суғориш чоғида ўт биринчи марта ўирлган-дан кейин солинади. Бунинг учун бир ойда бир марта ёмғирлатувчи машиналар бакига 10 dm3 сувга 10 g миқдорида аммиакли селитра (аммоний нитрат) ёки мочевина солиниши керак. Фосфорли ва калийли ўғитлар иш олиб борилаётган жойнинг тупроқ ва иқлим шароитларига қараб агротехник тадбирлар лойиҳаси-да кўзда тутилган дозаларда солиниши лозим.
13.20. Ўтларнинг ўсиши жараёнида экинларни парвариш қилиш, яъни су-ғориш, қўшимча уруғ сочиш, ўтларни ўриш ва қўшимча ўғитлаш лозим.
13.21. Қўшимча ўт экиш ўтлар ялпи униб чиққандан кейин, яъни ўт ўсма-ган жойлар кўзга ташланадиган пайтга келиб амалга оширилиши лозим.
Агар сийрак ўсган ўт майдони бутун учиш майдони ҳудудининг 30% ни ташкил этса, қўшимча равишда ўт экиш ишлари фақат ўт сийрак ўсган жойлар-да амалга оширилади. экилади. Агар сийрак ўсган ўт майдони бутун учиш май-дони ҳудудининг 30% дан ортиғини ташкил этса, ўтлар қайтадан экилиши ке-рак.
13.22. Чим қопламасини барпо этиш ишларини бажаришда риоя қилиниши ва операцион назоратда текширилиши лозим бўлган меъёрий талаблар, назорат ҳажми ва усуллари 13-жадвалда келтирилган.
13-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |