Асфальтбетон аралашмаларини ётқизиш 10.9. Асфальтбетон аралашмаларидан қопламалар қуруқ ҳаво шароитида қурилиши керак.
10.10. Қайноқ ва совуқ аралашмаларни ётқизиш баҳор ва ёзда ташқаридаги ҳаво ҳарорати плюс 5 °С дан паст бўлмаганда, кузда эса плюс 10 °С дан паст бўлмаганда; иссиқ аралашмаларни ётқизиш ҳаво ҳарорати плюс 5 °С паст бўл-маганда амалга оширилиши лозим.
10.11. Ҳавонинг ҳарорати 0 °С дан паст бўлмаганда қайноқ асфальтбетон аралашмаларни ётқизиш қуйидаги шартларга риоя қилингандагина рухсат этилади:
СФМ ёки фаоллаштирилган минерал кукунлар қўшилган асфальтбетон аралашмаси ишлатилиши керак;
юқори қатлам фақат янги ётқизилган қатлам устига у совугунга қадар (пастки қатламнинг ҳарорати камида 20 °С бўлиши керак) қурилиши керак.
10.12. Совуқ асфальтбетон аралашмаларни, фаоллаштирилган минерал ма-териал қўшилган аралашмалардан ташқари, ётқизиш ишлари кузги ёмғир мав-суми бошланишига тахминан 15 кун қолганда тугатилиши керак.
Совуқ асфальтбетон аралашмаларни бевосита тайёрлангандан кейин, яъни иссиқ ҳолида ётқизиш рухсат этилади.
10.13. Агар асфальтбетон қоплама бир неча қурилиш мавсуми давомида қурилаётган бўлса, тайёр қоплама участкаси дарзга бардошлиликни таъмин-лашга доир барча тадбирларни (арматуралаш ва чок ўйиш) амалга оширган ҳол-да, салбий ҳарорат тушгунга қадар лойиҳа қалинлигида бажарилиши керак.
10.14. Аралашмани ётқизишдан олдин пастки қатлам юзасига битум эмульсияси, суюқ ёки ёпишқоқ битум билан ишлов берилиши керак. Ёпишқоқ битумни аэродромдан фойдаланишни тўхтатмасдан қопламаларни кучайтириш учун ишлатиш лозим.
10.15. Агар пастки қатлам аралашма ётқизишдан камида 2 d олдин, фойда-ланилмаган ҳолда, органик боғловчилар ишлатиб қурилган бўлса, бу қатламга боғловчилар билан ишлов бериш шарт эмас.
10.16. Асфальтбетон аралашмаларни ётқизиш асфальт ётқизиш машинала-ри билан (минимал минтақалар сони билан) ўққа параллел равишда кўндаланг кесим икки нишабли бўлганда ўртадан четга қараб ва бир нишабли бўлганда нишаблик йўналиши бўйлаб амалга оширилиши керак. Ётқизиш машиналар ўртасидаги масофа - (10-15) m.
10.17. Асфальтбетон аралашмаси битта асфальт ётқизиш машинаси билан (алоҳида минтақалар билан) ётқизилаётганда (10-20) сm кенгликда қайноқ ара-лашма ётқизиш йўли билан минтақа четини қиздириш керак. Минтақа чети қиз-дирилгандан кейин аралашма қурилаётган минтақага то зичлангунга қадар су-рилиши керак.
10.18. Ёнма-ён минтақада ётқизилган асфальтбетон аралашмани зичлаш жараёнида биринчи минтақани зичлаётганда каток валецлари туташ сирт четига кўпи билан 10 сm га яқинлашиши мумкин.
10.19. Қоплама бир вақтнинг ўзида бир нечта асфальт ётқизиш машинала-ри билан қурилаётганда уни зичлаш кўндаланг йўналишда керакли текислик ва зичликка эришиш учун бўйлама йўналишда икки томондан амалга оширилиши лозим.
10.20. Минтақаларнинг кўндаланг туташувлари УҚМ ёки ЮЙ ўқига пер-пендикуляр равишда қурилиши керак.
10.21. Иш сменаси охирида зичланган минтақанинг чети тиккасига қирқи-лиши, иш яна давом эттирилганда эса 10.17-банд талабларига мувофиқ қизди-рилиши ёки битум сурилиши керак.
10.22. Қоплама ёки асосда зичлаш ишлари якунлангандан кейин аниқлан-ган нуқсонли участкалар (чуқурчалар, битум миқдори кам ёки кўпайиб кетган жойлар) қирқиб олиниши, қирқиб олинган жой четларига битум ёки битум эмульсияси сурилиши, асфальтбетон аралашмаси билан тўлдирилиб зичланиши керак.
10.23. УҚМ нинг тўлиқ бўлмаган кенглигида кучайтирувчи асфальтбетон қатламлари қурилаётганда янги қатламнинг пастки қатлам билан боғланиши учун унинг чети бўйлаб майда донадор ёки қумли аралашмалардан пандуслар қурилиши лозим.
10.24. Учиш учун фойдаланиш тўхтатилган ҳолда аэродром қайта қурила-ётганда барча ишлар янги қоплама қурилишидаги сингари кетма-кетликда маз-кур меъёр ва қоидаларга мувофиқ бажарилиши керак.
10.25. Самолётлар учиб турган шароитларда мавжуд қопламани кучайти-риш ишлари аэропорт маъмурияти ва пудратчи ташкилот билан келишилган ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган махсус ишлаб чиқилган ишларни ба-жариш лойиҳаси (ИБЛ) бўйича бажарилиши керак.
10.26. Асфальтбетон қопламани қуриш ишлари самолётларнинг парвоз-лари ўртасидаги махсус белгиланган ва давомийлиги камида 9 h бўлган танаф-фуслар вақтида бажарилиши керак. Бу вақт ичида сутканинг бошқа вақтларида учиш хавфсизлигини таъминлайдиган ва лойиҳа қалинликдаги қопламанинг тўлиқ тугалланган майдони қурилиши керак.
10.27. Аэродромдан учиш учун фойдаланилаётган шароитда кучайтириш ишлари амалга оширилаётганда аэропорт маъмурияти пудратчи ташкилот би-лан биргаликда қуйидагиларни белгилайди:
асфальтбетон аралашмани ётқизишни бошлаш, зичлашни тугатиш ҳамда барча йўл-қурилиш машиналарини УҚМ дан олиб чиқиш вақтлари;
йўл-қурилиш машиналарини УҚМ ҳудудига киришга рухсат берадиган сигнал, уларнинг турган жойларидан УҚМ ҳудудига бориш ва орқага қайтиш йўналишлари ва тартиби, ҳаракатни тартибга солиш тадбирлари;
ишдан ташқари вақтларда йўл-қурилиш машиналари турадиган жой.
10.28. Ишлар тунги пайтда олиб борилаётганда қурилаётган участка ёрити-лиши керак.
10.29. Асфальтбетон аралашмасини зичлаш ишлари парвозлар бошлани-шига 1 h дан кечиктирмасдан тугалланиши лозим. Бунда биринчи самолётнинг учиш ёки қўниш вақтига келиб УҚМ нинг марказий қисмидаги ҳарорат 50 °С дан ошмаслиги (қайноқ аралашмалар учун) керак.
10.30. Кучайтирувчи асфальтбетон қатламни қуришдан олдин эски қопла-мадаги нуқсонлар бартараф этилиши, унинг юзасига мазкур қоидаларнинг 10.13-10.15-бандлари талабларига мувофиқ ишлов берилиши керак. Мавжуд қопламада жиддий нуқсонлар (чуқур излар ва ўйилган жойлар) кузатилганда уни олдиндан аралашма билан текислаб зичлаш лозим.
Ўзгарувчан қалинликдаги текисловчи қатламларни ётқизаётганда текис-лик таъминланишини кузатиш тизими билан жиҳозланган асфальт ётқизиш ма-шиналаридан фойдаланиш лозим.
10.31. Аэродромдан учиш учун фойдаланилаётган шароитда мавжуд қоп-ламага битум билан ишлов бериш кўпи билан сменалик қамров узунлигида амалга оширилиши лозим.
10.32. Аэродромдан учиш учун фойдаланилаётган шароитда кучайтирувчи асфальтбетон қатламни қуриш ишлари тугатилиши билан ҳар смена ёнбош май-донларда асфальтбетон қатлам қалинлиги 5 сm гача бўлганда камида 1 m узунликда ва қатлам қалинлиги 10 сm гача бўлганда камида 2 m узунликда пан-дуслар қурилиши керак.
Қопламани кучайтириш бўйича навбатдаги ишларни бошлашдан олдин пандуслар олиб ташланиши керак.
10.33. Асфальтбетон қопламани тўр билан арматуралашда рулонлар лойи-ҳа арматуралаш схемасига мувофиқ ёзилиши, асфальтбетон аралашмани ётқи-зиш бошланган жойга қарама-қарши томондан текисланиши керак. Поли-мер ва шишали пластик тўрлар ёпишқоқ битум билан ёпиштирилиши керак. Тўрлар асфальт ётқизиш машинаси ҳаракати йўналишида бири иккинчисини ёпиб, маҳкамланган ҳолда ётқизилиши керак.
Тўрлар бетон асосга ётқизилган пастки қатламда ўрнатилаётганда пастки қатламни ётқизишдан олдин пастки плиталарнинг чокларига белги қўйилиши керак.
10.34. Асфальтбетон қопламда деформация чокларини қирқиш салбий ҳарорат тушгунга қадар олмос ёки корунд дискли ўзиюрар чок қирқувчилар билан амалга оширилиши лозим.
10.35. Мавжуд қоплама четининг бевосита яқинида кучайтирувчи асфальт-бетон қатламини қуришдан олдин бу қопламадаги чоклар ва дарзларнинг қар-шисида белгилар ўрнатилиши керак.
Мавжуд қоплама кучайтириш қатламини ётқизиш учун тайёрлангандан кейин деформация чоклари қирқиладиган жойларда чоклар ва дарзлар устидан пергамин ёки рубероиднинг икки қатламидан тагкил топган кенглиги 40-50 сm бўлган ажратувчи қистирма ётқизилади ва қатламлар ўртасига 3-5 mm қалин-ликда майда донадор қум тўкилади. Асфальтбетонни ётқизишдан олдин ажра-тувчи қистирма тўкилган асфальтбетон аралашма билан босилади.
10.36. Чок ўйиқларини герметизация қилиш технологияси мазкур қоида-ларнинг 8.58-8.59-бандларига мувофиқ бўлиши керак.
Асфальтбетон қоплама устидан транспорт ҳаракатига деформация чоклари ўйиқлари герметизация қилингандан кейингина рухсат этилади.
10.37. Асфальтбетон қопламаларни қуришда бажарилиши ва операцион назоратда текширилиши лозим бўлган меъёрий талаблар, назорат ҳажми ва усуллари 9-жадвалда келтирилган.
9-жадвал